Адабиётлар:
1.
Каримов И.А. Эришилган ютуқларни мустаҳкамлаб, янги марралар сари изчил ҳаракат қилишимиз
лозим.”Ўзбекистон овози” 2006 йил, 11 феврал.
2.
Романов А.Н., Корябков Ю.Ю., Красильников С.А. Маркетинг Под. ред. А.А.Романова. –
М.: Банки и биржи,
ЮНИТИ, 1996. с.167.
3.
Тарасова В.П., Крутиков Ф.А. Рыночная экономика. –
М.: Рекламно
-
издательская фирма «Теория», 1993. с.106.
4.
Шодмонов Ш.Ш., Алимов Р.Ҳ., Жўраев Т.Т. Иқтисодиёт назарияси. –
Т.: «Молия», 2002, 159
-6.
Мухтабар Нурмухамидова, К. Рахматов
(Гулистан, Узбекистан)
КИЧИК ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИКНИНГ МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТДА ТУТГАН ЎРНИ ВА УНИ
РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ИЖТИМОИЙ
-
ИҚТИСОДИЙ
АҲАМИЯТИ
Бозор иқтисодиётига ўтиш даврида бўлган Ўзбекистонда тадбиркорлар ишчи, хизматчи ва деҳқонлар
ҳисобидан вужудга кела бошлади. Бу ерда тадбиркорлар кичик бизнес билан шуғулланувчилардан, фермерлардан,
томорқа хўжалиги соҳибларидан, хиссадорлик жамияти аъзоларидан, якка тартибда ишловчилардан иборат.
Тадбиркорлик бозор иқтисодиётининг асосий таянчи, чунки у бозорга товарлар ва хизматларни мунтазам етказиб
беради, бозордаги талабни тўлдиради.
82
«Проблеми та перспективи розвитку науки на початку третього тисячоліття у країнах Європи та Азії»
Шуни таъкидлаш жоизки, ҳар бир мамлакатда бизнес, тадбиркорлик субъектларини кичик, ўрта ва йирик
тоифаларга бўлиш, уларда қабул қилинган тамойилларга асосланади. Бу тамойиллар эса улардаги иқтисодиётнинг
ривожланиши, ишлаб чиқариш ва капитал концентрациялашуви даражасига боғлиқ равишда шаклланади.
Тадбиркор ўз маблағи
-
капитали ва иш ҳажмига кўра йирик ёки ўрта, майда бўлиши мумкин. Бу, албатта
корхоналар ҳажми, бандлилик даражасида ифодаланади. Халқаро ўлчов бўйича асос қилиб корхонада ишловчилар
сони олинади. 100 кишигача ишловчиси бор корхоналар майда,
100-500
гача банд бўлганлари ўртача ва ундан
юқорилари йирик корхона ҳисобланади. Минглаб ишловчилар бор бирлашма корхоналар, концернлар мавжуд бўлиб,
булар жуда йирик
-
гигант корхоналардир. Уларнинг эгаларининг мавқеи ҳам шу йирикликка қараб белгиланади.[1.17
-
18-
бет]
АҚШда майда бизнесни йиригидан фарқпаш учун майда бизнес тўғрисида 1953 йилда чиқарилган қонун бор.
1958 йилда унга майда бизнес миқёсларини аниқ чегараловчи ўзгартириш киритилган. Бу кичик фирмаларнинг йирик
фирмаларга қараганда анча фарқ қилувчи шароитларда кредитлар олиши учун зарур эди. Қонунда ёзилишича –
кичик
фирма –
бу мустақил яшовчи ва фаолият кўрсатувчи шундай корхонаки, унинг эгаси бошқаларга қарам эмас ва фирма
ўз бизнеси соҳасида ўта ҳукмронлик даъво қилмайди. Қонунда ишбилармоюшкнинг конкрет соҳалари учун мезонлар
ҳам белгиланган. Масалан, саноат корхонаси унда ишловчилар сони 250
-
1500 киши бўлсагина кичик
фирмаҳисобланади. Ёлланган ходимлар сонига кўра, АҚШдаги кичик ва ўртача корхоналар беш хилга бўлинади: энг
кичик (1
-
24 ходим), кичик
(25-
99), ўртача (100
-
499), йирик (500
-
999) ва энг йирик (1000 ва ундан ортиқ ходим). Улгуржи
савдо корхоналари йиллик савдо муомаласи 3
-
18 миллион доллар орасида бўлсагина майда бизнес билан
шуғулланувчилар сафига киритилади. Чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаларида эса бу чегара 1
-
5 миллион
доллар орасида.
[4. 198-
бет.]
Албатта микдор жиҳатидан энг кўпи майда корхона ва кичик тадбиркорлардир. Масалан, банд бўлган
ишловчилар сони бўйича ҳозирги кунда АҚШда булар 54
-
55 фоизни ташкил этса, Японияда бу кўрсаткич 77,1 фоизга
тенг, йирик корхоналар эса, мос ҳолда 21
-
22 фоиз ва 8,1
-
8,2 фоизга тўғри келади. Майда ва жуда майда корхоналарни
олсак, буларда тадбиркорнинг ўзи ҳам ёлланувчилар билан бирга ва ҳатто ундан кўпроқ ишлайди.
Қишлоқ хўжалиги, яъни аграр секторни оладиган бўлсак, фермерлар камдан
-
кам ишчиларни ёллайдилар ва
асосан оила аъзолари билан барча хўжалик ишларини бажарадилар. Меҳнат унумдорлиги юқорилиги сабабли эркин
рақобат даврига оид фермер
-
тадбиркорларнинг хонавайрон ҳолатлари бир мунча қисқариб,
анча турғунлик мавжуд
бўлган.
Тадбиркорлик ўз
-
ўзидан давлат иштирокисиз, унинг ёрдамисиз ривожланмайди. Давлат соликлар субсидия,
эксперт имтиёзлари, ўзининг ахборот хизматлари орқали, шунингдек, ўз ҳисобидан бепул умумий таълим бериш
орқали тадбиркорликни қўллаб
-
қувватлайди. Тадбиркорлик юридик жиҳатдан қайд қилинади, унинг шарт
-
шароитлари
қонун
-
қоидалари, ҳақ
-
ҳуқуқини белгиловчи, давлат ва жамоатчилик томонидан ҳимоя қилиниши ва кафолатланишини
ифодаловчи қонунларга амал қилади.
Шунинг учун ҳам 1991 йил 15 февралдаги қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик»
ҳақидаги қонун, 1991 йил 29 ноябрдаги «Республика деҳқон (фермер) хўжаликларини янада ривожлантириш ва
тадбиркорлик фаолиятини давлат йўли билан қўллаб
-
қувватлаш», ҳамда 1994 йил 21 январдаги «Иқтисодий
ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, хусусий мулк манфаатларини химоя қилиш ва тадбиркорликни ривожлантириш
чора
-
тадбирлари тўғрисида»ги Республика Президенти фармонлари қабул қилинди, ҳамда кейинги йилларда бу қонун
ва фармонлар вақт тақозоси билан янги ғоялар билан тўлдирилди ва бойитилди. Жумладан, Ўзбекистон
Президентининг «Хусусий тадбиркорлик, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришни янада рағбатлантириш чора
-
тадбирлари тўғрисида»ги 1998 йил 9 апрелда қабул қилган фармонига кўра мулк шаклидан қатъий назар микрофирма,
кичик, ўрта ва йирик корхоналарга бўлинган.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик мамлакат иқтисодиётида ва жамият тараққиётида муҳим ўрин тутади.
Унинг афзаллиги бозор конъюнктураси ўзгаришларига тез мослашувчанлиги, кам маблағ
талаб этиши, янгиликларни
тез жорий этиш ва тарқатиш имкониятларига эгалигида намоён бўлади. Шу боисдан, кичик тадбиркорлик
субъектларининг ЯИМдаги улуши Буюк Британияда 50
-
53%, Францияда 55
-
62%, АҚШда 50
-
52%, Японияда 52
-
55 %ни
ташкил этади. Бозор муносабатлари ривожланган мамлакатлар кичик бизнес соҳасида иш билан банд аҳолини 50
-70
ҳатто 80%га яқин фаолият юритади.[2]
Ўзбекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш муҳим ижтимоий
-
иқтисодий
аҳамиятга моликдир. Бу борада Президент И.А.Каримов «Кичик бизнес
-
жамиятда ҳам, иқтисодиётда ҳам сиёсий
вазиятни мўътадиллаштиришга ёрдам берадиган ўрта тадбиркорлар синфининг пайдо бўлиши демакдир. Бу
республика бозорини зарур истеъмол товарлари ва хизматлари билан бойитишдир. Бу –
янги иш ўринларидир», –
деб таъкидлаганлар. Юртбошимизнинг ушбу сўзларидан кўриниб турибдики, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни
ривожлантириш орқали ўрта мулкдорлар табақасининг қарор топиши мамлакатда амалга оширилаётган демократик,
иқтисодий ислоҳотларни орқага қайтариш имкониятларини бартараф этиш кафолатининг яратилишини, кишиларда
ўз ишига масъулиятли муносабатининг вужудга келишига олиб келди. Шунингдек, бунинг оқибатида кишиларда
меҳнатга қизиқиш, манфаатдорлик ва фаоллик ортади. Шу боисдан ҳам Ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнг
тадбиркорлик ҳам ривожланиб бормоқда.
Маълумки, XX аср 90
-
йилларининг иккинчи ярмвда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг
ривожланишига маъмурий тўсиқлар кучайган эди. Давлат ва турли назорат органларининг уларнинг фаолиятига
ноўрин аралашуви ҳолатлари кучайган эди. Шу боисдан Президент И.А.Каримов биринчи чақириқ Олий Мажлиснинг
14 сессиясида ва иккинчи чақириқ Олий Мажлисининг биринчи сессиясида қилган маърузаларида бундай ҳолларни
кескин танқид қилди. Юртбошимиз кичик тадбиркорликни ривожлантиришнинг муҳим йўллари тўғрисида сўзлаб,
жумладан: «энг асосийси –
кичик бизнесни унинг фаолиятига асоссиз равишда аралашадиган, уларни қўллаб
-
қувватлаш ва ривожлантиришга ёрдам кўрсатиш ўрнига, ҳалақит берадиган турли назорат идораларини тартибга
чақиришимиз керак», –
деб таъкидлаган эдилар. Бу борада қилинган ишлар ҳамда кичик корхоналарни тузиш
шартларининг содцалаштирилиши, уларнинг хом ашё ва кредит захираларидан, асбоб
-
ускуналар ва материаллардан
доимий фойдалана олиш тартибларининг бирмунча эркинлаштирилиши натижасида фаолият кўрсатаётган КБ
субъектларининг рўйхатдан ўтганларнинг умумий сонидаги улуши кейинги даврда ўсиб бормокда.[ 3. С.15
-16.]
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича кўрилган чора
-
тадбирлар натижасида 2014 йили, фермер ва деҳқон хўжаликларини ҳисобга олмаганда, 20 мингдан зиёд янги кичик
бизнес субъектлари ташкил этилди, уларнинг умумий сони эса 195 мингдан зиёдни ташкил этди. Бу 2000 йилга
нисбатан 2 баробар кўпдир.
«Проблеми та перспективи розвитку науки на початку третього тисячоліття у країнах Європи та Азії»
83
Ялпи ички маҳсулотни шакллантиришда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасининг улуши 2000
йилдан буён 31 фоиздан 56 фоизга, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда 12,9 фоиздан 31,1 фоизга ўсди.
2014 йилда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасида 480 мингдан ортиқ янги иш ўрни ташкил этилди.
Бу яратилган жами иш ўринларининг ярми демакдир. Бугунги кунда иқтисодиётнинг ушбу соҳасида иш билан банд
бўлган аҳолининг 76,5 фоиздан зиёди меҳнат қилмоқда. 2000 йилда бу кўрсаткич 49,7 фоизга тенг эди. Иқтисодиёт
соҳасида изчил амалга ошираётган ана шундай чора
-
тадбирларимиз ўзининг юксак самарасини бермоқда. 2014 йилда
тижорат банклари томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига 9 триллион сўмдан ортиқ ёки 2013
йилга нисбатан 1,3 баробар кўп, шу жумладан, 2 триллион сўмга яқин миқдордаги микрокредитлар ажратилди. Бу
ўтган йилга қараганда 39 фоиз кўпдир. Сўнгги беш йилда кичик бизнесни кредитлаш ҳажми қарийб 5 баробар кўпайди.
