Атты III халықаралық ғылыми-тәжірибелік конференция жинағЫ


"SCIENCE AND EDUCATION IN THE MODERN WORLD



Pdf көрінісі
бет182/418
Дата24.09.2022
өлшемі8,11 Mb.
#40095
1   ...   178   179   180   181   182   183   184   185   ...   418
Байланысты:
III TOM

"SCIENCE AND EDUCATION IN THE MODERN WORLD:
CHALLENGES OF THE XXI CENTURY" 
NUR-SULTAN, KAZAKHSTAN, JULY 2019
 
174 
топишимиз мумкин. Шунингдек, Плотиннинг ижодини ҩар томонлама ѐритувчи П.Анри 
[5], В.Чиленто [3], Л.Вестра [8], И.В.Берестов, Т.Г.Захарова[10]ва бошқа тадқиқотчилар 
ишларини, рисолаларини, мақолаларини мисол қилиб келтиришимиз мумкин.
Тадқиқот методологияси 
Тадқиқот олиб бориш давомида тизимлилик, назарий-дедуктив хулоса чиқариш, 
анализ ва синтез, тарихийлик ва мантиқийлик, қиѐсий таҩлил каби илмий-фалсафий 
тамойиллардан фойдаланилди. 
Таҩлил ва натижалар 
Плотин ижодини ўрганаѐтган файласуфлар тадқиқотида эркинлик масаласи кўп 
учрайди. Лекин бу муаммони унинг фалсафасида алоҩида аспект, онтологик тизим 
сифатида олиб ўрганаѐтганлар ҩамда Плотиннинг қарашларида ―эркинлик‖ мавзусини 
қайта тиклашга ҩаракат қилаѐтганлар камчиликни ташкил этади. Булар орасидан айнан 
шу масалани чуқурроқ ўрганган асосан уч шахсни ажратиб кўрсатишимиз мумкин: Пол 
Анри, Винченцо Чиленто ва ЛуараВестра. Уларнинг ютуқлари бу каби оддий бўлмаган 
муаммони ўрганаѐтган барча изланувчиларга ҩеч шубхасиз асос бўлиб хизмат қилади. 
Пол Анри фикрича,(VI,8)да [2] Плотин эркинликни қуйидагича талқинини таклиф 
қилади:контингентдан, бир ҩолатдан қутилиш = эркинлик;ѐрдам беришнинг мавжуд 
эмаслиги = эркинлик;трансцеденталлик (ѐлғизлик, ўзига тўқлик) = эркинлик;ўз устидан 
ҩукумронлик = эркинлик;ўзи туфайли мажуд бўлиш = эркин бўлиш;ҩар нарсага қодирлик 
= эркинлик;ва ниҩоят, оралиқ бўғимлар ѐрдамида биз қуйидагиларга эришамиз: ўз-ўзига 
сабаб бўлиб хизмат қилиш, ўз-ўзига тилаш, ўз-ўзини яратиш = воқеалардан узоқда бўлиш 
= эркин бўлиш [5, 336]. 
Анрининг айтишича, (VI,8)да Плотин таъкидлаб ўтган ―Эзгулик эркинлиги‖ жуда 
ҩам чалкаш ҩамда уни бир тўхтамда талқин этишнинг иложи йўқ. Шунингдек, Анрининг 
нуқтаи назари бўйича Плотиннинг эркинлиги тасодифни инкор этади, аммо ―ички‖ 
заруриятни ѐки ўз ―табиат‖ига мос ҩолда ҩаракат қилиш заруриятини рад қилмайди. 
Шундай қилиб, бу ерда биз қўйилган аммо ечилмаган масалаларга дуч 
келамиз:―эркинлик‖ тушунчасини ягона талқинини излаш; Ягоналикда ―эркинлик‖ ва 
―зарурият‖ларнинг бир-бирига зид бўлмаган бирикувини излаш. 
Плотиннинг инсон эркинлиги тушунчаси билан тўқнаш келганда Анри Плотин 
келтирган инсоннинг индивидуаллиги ва эркинлиги стоикларнинг қарашларини рад 
қилиши тўғрисидаги фактни таъкидлаб ўтади. Анри фикрича, Плотин инсон 
эркинлигини ―Тақдир ҩақида‖ги (III,1) трактатида қуйидагича тушунади: 
a. бирон бир ташқи таъсирдан эркинлик – ―бизнинг‖ фаолиятимизни биринчи 
хусусияти саналади. Эркин фаолият кутилмаган ҩисобланиб, аввало, у ахлоқий 
фаолиятдир; 
b. қалб ўзининг эркинлиги туфайли – бошқа нарсалардан фарқли равишда 
уруғлардан яралмаган илк асосдир; 
c. ўзининг моҩиятига кўра қалб пассив бўлиш ўрнига фаолдир. Чункиу 
билимсизликдан озод ва хоҩишларни енгиб ўтган. У бошқаради ва ҩокимят уни қўлида. 
Қалб танадан эркин, ўз ўзи устидан ҩукмрон; 
d. эркин фаолият онг билан бошқариладиганфаолиятдир[5, 58–59]. 
(IV,8,5)ни таҩлил қилар экан, Анри Плотинда қалбни эврилиш эрки билан шу 
эврилиш заруриятини мужассамлаштиришга интилди. ―Эврилиш‖ эркин эмас, яъни ҩар 
қандай ―ѐмонликка олиб борувчи ҩаракат‖ ихтиѐрий эмас; бироқ ―эврилиш‖ шу билан 
бирга эркиндир, яъни қалб изтироби унинг эркин аммо нотўғри фаолияти учун берилган 
адолатли жазодир: қалб ўзининг эврилишида яна бир нарсада шу ернинг ўзида ҩам 
ѐвузликни амалга оширишида айбдордир [5, 62–64]. Бу муҩим вазиятга эътибор 
берадиган бўлсак: қалб ҳис-туйғулар оламида гуноҳ қилмаслигининг иложи йўқ. Лекин 
Анрининг фикрича, Плотин қониқарли мантиқий ечим беришни уддасидан чиқолмаган. 
Шунингдек, (IV,3,13)да Анрининг нуқтаи назари бўйича, Плотин қалбнинг танада 
пайдо бўлиши қам эркиндир ҩамда бу қалб ―ўзи билан олиб юрувчи‖ ва ―бажаришга 
мажбур бўлган‖ баъзи бир ―туғма‖ қонуниятлар асосида амалга ошишини таъкидлайди 
[5, 67]. Шундай экан, Анри мулоҩазасига кўра, Плотин бу ерда ҩам зиддиятдан қутила 




Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   178   179   180   181   182   183   184   185   ...   418




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет