"SCIENCE AND EDUCATION IN THE MODERN WORLD: CHALLENGES OF THE XXI CENTURY" NUR-SULTAN, KAZAKHSTAN, JULY 2019 176
―Плотиннинг тушунчасидаги ҩақиқий эркинлик мавжудлиги учун [қутқариш]
йўналишига эга бўлиш талаб қилинади‖ [8, 68]. Шундай қилиб, бу қисмда биз
―яхлитликнинг икки хиллигини‖ кўришимиз мумкин: биринчидан, яхлитлик
Ягоналикнинг ҩеч қаерга интилмайдиган абсолют яхлитлик сифатида, иккинчидан, - ўзи
эгалик қилмайдиган абсолют яхлитликка ―йўл‖ сифатида қаралади.
2. Инсон мавжуд. У ―руҩ субстацияси‖ сифатида мавжуд. Эркинлик -
инсоннинг ―асл табиат‖и, унга яна ―ўгирилган (айланган)‖ ҩолатидан ―кўтарилиш‖
даркор. ―Эрк инсон мавжудлигида бор: бизнинг борлиғимзни тириклиги ва онглилиги
ўзлигимизни тўлақонли кўрсатишга етарли эмас‖ [8, 63]. Аммо ―эврилиш‖ ҩолатида ҩам
инсон қалби маълум дарадада ўз эркини сақлаб қолади. Бу эса Вестра фикрича, Ақл
оламидаги эркинлик ―шакли‖дир ҩамда шу пайтнинг ўзида Ягоналик фаолиятининг
бевосита натижаси саналади.
3. На асос (ўзлик), наакциденция эмас. Бу ерда Вестрагрек фалсафаси учун
Плотин ―эркинлиги‖нинг янгилигини ажратиб кўрсатишгаҩаракат қилади.
4. Янгиликка интилиш[8, 58].Ўзгани ва ўз-ўзини яратишнинг радикал
эркинлиги. Бу каби эркинлик инсоннинг интилиш мақсади саналади. Тўла ҩажмда
бундай эркинлик Ягоналикка хосдир. Лекин ―олийни кузатиш‖ туфайли баъзи бир
―ижод‖лар учун ҩам хос бўла олади ва Ягоналикка алоқадор ―қуйилик‖ фақат ўзини
―кузатиш‖и мумкин.
5. Кузатиш. Жисмоний бўлмаган фаолиятни муҩимлигини намоѐн
этади.―[Инсон] кузатиши тубсиздир, у чуқур англовчи тасаввур ҩисобланиб, биз ҩозирда
англаѐтган аммо яратмаѐтган воқеликни очади‖ [8, 58].Кузатиш (―ўз ўзини кузатиш‖ ва
―олийни кузатиш‖) яратувчи ―тўла куч‖мавжудлигиучун муҩим саналади [8, 58], яъни
―эркин яратиш‖ учун. ―Кўтариламизми ѐки тушамизми, кузатув яратувчи ақл кучини
―озод бўлиш‖и ҩисобланади‖ [8, 59]. Шуни таъкидлаш керакки, Вестра нуқтаи назари
бўйича, кузатиш икки турдаги ―озод бўлиш‖дир. Биринчидан, у ―озод бўлиш қутқариш
каби‖ бўлади. Бу талқин эркинликка ўзидан ўзи ва ўзини ўзи яхлитлашга кириш
ҩаракатини жамлайди. Иккинчидан, ―озод бўлиш‖Ягоналик эркининг яратувчи кучини
бевосита натижасидир [8, 59] (шунингдек, Ақл оламидаги эркинлик ―шакли‖ шу билан
бирга Ақлнинг ўзи ҩам эркинлиги учун Ягоналикка қарздор). Ягоналик ―қутқарувчи‖ ѐки
―эрк яратувчиси‖ кабидек ундан эркинлик келиб чиқади [8, 64].Ягоналик унга эга бўлган
барча нарсаларни эркинлик билан таъминлайди.
Кўрганимиздек, Вестра талқини, шунингдек, Анри ва Чиленто таҩлиллари Плотин
тизимида ―эркинлик‖ атамасининг универсал таърифини аниқлай олмади. У
ердаЯгоналик эркинлиги билан бошқаси ҩамда ―амалга ошиш‖ ва ―озод қилиш‖
эркинлиги ўртасидаги фарқ сақланиб қолган. Бундан ташқариЯгоналик эрки эркин
асослар ―яратиши‖да айнан ―эркин‖ тарзда ташкил топиши, сўнгиларининг эркинлиги
бўлса,Ягоналикнинг ―озод қилиш‖ фаолиятига ―тўқнаш келиши‖га тўсиқ бўлмаслиги ва
ўз навбатида, ўзига нисбатан ―қуйи‖га эрк ―бериш‖и тасдиқланади. Шунинг учун
Ягоналик эркинлиги билан бошқа эркинлик ўртасидаги фарқ биринчиси иккинчисининг
мавжуд бўлиши учун зарурий шартларидан бири бўлиши билан бир қаторда (бунда
Ягоналик эркинлигидан ташқари бирон бир эркинликни номукаммаллиги ѐки
чегараланганлиги маҩсули деб ҩисоблаш мумкин ва эркинликни универсал тушунишга
халақит бермайди), балки ―қутқарувчи‖ эркинликни қабул қилишга бошқани
―мажбурлаш‖ мантиққа тўғри келмайди.