Тафаккур китоби



Pdf көрінісі
бет4/38
Дата22.05.2023
өлшемі390,11 Kb.
#96189
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38
Байланысты:
Imom G\'azzoliy. Ihyou ulumid-din. Tafakkur kitobi (1)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
4
ўрнидан сакраб туради ва қўлидаги қилич билан ҳовлига отилиб чиқади. У Довудни кўриб 
қиличини ташлайди. Қўшниси: «Том устидан сени бу ёққа нима туширди?» деб сўрайди. 
Довуд: «Мен буни билганим йўқ», деб жавоб беради. Жунайд айтадики: «Мажлисларнинг энг 
шарафли ва энг олийси тавҳид майдонида тафаккур қилиб ўтириш, маърифат насимларидан 
баҳраманд бўлиш, муҳаббат косасида унинг дарёсидан сипқориш, Аллоҳ азза ва жаллага яхши 
гумонда бўлишдир. Эй мажлисларнинг энг улуғи, эй шарбатларнинг энг ширини! Сен насиб 
этган кишилар нақадар бахтлидирлар!» 
Шофеъий раҳимаҳуллоҳ таоло айтади: «Сукут сақлаш билан гапиришга, фикрлаш билан 
хулоса чиқаришга ёрдам беринглар». Тағин у зот: «Масалага тўғри назар ғурурдан сақлайди, 
бир фикрга қарор қилиш хато ва надоматдан халос этади: кўриш ва фикрлаш жазм ва 
фатонат(фаросат)ни кашф этади. Ҳикмат аҳли билан маслаҳатда бўлиш нафсга сабот ва ақлга 
қувват беради. Бир қарорга келишдан олдин фикрлаб кўр, ҳужумга ўтишдан олдин тадбир қил, 
олдинга юришдан илгари маслаҳатлаш». Шунингдек, у яна айтадики: «Тўртта фазилат бор: 
(биринчиси) ҳикмат, унинг асоси фикрда, (иккинчиси) иффат, унинг асоси шаҳватни тийишда, 
(учинчиси) қувват, унинг асоси ғазабда, (тўртинчиси) одиллик, унинг асоси нафсоний қувватни 
мувозанатга келтиришдадир». Булар тафаккур фазилати тўғрисидаги уламоларнинг сўзлари 
бўлиб, ҳеч бирида фикр нима экани ва унинг қай тарзда пайдо бўлиши баён этилмаган. 
ФИКР ҲАҚИҚАТИ ВА САМАРАСИ 
 
Билгинки, фикрнинг маъноси учинчи маърифат(илм)ни ҳосил қилиш учун қалбда икки 
маърифат(илм)ни ҳозирлашдан иборат. Бунга мисол шуки, ким бу дунёни хоҳласа, ҳаёти 
дунёни афзал билса ва охиратни бу дунёдан устун қўйиш аълороқ эканини билишни истаса, 
бунинг учун икки йўл мавжуд: (Биринчиси) охиратнинг бу дунёга нисбатан афзал эканини 
бошқадан эшитиб, унга тақлид қилади ва моҳиятини англамасдан тасдиқлайди; ўз амали 
орқали унинг сўзига ишониб охиратни устун қўяди. Бу «тақлид» деб аталади. Лекин у 
маърифат(илм) эмас. (Иккинчи йўл) Боқий қолувчи нарсани танлаш афзал эканини аниқ 
билишдир. Шундан кейин у охират боқийроқ эканини тўлиқ танийди. 
Натижа шуки, у киши мана шу икки маърифат(илм)дан учинчи маърифат(илм)га ўтади. Бу 
илм охиратни танлаш афзал эканини билишдан иборат. Охиратни танлаш афзал, деган илм 
фақат олдинги икки маърифат(илм) туфайли юзага чиқади. 
Шундай экан, қалбда икки маърифат(илм)ни ҳозирлашдан мақсад тафаккур, эътибор, 
тазаккур, назар, тааммул ва тадаббур, деб номланган учинчи маърифат(илм)га эришишдир. 
«Тадаббур», «тааммул» ва «тафаккур» - бир маънода қўлланадиган сўзлардир. Бу сўзлар 
моҳиятида ўзаро зидлик йўқ. Аммо «тазаккур», «эътибор» ва «назар» сўзларининг номланиш 
асоси битта бўлса ҳам, ҳар хил маъноли сўзлардир. Худди «соримун», «миҳнадун» ва 
«сайфун», деган ҳар хил лафзлар бир нарсага ном қилиб қўйилганидек. Лекин номланиш асоси 
битта бўлса ҳам «соримун» сўзи кесиш маъносида қилични билдиради. «Миҳнадун» сўзи шу 
нарсанинг ясалган жойига нисбатан олиниб, қилич маъносини беради. «Сайфун» сўзи эса 
тўғридан-тўғри қилич маъносини англатади. 
«Эътибор» сўзи ҳам худди шундай: ҳар бир мутафаккир зикр этувчи бўла олади, аммо ҳар 
бир зикр этувчи мутафаккир бўла олмас. «Тазаккур» (ёдламоқ)нинг фойдаси қалбда ўрнашиб 
қолиши ва ўчиб кетмаслиги учун илмларни такрорлашдан иборат. 
«Тафаккур»нинг фойдаси эса илмни кўпайтириш ва ҳосил бўлмаган илмни жалб қилишдан 
иборат. «Тазаккур» билан «тафаккур» ўртасидаги фарқ мана шу. 
Агар илмлар қалбда махсус тартибга кўра жамланса ва бир-бирига мос тушса, бошқа бир 
илмни келтириб чиқаради. Демак, илм илмнинг «доя»сидир. Агар илмдан бошқа бир илм ҳосил 
бўлса, ўз навбатида бу ҳам бошқа бир илм билан мослашса, бундан тағин бошқа натижа юзага 
чиқади. Шу тарзда натижа, илм ва фикр чексиз давом этаверади. Илмларнинг бу тарзда 


Иҳёу улумид-дин. Тафаккур китоби. Имом Ғаззолий 


Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет