Маънавият доимо миллий бўлади, шу билан бирга унда умуминсоний қадриятларга зид нарса ҳам бўлмайди,
чунки ҳар бир миллатнинг мустақил маънавий дунёси, маънавий қиёфаси бир пайтнинг ўзида ички моҳиятига, ўзак
томирларига кўра, ўзга халқлар маънавияти билан умумий жиҳатларга, бутун башариятни бирлаштириб турувчи
муштарак унсурларга эга бўлади. Маънавиятнинг юқорида эслаб ўтилган таърифини миллат маънавиятига татбиқ
этадиган бўлсак, уни бемалол миллат руҳидаги Борлиқ ҳақиқати билан уйғунлик, деб аташ жоиздир. Шундай экан,
айни миллатимизни ўзга миллатлардан ажратиб турувчи моҳиятлар эмас, балки бирлаштирувчи омиллар миллий
маънавият замирини ташкил этади.
Фақат буни жўн тушуниш ҳам, жўнлаштириб талқин этиш ҳам –
хато.
Маънавиятимиздаги энг умуминсоний ғоялар ҳам ниҳоятда миллий бир тарзда ўзлигини намоён қилади, улар бошқа
миллат маънавияти унсурларидан нусха кўчириш шаклида намоён бўлмайди.
Биз миллий урф
-
одатларимиз, маросимларимизга баҳо бермоқчи бўлсак, бутун инсоният манфаатлари
нуқтаи назарини, алоҳида шахс эркинлиги, Ватан ва миллат манфаатларини,
миллий қадриятларимиз мажмуини
яхлит уйғунликда олиб қарамоғимиз талаб этилади. Агар шу уйғунликка моҳиятан мувофиқ бўлса, ёхуд лоақал унга
зид бўлмаса, демак, мақбул, аммо инсонлараро зиддият туғдирса, нифоқ солса, ёки ўзга шахс эркини бўғса, Ватан ва
миллат манфаатларига зид бўлса, демак, мақбул эмас. Аммо бир нарсани эсдан чиқармайлик: биз миллий
маънавиятимизни қадрласак, уни ривожлантиришга уринсак, қайсидир ўзга халқлар, сиёсий кучлар, биздан гумондор
бўлиши мумкин, бизнинг тилимиз, динимиз, кийган кийимимиз ёки урф
-
одатларимиз уларнинг дидига ўтиришмаслиги,
танлаган мустақил йўлимиз улар назарда тутган қолипларга мос келмай қолиши мумкин деб, ошиқча «андиша»ларга
берилсак, демак, бу ҳануз онгимиздаги қарамлик асоратидир. Кўнглимизда Ҳақ нури билан бир ишга жазм қилар
эканмиз, ўзгаларнинг ноўрин шубҳа
-
гумонлари билан ҳисоблашиш, чумчуқдан қўрқиб тариқ экмаслик билан баробар.
Европа халқлари ижтимоий ва маданий соҳаларда ўз тарихий тажрибаларидан келиб чиқиб, аждодлари
қолдирган меросга мос қилиб, илмий
андоза ва ўлчовлар яратганлар, таъриф ва тизимлар шакллантирганлар. Агар
улар яратган мерос таъсирида, унга эргашиб бошқа бир халқ маданий бойлик ҳосил қилган бўлса (масалан, совет
даврида СССР халқлари вакиллари яратган кўпчилик асарларни олайлик), албатта, Европа маданияти андоза ва
ўлчовларини унга тадбиқ этса бўлар. Аммо ўзбекнинг миллий тафаккури охирги 70 йилда шаклланган деб
бўлмаганидек, бугун энди ижтимоиёт мавзуларида илмий мулоҳазалар юритиш учун онгимизга кечаги зўраки
жойлаштирилган сунъий қолиплардан ўйламай
-
нетмай фойдаланишга уринишимиз ҳам ўринли эмас.
Мавҳум бир шаклдаги умуминсоний маданият, умуминсоний маънавият ҳаётда асли мавжуд эмас, жаҳон
маданияти турли ўлка ва минтақаларнинг ўзига хос маданиятлари мажмуидан иборат. Қандай миллат, қандай халқ
бўлмасин, барибир, уни муайян инсонлар ташкил этади. Инсонларнинг ҳар бири ўз қиёфаси, ўз феъл
-
атвори, фикр
-
андишалари, ўз ҳаёт йўли ва орзу
-
ниятларига эга. Аммо уларнинг барчаси Аллоҳ яратган маҳлуқотнинг бир тоифаси
–
бани одамга мансуб бўлгани туфайли уларнинг барчаси учун умумий бўлган муайян қадриятлар мажмуи ҳам
мавжуддир. Бу қадриятлар ҳар бир миллат, ҳар бир инсон учун алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, уларнинг кўр
-
кўрона
инкор этилиши, тан олинмаслиги бутун башарият учун ҳалокатли бўлиши мумкинлигини жаҳон тарихи тажрибаси кўп
марта исботлаган. Албатта, бундай қадриятлар барча инсонлар, барча миллатлар томонидан бирданига, азал
-
ибтидодан англаб етилган, идрок қилинган деб бўлмайди.
