Пайдаланған әдебиеттер:
1.
Жарықбаев Қ.Б. Қалиев С.Қ. Қазақтың тәлімдік ой
-
пікір антологиясы. Алматы:Рауан, 1994.
2.
Төреқұлов Н., Қазыбаев М, Қазақтың би –
шешендері. 1
-
2 кітап. –
Алматы: Жалын, 1993.
3.
Төреқұлұлы Н. Қазақтың 100 би –
шешені. –
Алматы, 1995.
4.
Негимов С. Шешендік өнер. –
Алматы: Ана тілі, 1997.
5.
Қазақ тарихы. –
Дала өркениетінің құүрамдас бөлігі. Отан тарихы.1998№1
П.ғ.к., доцент Молдакосов Р.Б.
Т.С. Бурхонова
(Ташкент, Узбекистан)
ЁШЛАР МАЪНАВИЯТИНИ ЮКСАЛТИРИШДА МАХМУДХЎЖА БЕҲБУДИЙНИНГ
ИЛМИЙ МЕРОСИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов ўзбек халқининг истиқлол йилларида тикланиб бораётган
миллий маънавияти ва маърифатига тўхталиб, жумладан, қуйидагиларни таъкидлаб ўтган эди: “Жамият
тараққиётининг асоси, муқаррар ҳалокатдан қутқариб қоладиган ягона куч –
маърифатдар. Асримиз бошида
Туркистонда кечган вокеаларни бир эсланг. Нега бу ўлкада ўша йиллари маърифатчилик харакати ҳар қачонгидан ҳам
кучайиб кетди? Негаки, чор Россияси асоратига тушиб қолиб, буткул таназзулга юз тутган ўлкани уйғотишга, ҳалқнинг
кўзини очишга фақат маърифат орқалигина эришиш мумкин эди".
Маълумки ўзбек ҳалки 150 йил давом эттан мустамлакачилик даврини бошидан кечирди. Лекин, ана шундай
даҳшатли даврда ҳам юртимиздан миллат ва халқ қайғуси билан яшайдиган ватанпарвар инсонлар етишиб чикди.
Мустамлакачилик даврида маърифат ғоясини химоя қилишда ўз шаҳсий манфаат, хузур
-
халоватидан кечиб, эл юрт
мафаати учун курашган
жадидчилардан бири Махмудхужа Бехбудийдир. Мустақиллик шарофати туфайли ёшларни
Бехбудий каби ватанпарвар инсонлар тарихи ҳақида билиши маьнавий жихатдан баркамол инсон этиб шакллантиради.
«Проблеми та перспективи розвитку науки на початку третього тисячоліття у країнах Європи та Азії»
123
Махмудхужа Бехбудий
(1875-
1919) XX асрнинг бошларида ўзбек зиёлиларининг энг кўзга куринган
намоёндаси, жадидчилик ҳаракати рахбарларидан бири эди. У Самаркандда туғилган. Самарканд ва Бухоро
мадрасаларида таълим олади, ўша ерда араб
ва форс тилларини ўрганади. Кўп саёҳат килади. Узок вақт Туркия ва
Мисрда яшаб, улардаги
халқ таълимининг ахволи, янги усул мактаблари, олий ўкув юртлари
билан батафсил
танишади. Махмудхужа Бехбудий Перербург, Москва, Қозон ва Оренбург
шахарларида бўлиб, янги усул
мактабларининг иш тажрибаларини, уларнинг таълим
-
тарбия тизимини, адабиёти ва матбуот намуналарини ўрганади.
Махмудхужа
Бехбудий Самаркандга қайтиб келгандан кейин маънавий
-
маърифий соҳада фаол иш олиб боради: янги усул
мактабларини очади, ўкув қўлланмалар, дарсликлар ёзади.
“Рисолаи асбоби савод” (“Савод чиқариш китоби”), "Рисолаи жуғрофияи умроний” (“Аҳоли географиясига
кириш”,1905), “Мунтахаби жуғрофияи умумий” (“Қисқача умумий география”,1
906),
“Китобат ул
-
атвол” шулар
жумласидандир.
М.Бехбудийнинг дунёқараши, юксак маънавият учун кураши унинг 1912 йилда ёзилган “Падаркуш” пъесасида.
ўз аксини топган. Бу биринчи ўзбек драмаси эди. 3 парда 4 манзарали бу асар мазмунан содда бўлиб, ўқимаган, жохил
ва нодон боланинг ўз отасини ўлдиргани ҳақида эди, Бехбудий бу
асар жанрини “миллий фожеа” деб атаган. Нашр қилишга Россия империяси цензураси йул куймайди.
“'Бородино жанги ва Русиянинг французлар босқинидан ҳалос бўлишининг 100 йиллик юбилейи санасига
бағишланади” деган важ билан Тифлис (Тблиси) цензурасидан ўтказади. Драма 1913 йилда босилиб чиққан, аммо
саҳнага қўйиш учун яна бир йилгача
вақт кетади. Асар Самарқандда 1914 йил 25 январда саҳнага кўйилди. Драма
халққа кучли таъсир кўрсатади. Абдулла Қодирий “Бахтсиз Куёв” драмасини шунинг
таъсирида ёзган. Тошкентда 1914
йил февралда А. Авлоний томонидан қайта саҳналаштирилади.
Беҳбудий 1913
йил “Самарканд” рўзномаси ва “Ойна” журналини чиқара бошлайди. Ўша йилларда унинг
адабий истеъдоди намоён бўлади. Бехбудий кўпгина жадид нашрлари –
“Садои Туркистон”, “Хуршид” ва бошқа шу
каби рўзнома ва ойномаларда фаол ҳамкорлик қилади. Ўзининг “Бухорода усули жадид”, “Ёшларга мурожаат ”,
“Туркистонда мактаб жаридаси”, “Туркистон идораси”, “Саёҳат хотиралари” сарлавҳали мақолаларида ва бошқа
чиқишларида у кадимий урф
-
одатларга, мадрасадаги эски таълимга, хурофат ва нодонликка, маҳаллий ҳокимларнинг
саводсизлигига ислоҳотчи –
маърифатчи нуқтаи назаридан танқидий баҳо беради.
“Ойна” журналида миллат ва унинг ҳақ –
ҳуқуқига, тарихига, тил ва адабиёт, дин, эътиқод, дунё аҳволига доир
қизиқарли мақола, баҳслар бериб борилган. Бехбудий миллатнинг тараққийси учун бир неча тил билишни шарт
ҳисоблайди. Журналнииг биринчи сонидаёқ “Икки эмас, тўрт тил лозим”, деган мақола билан чиқиб, ўзбек, тожик, араб,
рус ва ҳатто
бирор
узоқ хориж тилини билиш
шарт
деб ҳисоблайди. Айни пайтда тилнинг муҳофазаси (“Ҳар миллат
ўз тили ила фаҳр этар”
-
1914, №35), ўзаро муносабатлари, (“Тил масалаи”
-
1915,№11,12) хақида муҳум ва зарур
мақолалар чоп этди.
Беҳбудий “Танқид сараламоқдир” –
1914й., №27 номли мақоласида адабий танқидга катта эътибор беради.
Унинг ҳусусиятларини белгилашга уринади. Бошқа адабий жанрлар билан тенг хуқуқлиги масаласини кўтаради. “Сарт
сўзи мажхулдир”
-
1915 й. мақоласида эса миллат шаънини оёқости қилувчи фикр –
қарашларга зарба бериб. Туркистон
ҳалқини ўз номи билан атамоқ лозимлигини талаб қилиб чиқади.
Беҳбудий “Сарт сўзи мажҳулдир”, (“Ойна” журнали –
1914, №23) мақоласида коммунистик мафкурани кескин
рад этган, ўзликни англашни муҳим билади. “Қабиласининг исмини ва етти отасининг отини билмайдургонларни “ қул
-
манқурт” дерлар”, деб ёзади.
Жадидларга, бир томондан, мутаассиб руҳонийлар, иккинчи томондан мустамлакачи маъмурлар қаршилик
кўрсатадилар. Мутаассиб руҳонийлар жадидлар кўтарган барча янгиликларга қарши чиқишади. Улар жадидларни
падаркушлар, мактаблари ҳақида эса: “Бу хил мактабда ўқувчи талабалар биринчи йили газета ўкий бошлайди,
иккинчи йили озодликни талаб қилишади, учинчи йили эса жаноби олийларни тахтдан ағдариб, турмага тиқиб
қўйишади", –
дер эдилар. Мутаассиблар тарихни тасвирлаш, ўқитиш беъманилик, дахрийлик деб ҳисоблашарди.
Бехбудий уларни фош қилар экан, “Куръони Карим” ҳам, Мухаммад пайгамбарнинг ҳадислари ҳам тарихга даҳлдор
эканлигини асослаб берди.
1917 йилиинг охири 1918 йилнинг бошларида жадидлар ташкил этган илк демократик давлатчилик намунаси
Туркистон мухториятининг тақдири ҳал бўлаётган
бир пайтда ўлка халқларини бирликка чақиради ва Туркистоннинг
ижтимоий –
сиёсий ҳаётида фаол иштирок этади.
"Туркистон мухторияти”нинг ғоявий асосчиларидан бири Беҳбудий эди. У мухторият советлар томонидан
ваҳшиёна бостирилгач, хукумат раҳбарлари билан музокара олиб боришга уринади, аммо натижа чикмайди.
М. Беҳбудий 1919 йил баҳорида Шахрисабзда Инқилобий фавқулодда комиссия айгокчилари кўмагида Бухоро
амирлиги одамлари томонидан қўлга олииади ва қатл этилади.
Хулоса қилиб шуни айтиш жоизки, Беҳбудийнинг фаолияти педагогика фани, мактаб, таълим ва таълим
ишларини ривожлантирищ, туркий халқлар ўртасида уни кенг кўламда жорий этиш учун кураш билан боғлиқ кечгани
айни хақиқатдир.
Президентимиз И.А. Каримов таъкидлаганидек, “Айни вақтда бугунги мураккаб ва шиддатли жаҳонда ўз
ўрнини топишга интиладиган ҳар қандай халқ ва миллат умумбашарий тараққиёт ютуқларини ҳар томонлама чуқур ва
пухта эгаллаши шартлигини барчамиз яхши тушунамиз, Буюк маърифатпарвар бобомиз Маҳмудхужа Бехбудий ўтган
асрнииг бошидаёқ “Дунёда турмоқ учун дунёвий фан ва илм лозимдур, замона илми ва фанидан бебаҳра миллат
бошқаларга паймол бўлур”, деган хаққоний фикрлар билан Туркистон аҳлининг онгу шуурини уйғотишга даъват этгани
бежиз эмас, албатта. Бу сўзларнинг қанчалик хақиқат эканини бугунги
юксак тафаккур ва технологиялар замони ҳам
исботламоқда”.
Литература:
1.
И.А
.
Каримов “Тарихий
хотираснз
келажак
йўк”. Виз келажагимизни ўз қўлимиз
билан қурамиз
. 7-
жилд. Т.
Ўзбекистон 1999
-
й, 135 б.
2.
Каримов И. А. Юксак маънавият –
енгнлмас куч:.'Т., Маънавият, 2008.
124
«Проблеми та перспективи розвитку науки на початку третього тисячоліття у країнах Європи та Азії»
Виктория Ведман
(Тошкент, Узбекистан)
ЎРТА ОСИЁ –
ШАРҚНИНГ
ЮКСАК МАЪНАВИЯТ
ВА ТАФАККУР МАРКАЗИ
Юртбошимиз Ўзбекистон Республикаси фанлар Академияси умумий йиғилишида Ислом қадриятлар,
маънавий мерос, хусусан, Шарқ фалсафасини теран ўрганиш ҳақида сўзлаб, яқин ўтмишдаги қарамлик мафкурасидан
холос бўлиш учун “ўзимизнинг асрлар синовидан ўтган, улуғ аждодларимиз бизга қолдирган миллий мафкура ва
мафкурамизни тиклаш, уни замонавий умумбашарий руҳ билан бойитиш вазифамиз” эканлигини таъкидлаган эди.
Ўрта Осиё тарихий вақеаларга ғоят бой ўлка бўлиши билан бирга азалдан илм
-
фан, маданият ва
маънавиятнинг марказидан бири бўлиб келган. Бу ўлка дунёга маънавият ва маърифатнинг барча соҳаларида юзлаб,
минглаб жаҳошумул улуғ зотлар, давлат арбобларини
тарбиялаб берган. Умумбашарият маърифатпарварлигини
яратишда буюк аждодларимиз бевосита иштирок этганлар унинг тараққиёти ва бойишга улкан ҳисса қўшганлар. Ўрта
Осиё маданий мероси жаҳон маданияти ва маърифатининг узвий ажралмас таркибий қисмидир.
Эндиликда жаҳон маънавияти ва маърифати салтанатида ўз ўринларига эга бўлган улуғларимизни теран
англаш, ўрганиш ва улуғлаш вақти келди. Афсуски, салкам 150 йиллик мустамлакачилик, 70 йиллик тоталитар тузум
ҳукумронлиги даврида мамлакатимиз навқирон авлоди, Ислом
Каримов айтганидек, неча йиллар бизни тарихимиздан,
динимиздан, маънавий меросимиздан ғофил этишга уриндилар, натижада улар ўз халқининг тарихини, унинг бой
табиий –
илмий, ижтимоий
-
фалсафий, ахлоқий маданиятдан бахраманд бўлиш, ўрганишдан махрум бўлиб келди
1
.
Аждодларимиз эъзозлаб келган, асрлар қаъридан олиб ўтилган фалсафий
-
ахлоқий панд
-
насиҳатлар,
қадриятлар атайлаб, мақсадни кўзлаб юргизилган сиёсат қурбони бўлди, эътибордан четда қолди. Бу эса ёш
авлоднинг маънавиятига салбий таъсир ўтказади. Ваҳоланки, Ислом Каримов “Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва
тараққиёт йўли” китобида таъкидлаганидек: “... ўтмишдаги алломаларнинг бебаҳо мероси қанчадан
-
қанча
авлодларнинг маънавий
-
руҳий онгини ва турмуш тарзини шакллантирган эди ва у ҳамон таъсир кўрсатмоқда”
2
Мустақиллик туфайли она заминимизнинг маънавий меросини чуқурроқ ўрганиш, тахлил этиш имкониятига
эга бўлдик. Ўз тарихини билмаган халқнинг келажаги ҳам бўлмайди. Она заминимизда бундан неча асрлар аввал
яратилиб, то ҳануз юртимизга кўрк бағишлаб турган қадимий обидалар, асори атиқалар халқимизнинг юксак
салоҳияти, куч
-
қудрати, бунёдкорлик анъаналари ҳақида, Ватанимизнинг шонли тарихи тўғрисида тасаввур ва
тушунчалар беради, шу муқаддас диёрда яшайдиган ҳар бир инсон қалбида ғурур
-
ифтихор туйғуларини уйғотади.
1
IX-
XII асрларни Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатларида “Ренессанс” (Уйғониш) даври деб аташади. Маънавият
ва маърифатнинг ғоят гуллаб
-
яшнаганлиги бу давр учун характерли бўлган. Бу даврда қомусий илм эгалари, ажойиб
шоирлар, буюк давлат арбоблари етишиб чиққан.
дунёвий фанларнинг тез суръатларда тараққий этиши кенг
таржимонлик фаолиятига таъсир этди. Бу жараён, айниқса, халифа Маъмун ибн Харун ар Рашид (813
-
833йй) даврида
Боғдодда “Бай тул
-
ҳикмат (“Донишмандлар уйи”) ташкил этилган пайтда тезлашди. Юнон фалсафаси ва табобати,
ҳинд ҳисоби, ал
-
Химия ва илми Нужумга оид асарлар араб тилига ўгрилди. Бунда Марказий Осиёдан етишиб чиққан
мутафаккирлар Аббос ибн Саид Жавҳарий, Ахмад ибн Абдуллоҳ Марвазий, Ахмад ал –
Фарғоний, Мухаммад ал
Хоразмийлар ҳам катта ҳисса қўшганлар.
Ренессанс –
уйғониш даври маданияти, маънавияти ва маърифати моҳият
-
эътибори билан дунёвий
гуманистик дунёқараши, антик давр мадиний меросига мурожаат қилиш бамисоли унинг қайта уйғонишини англатади,
табиий фанлар ривожи, фанда универсаллик (қомусийлик)ни, гуманизмни тарғиб этиш ва бошқаларда намоён бўлади.
Шарқ ренессанси даври қуйидаги умумий хусусиятларга эга:
1.
маданият, дунёвий фанлар ва ислом ақидашунослигининг тараққиёти;
2.
юнон, рум, форс, ҳинд ва бошқа маданиятлар ютуқларига суяниш;
3.
астраномия, математика, минерология, жўғрофия, кимё ва бошқа
табиий фанлар ривожи;
4.
услуб (методология)да –
рационализм, мантиқнинг устунлиги;
5.
инсоний дўстлик, юксак ахлоқийликнинг тарғиб этилиши;
6.
фалсафанинг кенг даражада ривож топиши;
7.
адабиёт, тарих, шеърият, риториканинг кенг миқёсда ривожланиши;
8.
билимдонликнинг қомусий характерда эканлиги.
Ўрта Осиёнинг кўҳна ва ҳамиша навқурон Бухоро, Хива, Самарқанд каби
шаҳарларида қадимдан фан, маданият ва маънавиятнинг маркази бўлиб келганлиги билан ажралиб туради.
Ўрта Осиё табиий
-
илмий тафаккури ривожининг бошланиши буюк алломалар Мусо Муҳаммад ал
-
Хоразмий, Ахмад
ал
-
Фарғоний, Абу Наср Фаробий, Абу Райхон Беруний, Абу Али Ибн Синоларнинг номи билан боғлиқ.
Ахмад ал
-
Фағоний (798
-
861йй.) машҳур фалакиётшунос олим. Унинг асосий асарлари “Фалакиёт илмининг
усуллари ҳақида” китоб, “Ахмад ал
-
Фарғоний жадвали”, “Устурлаб билан амал қилиш ҳақида” китоб, “Устурлаб ясаш
ҳақида” қитоб, “Симовий ҳаракатлар ва юлдузлар фанининг мажмуаси ҳақида” китоб ва бошқалар. Ахмад ал
-
Фарғонийнинг “Астрономия асослари” китоби ўша даврдаги астрономия соҳасидаги билимларнинг қомуси бўлган.
Унда қадимги фалакиётшунослик билимлари, унинг қоидалари, усуллари баён қилинган. Асар XII асрдаёқ лотин тилига
таржима этилиб, кўп асрлар давомида Европада астрономия бўйича қўлланма, дарслик сифатида хизмат қилиб
келган. Унинг Муҳаммад ал
-
Хоразмий билан биргаликда ер юзи сатҳининг бир градус узунлигини, дунёда биринчи
марта сув ўлчагич “Ниломер”ни кашф қилганлиги ҳам фан оламида юқори қадрланади.
Муҳаммад ал
-
Хоразмий (78
3-
850 йй).
Олимга дастлабки буюк шуҳратни “Ҳисоб ал
-
Ҳинд” “Ҳинд ҳисоби” номли рисоласи олиб келди. Мазкур
рисолада жаҳон фани тарихида биринчи марта унлик система ва унинг амалий аҳамияти ҳақида сўз боради.
Ахмад ал
-
Фарғонийнинг бу асарларидаги илмий кашфиётлари билан жаҳон фани ва маданияти тарақиётига
муносиб ҳисса қўшди. Қуёш тутилишини олдиндан айтиб берди. Ернинг шарсимон эканлигини кашф этилиши олимга
1
И.А.Каримовнинг Бухоро ва Хива шаҳарларининг 2500 йилигига бағишланган тантанали маросимдаги табрик сўзи. 1997 йил 21
-
октябр.
2
И.А.Каримов Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли. Т., Ўзбекистон. 1992. 12
-
бет
1
Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар. Т., “Ўзбекистон” 2000. 47
-
бет.
«Проблеми та перспективи розвитку науки на початку третього тисячоліття у країнах Європи та Азії»
125
катта шухрат келтиради. 1998 йил ЮНЕСКО томонидан алломнинг таволлуд топганлигини 1200 йиллиги кенг
нишонланди.
Ал
-
Хоразмий томонидан “О” (Нол цифр)нинг кашф қилиниши инсоният илмий тафаккурининг беқиёс улкан
ютуғидир. ал
-
Хоразмий томонидан ёзилган “Ҳисоб ал –
Ҳинд” китобида энг муҳим олтита арифметик амаллар –
қўшиш,
айириш, кўпайтириш, бўлиш, даражага кўтариш ва квадрат илдиз чиқариш кабилар ишлаб чиқилган ва унинг услуб ва
қонунлари кашф этилган эди.
Ал
-
Хоразмийнинг яна бир буюк хизмати алгебра фанининг кашф этганидир. Алгебранинг мустақил фан
сифатида вужудга келиши ва ривожланиши ал
-
Хоразмий фаолияти билан боғлиқ. “Алгебра” атамасининг ўзи ал
-
Хоразмий томонидан ёзилган (“Ал
-
жабр ва ал
-
муқобала ҳисоби ҳақида қисқача китоб”) номли рисоладаги “ал
-
жабр”
сўзининг лотинча талаффуз ифодасидан келиб чиққан.
Алгоритмлар азариясини ҳам ал
-
Хоразмий номи билан боғланганлиги, ҳатто “Алгоритм” атамаси ҳам лотинча
ифода этилган “Дихи Алгоритмик” (дедики ал
-
Хоразмий) сўзидан келиб чиққанлигини ҳеч ким инкор этолмайди.
“Алгоритм” тушунчаси ҳозирги замон кибенетика ЭҲМ (электрон ҳисоблаш машинаси) ва ҳозирги замон информацион
технология ҳамда жараёнларнинг асосий категориясига айланди.
Мухаммад ал
-
Хоразмий “Ҳисоб ал
-
Қинд”, “Зижи Хоразмий”, “Астролябия бўйича рисола”, “Қуёш соати ҳақида
рисола”, “Ернинг шакли ҳақида” китоб, “Тригономитрик жадваллар”, “мусиқа бўйича рисола”, “Тарих ҳақида” ва бошқа
асрларнинг муаллифи.
Шарқ фалсафий, ижтимоий, ахлоқий фикри ривожини Абу Наср Фаробий (873
-
950 й) сиз тасаввур этиш қийин.
У “Шарқ Аристотели”, “Иккинчи муалим” деган унвонга сазовор бўлган машҳур мутафаккирдар. Шарқда қадамги
Юнонистоннинг энг машҳур файласуфи. Аристотел “Биринчи муаллим” деб юритилган. Фаробий 70 дан ортиқ тил
билган қомусий олим. У яратган асарларнинг умумий сони 160 дан ортиқ бўлиб, уни икки гуруҳга ажратиш мумкин.
1. Қадимги Юнон файласуфлари ва табиатшунослари
-
Аристотел, Платон, Евклид, Гален ва бошқаларнинг
илмий меросини таржима қилиш, шархлаш, тарғиб қилиш ва ўрганишга бағишланган асарлар:
2. Ўрта аср фанининг табиий, ижтимоий
-
фалсафий соҳаларига оид рисолалар.
Жумладан Аристотелнинг “Метафизика китобининг мақсади тўғрисида”, Аристотелнинг “Осмон системаси”
китобига изоҳ”, Аристотелнинг Этика “китобига шарх”, “Қонунлар ҳақида китоб”, “Бушлиқ ҳақида китоб”, “Мусиқа ҳақида
сўз”, “Фалсафани бўлишдан олдин нималарни билиш кераклиги тўғрисида”, “Фалсафий саволлар
ва уларга жавоблар”,
“Инсон аъзолари ҳақида рисола”, “Донолик асослари”, “Мантиқ илмига кириш”, “Ақл тўғрисида”, “Фозил одамлар
шаҳри” ва бошқа асарларни кўрсатиш мумкин. Фаробийнинг фикрича инсоннинг ва жамиятнинг ғалабага эришуви
яхшиликни қўлга киритиши, ахлоқий ва ақлий мукаммалликка кўтарилиши инсон ва жамоатининг ўз қўлидадир.
У давлатни фозил ва жоҳил давлатларга бўлади. Фазилатли шаҳарларда илм, фалсафа, ахлоқ
-
маърифат
биринчи ўринда бўлмоғи лозим, деб билади. Шунда жамият етукликка эришади, дейди.
Фозил шаҳар бошлиғи
билимли, ҳақиқатни севувчи, ёлғон ва ёлғончиларга нафрат билан қаровчи, адолатни яхши кўрувчи ва адолат учун
курашувчи бўлиши керак деб айтади. Фаробий инсоннинг камолоти учун хизмат қилган, хайр –
эҳсонли ишлар, гўзал
инсоний фазилатларни яхшилик деб ҳисоблайди. Инсоннинг камолотига тўсқинлик қилувчи дангасалар, бекорчилар
каби ёмон одатлар билимсизлик, онгсизлик, касб
-
ҳунарга эга бўлмаслик каби нуқсонларни ёмонлик деб кишиларни
ундан огоҳлантиради.
Фаробий ҳаётнинг олий мақсади бахт
-
саодатга эришувдан иборат, кишилар бунга оламни ўрганиш, касб
-
ҳунар ва илмларни ўзлаштириш
-
маърифатли бўлиш орқали эришади деб қарайди.
Достарыңызбен бөлісу: |