Жаҳон банки томонидан эълон қилинган, харид қобилияти бўйича ҳисобланадиган ялпи ички маҳсулот
ҳажмига қараб аниқланадиган иқтисодий ривожланиш борасидаги янгиланган рейтингда Ўзбекистон дунёнинг 190 та
давлати орасида 2010 йилдаги 72
-
ўриндан 66
-
ўринга кўтарилди. Мамлакатимиз 2014 йилда бизнесни юритиш
шароити бўйича рейтингда 8 поғонага, солиққа тортиш борасида эса 61 поғона юқорига кўтарилди. Бирлашган
Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастурининг баҳосига кўра, Ўзбекистон сўнгги йилда бизнес юритишни
енгиллаштириш соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар бўйича етакчи ўнта мамлакат қаторидан жой олди.
Хулоса қилиб шуни айтиш жоизки, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг иқтисодиётдаги мавқеини янада
ошириш учун қуйидаги муаммоларни ҳал қилиш мақсадга мувофиқдир:
–
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш механизмини янада ихчамлаштириш,
уларни рўйхатга олингандан сўнг то фаолиятини бошлагунларига қадар бўладиган процедураларни аникдаштириш;
–
уларни ҳуқуқий маданиятини ошириш ўз ҳуқукдарини ҳимоя қилиш механизмини такомиллаштириш;
уларни молиявий, моддий
-
техника ресурслари билан таъминланишидаги муаммоларни ҳал қилиш;
–
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни давлат томонидан қўллаб
-
қувватлашдаги мавжуд муаммоларни
ечиш ва ҳ.к.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш, уларга тўсқинлик қилаётган муаммоларни
ҳал қилиш ижтимоий ишлаб чиқаришнинг шахсий
-
инсоний омилининг иқтисодий тараққиётни таъминлашдаги ролини
янада фаоллаштириш учун кенг имкониятлар, ижтимоий
-
иқтисодий асос яратилади.
Адабиётлар:
1.
Жизнин С, Крупнов В. Қандай қилиб бизнесмен бўлиш мумкин
?
–
Т.: Ўқитувчи, 1992. 17
-18-
бетлар.
2.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 9 апрелдаги «Хусусий тадбиркорлик, кичик ва ўрта бизнесни
ривожлантиришни янада рағбатлантириш чора
-
тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига ўзгартириш ва қўшимчалар
киритиш ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 2003 йил 30 август.
3.
Деловая среда в Узбекистане глазами представителей малого и среднего бизнеса // Международная финансовая
корпорация, 2003. С.15
-16.
4.
Каримов И.А. Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид барқарорлик шартлари ва тараққиёт
кафолатлари. –
Т.: Ўзбекистон, 1997. 198
-
бет.
5.
Каримов И.А. Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт –
пировард мақсадимиз. –
Т.: Ўзбекистон, 2000. 17
-
бет.
6.
Центральная Азия 2010 –
перспективи человеческого развития. –
М.: ПРООН, 2000. С.130.
Мухтабар Нурмухамидова, Мастура Шодибоева
(Гулистан, Узбекистан)
ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИНГ МОҲИЯТИ ВА ТУРЛАРИ
Бозор иқтисодиёти муносабатларига босқичма –
босқич ўтиш, тармоқлар иқтисодиётининг жадал
ривожланиши ва унинг самарадорлигини таъминлашда инвестициялар катта иқтисодий ахамиятга эга. Бугунги кунда
инвестицияларни бозор иқтисодиётига мослаштириш ва инвестицион фаолиятни бошқариш ўзгача ёндашишларни
талаб этмоқда. Чунки, хўжалик юритишнинг замонавий йўлини танлаш инвестицион сиёсатни ҳам тубдан
ўзгартиришни талаб қилади.
«Инвестиция» тушунчасидан бу сўзнинг ҳам кенг маъносида, хам тор маъносида фойдаланилади.
«Инвестиция» сўзи инглизчадан олинган бўлиб, «маблағ солиш» деган маънони билдирадиУнинг мазмуни ва
мохиятини бир маънода таърифлаш жуда қийин. Иқтисодий фаннинг турли бўлимларида, шунингдек, амалий
фаолиятнинг турли йўналишларига тадбиқан маблағ солиш соҳалари ва объектларининг ҳусусиятларидан келиб
чиқиб, унга, бу атамага, турли маъно берилмоқда.
«Инвестиция» тушунчасининг мазмуни Ўзбекистон Республикасининг «Инвестиция фаолияти туғрисида»ги
Конунда «Иқтисодий ва бошқа фаолият объектларига солинадиган моддий ва номоддий неъматлар ва уларга булган
ҳуқуқлар» сифатида таърифланади.Шу билан бирга инвестицияларни қуйидаги йўллар билан амалга ошириш мумкин:
–
юридик шахслар тузиш ёки уларнинг устав жамғармаларида (капиталларида) улушли иштирок этиш, шу
жумладан мол –
мулкни ёки акцияларни олиш;
–
қимматли қоғозларни, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси резидентлари томонидан эмиссия қилинган
қарз мажбуриятларини олиш;
–
концессияларни, шу жумладан табиий ресурсларни қидириш, ишлаб чиқиш, қазиб олиш ёки улардан
фойдаланишга бўлган концессияларни олиш;
–
мулк ҳуқуқини, шу жумладан улар жойлашган ер участкалари билан биргаликда савдо ва хизмат кўрсатиш
сохалари объектларига, турар жойларга мулк ҳуқуқини, шунингдек, ерга хамда бошқа табиий ресурсларга эгалик
қилиш ва улардан фойдаланиш (шу жумладан ижара асосида фойдаланиш) ҳуқуқини қонун хужжатларига мувофиқ
олиш.
Макроиктисодий даражада инвестициялар деганда ишлаб чиқариш воситаларини такрор ишлаб чиқаришга,
уй –
жой фондини, товар заҳираларини устириш ва шу кабиларга қилинган чиқимларнинг бир қисми, яъни ялпи ички
маҳсулотнинг капитални ўстиришга қаратилган ва жорий даврда ишлатилмаган қисмини тушунадилар.
Макродаражада ва ишлаб чиқариш назариясида инвестициялар деганда янги капитални, шу жумладан ишлаб
чиқариш воситалари ва интеллектуал салоҳиятни такрор ишлаб чиқаришни ташкил жараёни назарда
84
«Проблеми та перспективи розвитку науки на початку третього тисячоліття у країнах Європи та Азії»
тутилади.Умуман иқтисодиётда инвестициялар капитал жамғариш жараёни сифатида шарҳланади. Сўнгги таърифда
асосий мезон сифатида бўлажак инвесторлар ва улар билан боғлик хатарлар акс эттирилади.
Амалиётда инвестициялашга турли хил ёндашувлар мавжуд. Улардан бири аниқ мақсадларга эришишга
йўналтирилган ҳаракатларни синчковлик билан режалаштиришдан иборат бўлса, бошқа бири биринчисига тескари
равишда таваккалчилик асосида қарорлар қабул қилишга асосланади.
Пул маблағлари жорий эҳтиёжларни қондириш учун сарф этилиши керак эмас, инвестицияларнинг мақсади
–
жорий пул маблағларидан келгусидаги эҳтиёжларни қондириш учун фойдаланишдир.
Инвестор дастлабки шартларни бажариб бўлгандан сўнг, инвестициялашнинг мақсадларини –
кутилаётган
даромадлилик даражаси билан боғлиқ инвестициялашнинг аниқ муддатларини, ўлчамларини, шаклларини ва
таваккалчиликни аниқлаб олиши лозим. Молиявий инструментни танлашдан олдин, қўйилма (сармоя) қўйиш нуқтаи
назаридан баҳолашни ўтказиши лозим. Баҳолаш жараёнининг натижаси ушбу молиявий инструментнинг
даромаддилик, таваккалчилик ва
нархнинг аниқ ўлчамлари бўлиши лозим.
Пул қўйиш вариантини танлаш жуда муҳимдир, чунки бу пайтда инвесторнинг кейинги фаолияти босқичлари
аниқланади ва бунга режалаштирилган мақсадларга эришиш кўп жиҳатдан боғлиқ бўлади.Энг яхши вариант сифатида
энг юқори
даромадлилик даражасини таъмин этилиши шарт эмас; таваккалчилик ва солиққа тортиш шартлари каби
кўрсаткичлар ҳам сезиларли ўрин тутиши мумкин.
