Атты III халықаралық ғылыми-тәжірибелік конференция жинағЫ


"SCIENCE AND EDUCATION IN THE MODERN WORLD



Pdf көрінісі
бет183/418
Дата24.09.2022
өлшемі8,11 Mb.
#40095
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   ...   418
Байланысты:
III TOM

"SCIENCE AND EDUCATION IN THE MODERN WORLD:
CHALLENGES OF THE XXI CENTURY" 
NUR-SULTAN, KAZAKHSTAN, JULY 2019
 
175 
олмаган. Анри (III,4,3)га эътибор қаратганида юқорида келтириб ўтилган хулосаларга 
мос бўлган фикрга келади, аммо энди бу ерда эътибор ―эврилиш‖дан кейин инсоннинг 
хис-туйғулар оламидаги хулқ-атворига нисбатан бўлади: 
―Инсон эркин, бироқ унинг қилмишларининг ҩеч бири дунѐ қонунияти ва 
тартибидан келиб чиқмайди‖ [5, 77]. 
Анрининг ѐндашуви бўйича, Плотин инсон эркинлиги билан худо эркинлигини 
бир-бирига зид кўринишда тасвирлаганини ҩамда бу вазиятда ҩам эркинлик ―ички 
зарурият‖ билан мужамлаштирилганини кўришимиз мумкин. Бундан ташқари, 
―эркинлик‖ бу таърифда ―ички маъноли‖ кўринишга келиб қолган: бир томондан, инсон 
ўз эрки туфайли ―эзгу‖ шу билан бирга ―ѐвуз‖ қилмишлар қилиши мумкин [5, 77], бошқа 
томондан, Эзгулик илк бошланғич сифатида ўзининг эркинлиги сабабли ―ѐвуз‖ 
бўлолмайди (бу унинг ―ѐмонлашувини‖ни билдирар эди), яъни унинг фаолияти ―эзгулик‖ 
келтириши мумкин, аммо ―ѐвузлик‖ келтиролмайди. бундай берилган ―ички маъно‖ 
Плотиннинг эркинлик ҩақидаги концепциясининг яхлитлигини қийинлаштириб қўяди. 
Бизнинг навбатдаги муаллифимиз В.Чиленто ҩам Анри каби Плотин 
таълимотидан эркинликнинг бирон бир яхлит, универсал тушунчасини ажратиб 
олишнинг иложи йўқлигини таъкидлайди. Шунинг учун ҩам у Плотиннинг 
―Эннеадалар‖ида ―эркинлик‖ тушунчасининг ўнта талқини мавжудлигини айтиб ўтади: 
1. Эркинлик кузатиш каби. Эркинликнинг бундай талқини икки хилдир: у 
эркинликни тушунтирувчи куч ва покловчи куч маъноларида келади.
2. Эркинлик қутқарув каби
3. Эркинлик доҳо каби. У иннсонга бутун умри давомида қайғуради. 
4. Эркинлик тушунтирувчи принцип каби. Ундан қуйидаги келиб чиқади. 
5. Эркинлик кўтарилиш йўлини кулминацияси каби. Бу чўққида биз 
қуйидагиларни кўрамиз: 
6. Эркинлик Эзгулик каби
7. Эркинлик кимнингдир табиати каби
8. Эркинлик яхлитлик каби
9. Эркинлик мавжудлик манбайи каби
10. 
Эркинлик яратувчи каби. Сўнги пункт биринчиси билан тўғри 
келади. Сабаби Плотин учун кузатув яратувчи саналади [7]. 
―Табиий эркинлик‖ ҩақида гапирар экан Чиленто Анрининг фикрини 
маъқуллайди: ―эркинлик‖ ―туғма қонуният‖ ѐки ―ички зарурият‖ кўринишидаги 
―табиат‖га зид келмайди, аслида бу пункт илк бошланғичга тегишлидир. Умуман 
олганда, инсон эрки Чиленто нуқтаи назари бўйича, ―ўзўзиданозод бўлиш‖ни 
тушунилиши мумкин [3, 123]. 
БироқЯгоналик (Яхлитлик) ―ўз-ўзиозод қилиши‖ каби қабул қилиниши керак 
эмас. ―Ўз ўзини озод қилувчи‖ ―мутлоқ эрк‖ ѐки ―эркинлик‖ [3, 120] бўлолмайди, бир 
вақтнинг ўзида инсон эркинлиги шундай тушунилади. Ва аксинча, ҩис-туйғулар оламига 
тегишли деб қаралган вақтда инсон эркинлиги ―ўз ўзини яратиш‖ сифатида тушунилиши 
мумкин эмас, биринчи навбатда Ягоналик эрки ана шундай тушунилиши керак. Шунинг 
учун эркинликнинг универсал таърифини Чиленто, шу билан бирга Анри талқиниларида 
ажратиб кўрсатишнинг иложи топилмайди. 
Умуман олганда,Л.Вестра (унинг Плотиннинг эркинлигига бағишланган 
монографиясига қаранг [8]) Чилентонинг нуқтаи назарини қўллаб-қувватлайди. Аммо 
биринчи уч бўлим юзасидан хулоса чиқарган холда Плотиндаги ―эркинлик‖ атамасининг 
ўнта таърифини бештагача қисқартиради. 
Вестра [8, 72–73] бўйича Плотин эркинлиги қуйидагича: 
1. Яхлитлик, ахлоқий ҩаѐт, Ягоналик ѐки ѐлғизлик, ―‖ички олам‖га диққатни 
жамлаш‖. Бу таърифларнинг барчаси ―ташқи олам‖дан мустақилликни кўрсатиш учун 
чақирилган. Инсон учун ―эркинлик‖ ―покланиш‖, ―бирикиб қолганлар‖дан ҩоли бўлиш, 
қисқа қилиб айтганда, мана шу мустақилликка бўлган йўл билан боғлиқ бўлган 
―кўтарилиш‖га мос келади [9]. Таққосланг: ―Эркинлик йўналиш сифатида ―олий қалб‖ни 
поклаш учун йўлдир‖ [8, 111]. Бу ерга яна ―қутқариш эркинилиги‖ни қўшиш мумкин: 




Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   ...   418




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет