|
Узоқ муддатли режа бўлими:
|
Ер ва коинот
|
|
Фан номи: табиатшунослик
|
Мактаб:
|
|
Куни:
|
Муаллимнинг исми:
|
|
Синф:
|
Қатнашганлар:
|
Қатнашмаганлар сони:
|
|
Таълимий мақсад:
|
2.4.1.2. – Ернинг табиий йўлдошини аниқлаш;
2.1.2.2. – назоратнинг асосий белгиларини аниқлаш (мақсад, шакл, режа, муддат, натижа);
|
|
Мавзу:
|
Нима учун қишдан кейин баҳор келади?
|
|
Дарс мақсади:
|
Барча ўқувчилар: ўз фикрларини билдириб,саволларга жавоб бера олади
|
|
Ўқувчиларнинг босим бўлаги:сайёралар номларини билади.
|
|
Айрим ўқувчилар: сайёралар номларини тартиб билан айта олади, қўшимча адабиётлардан фойдаланиб, гелиорталикдаги жисмларни ўрганади.
|
|
Баҳолаш мезони
|
1.Ернинг табиий йўлдошини аниқлай олади;
2. Назоратнинг асосий белгиларини аниқлай олади(мақсад, шакл, режа, муддат, натижа);
|
|
Луғат бойлиги
|
Асосий терминлар: тақвим, фенология, кабиса йили
Таянч сўзлар:фасллар, вақт бирликлари.
Диалог: -Теллурия асбоби ёрдамида нимани билишга бўлади?
-Кабиса йили қачон бўлади?
|
|
Инсоний қадриятларни сингдириш
|
«Мангу эл»1. Мустақиллик ва Астана.
|
|
Фанлараро боғланиш
|
Бадиий меҳнат, ўзбек тили, ўқиш
|
|
Соғликни сақлаш ва техника хавфсизлиги
|
Йўлда юриш қоидаларига риоя қилиш кераклигини болаларга тушунтириб борилади. Техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилиш ҳақида эслатмалар берилади.
|
|
АКТ-дан фойдаланиш
кўникмалари
|
.Слайд «Ғарыш тұралы түсінік»
|
|
Ўзлаштирилган билим
|
Ер ва Коинот , Ой ва Қуёш ҳақидаги билимларга эга.
|
|
Дарснинг бориши
|
|
Режалан-ган вақт
|
Режадаги машқлар, (қуйида режаланган машқлар билан ёдномаларни ёзинг)
|
Ресурслар
|
|
Боши: 6 минут.
|
Ўқувчилар билан шодлик давраси қуриб, шеър ёд оламиз
Келинг дўстлар қўл ушлашиб,
Бирга давра қурайлик.
Шодланишиб гул тутишиб,
Хурсанд бўлиб турайлик.
Ўқувчилар билан бирга бугунги дарсимиз мақсад ва вазифаларини билиб оламиз.
|
Қозоғистон табиий харитаси ва глобус.
|
|
Ўртаси: 28 минут
|
Уйга вазифа: мавзуни ўрганиш, мавзу асосида сайёралар тасвирини чизиб келиш.
“ Иссиқ ўриндиқ” усулидан фойдаланиб, ўтган мавзу мустаҳкамланади.
“Кир қистиргич” услубидан фойдаланиб расмлар танлови ўтказилади.
1-топшириқ. Расмларни кўрсатиш ва расмларда қандай умумийлик борлигини аниқлаш.
Қумсоат, соат, қуёш ўқувчилар расмлари бор.
Дескриптор: Билим олувчи;
Расмдаги нарсалар номларини айтади
Расмда вақт ўлчов бирликларини билдирувчи насалар кўрсатилганлигини айтади
2-топшириқ. Жуфт бўлиб ишлаш. Гуруҳда ишлаш. “Вақтнинг ўлчов бирликлари!”
а)одамзод ҳали соатни ўйлаб топмаган вақтда вақтни қандай ўлчаганлар. Ҳаёлан бурунги замонга саёҳат қиламиз.
б)саҳна кўриниши ташкил қилиш. Бунда масалан: бир тўп карвоннинг саҳродагиҳаракати(вақт кунлар билан ҳисобланган). Иккинчи кўриниш: кўчманчи халқларнинг вақтни осмон жисмлари билан белгилагани( Масалан, қуёш, етти қароқчи юлдузи. )
3-топшириқ. “Сен биласанми?”Гуруҳда ишлаш.
Қозоқ халқи ҳафтанинг ҳар кунини хосиятли деб ҳисоблаб, уни кун санаш деб атаган. Етти кун атамалари:бугун, эртага, бурскун, арғи кун, оғир кун, сўнгги кун деб атаганлар. Ёки душанба, сешанба, чоршанба, пайшанба, жума, шанба, якшанба деб номланган..
Фенолог олимлар тақвимларни ўйлаб топишган.
4-топшириқ. Жуфтликда ишлаш.
А)“Вақтни ўлча” усули қўлланилади.
Расмлар бўйича ишлашади. Берилган тасвирлар бўйичарасмда нима тасвирланганини айтишади ва нима учунлигини фикрлар билан далиллайди.
Б)Масофани ўлчаш. Бунда ҳам расмлар асосида ўз фикрларини исботлаб беришади. Масалан:шаҳар ва қишлоқ орасини ўлчаган асбоб билан сайёралар масофасини ўлчай олмаслигимиз, чунки у ерда масофа ўта катта экани ҳақида айтадилар.
Ҳар бир жуфтликнинг жавоблари тингланиб, энг яхши жавоб берган жуфтлик қарсаклар билан рағбатлантирилади.
Жисмоний дақиқа ўтказилади.
“Вагонлар” ўйини. Ҳафта кунларини вагон бўлиб айтиш.
-Нима учун шундай бўлади? Кабиса йили ҳақида суҳбат ўтказиш.
|
Расмлар
“Жас ғалым”
видеоролик
Календарь (тақвим)
Соат
қумсоат
|
|
Якуни: 6 минут.
|
“Сен биласанми?” услуби қўлланилади.
Бунда ўқувчилар бир-бирига савол-жавоб қилиш ади.
Қайта боғланиш: « рангли доиралар».
Уйга вазифа: мавзуни ўрганиш, стол тақвимини ясаб келиш.
|
А4 қоғози
стикер
|
|
Қўшимча ахборот
|
|
Саралаш – Сиз қўшимча ёрдам беришни қандай режалайсиз? Қобилиятли ўқувчиларга топшириқларни қандай мураккаблаштиришни режалаштирдингиз?
А) ўқувчи ўз идеяларини айта олади.
|
Баҳолаш: Ўқувчиларнинг ўзлаштиришини қандай режалайсиз?
|