Иқтисодиётнинг самарадорлигини оширишда ва тараққиётида инвестиция катта роль ўйнайди. Бу ерда «ялпи
инвестиция»
ва «соф инвестиция»ларни ажратишади.
«Ялпи инвестиция» бу –
маълум вақт мобайнида янги қурилиш, ишлаб чиқариш воситалари харид қилиш ва
бошқа товар –
моддий заҳираларни кўпайтириш мақсадида жалб этилган умумий маблағлар миқдори тушунилади.
«Соф инвестиция» деганда эса –
маълум вақт мобайнида сарфланган ялпи инвестиция маблағларидан
амортизация ажратмалари айириб ташлангандан кейин қолган сармоялар тушунилади.
Сармояларни жалб этиш муддатларига кўра –
қисқа муддатли ва узоқ муддатли инвестицияларга бўлинади
.
Қисқа муддатли инвестициялар –
одатда бир йил муддатгача киритилиб (бунда қисқа муддатли депозит
жамғармаларга маблағ қўйиш, қисқа муддатли жамғарма сертификатлари харид этиш) каби воситалар орқали амалга
оширилади.
Узоқ муддатли сармоялар киритиш эса –
1 йилдан ортиқ муддатларга амалга оширилади. Амалиётда узоқ
муддатли инвестициялар бир қатор бўлакларга ажратилиб ўтилади. Йирик инвестицион лойихалар одатда
муддатларига қараб 2 –
3 йилгача; 3 –
5 йилгача; 5 йилдан ортиқ кабиларга бўлиниб ишлатилиб келинмоқда. Шуни
таъкидлаб ўтиш керак, Жаҳон банкининг методологиясига биноан, чет эл инвестицияларининг бир тури ҳисобланган
инвестицион лойиҳаларни маблағлаштириш учун жалб этилаётган хорижий кредитлар ўз муддатларига кўра 3 турга
бўлинади:
–
қисқа муддатли кредитлар –
1 йилгача;
–
ўрта муддатли кредитлар –
5 йилгача;
–
узоқ муддатли кредитлар 5 йилдан ошиқ муддатгача эга бўлган кредитлар.
Инвестицияларни худудий томондан амалга оширилиши бўйича –
ички ва ташқи инвестицияларга
ажратилади.
Ички инвестициялаш жараёнида сармоялар шу давлат ичидаги объектларга киритилади.
Ташқи инвестициялар эса
–
ушбу давлатдан ташқари объектларга сармоя жалб этиш тушунилади.
Чет эл инвестициялар хусусида гап олиб борганда, давлат ва хусусий инвестицияларни ажратмоғи лозим.
Бир давлат ёки давлатлар гуруҳи бошқа давлатга займ, кредит бериши –
бу давлат инвестициялари
дейилади. Бу холда сўз давлатлараро муносабатлар тўғрисида олиб борилмоқда. Ушбу муносабатлар халқаро
шартномалар билан тартибга солинади ва уларга халқаро ҳуқуқ мейёрлари қулланади. Шу билан биргаликда, ҳусусий
банклар гуруҳи (консорциум) давлатга инвестиция бериши мумкин. Бу «диагонал» муносабатлар дейилади.
Бир давлатнинг хусусий фирмалари, компания ёки фуқаролари бошқа давлатнинг шундай субъектларига
бериладиган инвестициялар хусусий дейилади.
Инвестиция муносабатлари шу даражада мураккаб ва хилма –
хил бўлгани сабабли, кўп холларда давлатлар
орасидаги муносабатлар хсусий шахслар орасидаги муносабатларга чамбарчан боғлиқ бўлади. Бу аввало суброгация
ёки инвестор ўз ҳуқуқ ва талабларини давлатга топшириш жараёнида аниқ кўринади.
Инвестиция тушунчаси ўз ичига хорижий сармоядор инвестиция берилаётган давлат худудида олиб
бораётган мулкий бойликлар барча кўринишларини қамраб олади.
Шунинг учун, қонуний актлар ва халқаро шартномаларда берилаётган чет эл инвестиция шакллари (турлари)
рўйхати тўлиқ эмас.
Ушбу рўйхатга қўйидагилар киради: кўчмас ва харакатдаги мулк (бино, иншоатлар, асбоб ускуналар ва бошқа
моддий бойликлар) ва мос равишда мулкий ҳуқуқлар, гаров бериш ҳуқуқини ўз ичига олган ҳолда; пул маблағлари;
акция, облигациялар ёки корхоналарда (шу жумладан қўшма корхоналарда) иштирок этишни барча турлари;
иқтисодий бойликлар; интеллектуал фаолият натижасида эга бўлиш ҳуқуқлари; қонун ёки шартнома асосида
бериладиган хўжалик фаолиятини олиб бориш ҳуқуқи. Шу жумладан табиий ресурсларни қидириш ҳуқуқи.
Хорижий компанияларга назорат қилишга боғлиқ бўлган ҳолда, инвестициялар «бевосита» ва «портфел»
турларига ажратилади.
Бевосита инвестициялар –
хусусий тадбиркорлик капитали экспортини асосий тури. Бу самарали назоратни
ўтқазишни таъминлайди ва хорижий компания устида бевосита фармойиш беришга хуқуқ беради.
Халқаро валюта фонди таърифи бўйича, агар хорижий мулкдор акционер жамиятини низом капиталини
камида 25% эга бўлса унда бу «бевосита» инвестиция хисобланади. АҚШ қонунлиги бўйича –
камида –
10%, Европа
хамжамиятида –
20
–
25%, Канада, Австралия ва Янги Зеландияда –
50% ларни ташкил этади.
Ўзбекистон қонунчилигида бу рақам 30% деб белгиланган.
Бевосита инвестицияларни характерли
томонлари:
–
бевосита хорижий инвестицияларда сармоялар одатда бозордан тез чиқиб кетиш имкониятига эга эмас;
–
портфель инвестициларига нисбатан хажми ва таваккалчилик даражаси юқорилиги;
–
капитал қўйилмалар муддатининг юқорилиги, бу чет эл капиталини импорт қилувчи хорижий мамлакатлар
учун қулайроқ.
Бевосита хорижий инвестициялар қабул қилувчи мамлакатларга икки йул билан йўналтирилади:
–
янги корхоналар ташкил қилиш;
–
мавжуд компанияларни сотиб олиш ёки ютиб юбориш йўли билан.
«Проблеми та перспективи розвитку науки на початку третього тисячоліття у країнах Європи та Азії»
85
Бевосита харакат нуқтаи назаридан биринчи йўл иккинчи йўлга нисбатан арзонроқдир.
Портфел инвестициялари –
бу шундай капитал қўйилмалар улуши бевосита хорижий инвестициялар (БХИ)
учун белгилангандан кўра камроқ. Портфел инвестициялар хорижий компаниялар устидан назорат ҳуқуқини
бермайди, чунки сармоядорлар ҳуқуқи дивиденд олиш билангина чегараланади. Лекин айрим ҳолларда халқаро
корпорациялар портфел инвестицияларга эга бўла туриб, хорижий корхона устидан назорат қўлга киритадилар.
Бунинг икки сабаби бор:
–
сармоядорлар орасида акцияларнинг бўлакланиб кетганлиги сабабли;
–
қўшимча шартномавий мажбуриятлар мавжудлиги сабабли, бунда хорижий фирманинг мустақиллиги бироз
чекланади.
Бу ерда маркетинг ва техник хизмат кўрсатиш учун тузилган лицензион ва франчайзинг келишув ва
шартномалар
кўзда тутилган.
Хорижий сармоядор деб тан олинган шахслар доирасинг аниқлаш муҳим амалий аҳамиятга эга.
Биринчидан ички қонунчилик ҳамда халқаро шартномалар билан белгиланган ҳуқуқ ва имтиёзларнинг
берилиши шахснин хорижий сармоядор деб тан олиниши билан боғлиқ.
Иккинчидан, хўжалик фаолиятини амалга оширишга рухса беришда ва рўйхатга олишда хорижий сармоядор
мавқей аҳамиятлидир.
Учинчидан, агар шахс маълум бир давлатда хорижи сармоядор деб тан олинган бўлса, унга мазкур мамлакат
билан тузилган халқаро шартномада кўзда тутилган кафолат ва бош шартлар тарқатилиши мумкин, шунингдек,
сармоядор шахс сармоя берувчи мамлакат томонидан дипломатик ҳимояга олинади.
Достарыңызбен бөлісу: |