Умуминсоний қадриятлар ҳар бир миллатнинг маънавий мулкига айланиши учун асрлар, балки минг йиллар
керак бўлди. Хатто бугун ҳам барча инсонлар, барча элат ва тоифалар уларни тугал англаб етган, дейиш қийин.
Масалан, энг асосий умуминсоний қадрият –
ҳар бир дунё юзига келган инсоннинг яшаш ҳуқуқини олайлик.
Барча илоҳий китоблар инсоннинг яшаш ҳуқуқини ҳимоя қилади, ўзгаларга ноҳақ озор етказмасликка, инсонни нобуд
этмасликка чақиради. Аммо инсонлар доимо ушбу даъватга риоя этиб келмоқдами? Қайтага, астағфурулло, ўша
китоблар қатидан ўзларига мақбул бўлмаган ўзга инсонларни йўқ қилиш учун фатволар излайдилар, ўзларини
“мусулмон”, ўзгаларни “кофир” деб эълон қиладилар. Ҳолбуки, инсонлар эътиқоди ҳақида ҳукм чиқариш фақат Аллоҳга
тегишлидир. Аллоҳ ҳатто ўз пайғамбарларига ҳам ўзгалар устидан ҳукм чиқариш ҳуқуқини берган эмас, Аллоҳнинг
«Проблеми та перспективи розвитку науки на початку третього тисячоліття у країнах Європи та Азії»
139
расуллари фақат унинг ҳидоятини бандаларга етказишга масъул этилган, яъни пайғом (хабар) элтувчидирлар. “Ҳукм
қилиш фақат Аллоҳнинг ўзига хосдир”, дейилади Қуръони каримнинг “Анъом” сураси 57
-
оятида.
Атроф
-
муҳит, табиатга беҳуда зиён етказмаслик
яна бир умуминсоний қадрият бўлиб, афсуски, бу ҳам
ҳанузгача кўпчилик инсонлар томонидан амалда риоя этилаётган қоидага айлангани йўқ. Инсонлар, одатда, арзимас
ҳою
-
ҳаваслари йўлида ўз келажаклари илдизига аёвсиз болта урадилар. Яна бир умуминсоний қадрият адолат туйғуси
бўлиб, ўзбек халқининг “пичоқни аввал ўзингга ур, оғримаса, бировга ”, деган ўткир рамзий мақоли бу қадриятни кучли
бир тарзда ифодалайди. Инсон кофирга ҳам, мусулмонга ҳам, дўстига ҳам, душманига ҳам адолат юзасидан муомала
қилиши зарурлиги илоҳий китобларда ҳам очиқ
-
ойдин баён этилган. Аллоҳ таолонинг “Раҳмон” исм
-
сифатида унинг
Олий адолати ёрқин ифодасини топган ва бу ҳам инсонга табаррук ибрат бўлмоғи керак. Аммо адолат тарозуси
паллаларини доимо тенг тутиш жуда кам одамларга насиб
этиб келмоқда. Яратувчилик меҳнати
билан шуғулланиб,
ўз моддий эҳтиёжларини таъмин этиш ҳам умуминсоний қадрият ва табиий заруратдир. Бу қадриятни тан олгиси
келмай, айланиб ўтишга, ўзгалар меҳнати ҳисобидан ўз бахтини қуришга уринган кимсалар ҳам ҳануз керагидан ошиқ
учрайди. 130 йиллик асоратдан сўнг янгидан мустақиллигини қўлга киритган Ўзбекистон жаҳон ҳамжамиятида ўз
муносиб ўрнини эгаллашга интилар экан, аввал
-
бошдан ўз бахтини ўзгалар ҳисобига қуришга умид боғламасдан,
барча халқлар билан тенг, адолатли, дўстона ва самимий муносабатлар ўрнатишга тарафдор бўлиб чиқмоқда,
башариятнинг келажаги учун ўзини ҳам бошқалар қатори масъул ҳис этмоқда. Бундай ёндошув ўзбек халқининг минг
йиллик маънавий тажрибасига кўп жиҳатдан мувофиқ келади.
Ботиржон Маллабоев
(Наманган, Узбекистон)
ФАРҒОНА ВОДИЙСИ МИЛЛИЙ МАОРИФИ ТАРИХИДАН
Қўқон хонлиги XVIII асрда Бухоро амирлигидан ажралиб чиққанда фақат Фарғона водийси ҳудудини ўз ичига
олган эди. XIX асрнинг биринчи ярмига келиб. Қўқон хонлигига Тошкент, Туркистон, Ўратепа, Хўжанд ва унинг
атрофидаги туманлар ҳам кўшиб олинди. Натижада у Ўрта Осиёдаги энг катта давлатлардан бирига айланди. Сиёсий
-
иқтисодий қудрати мустаҳкамланди. Хонликда фан ва техника тараккий этмаган бўлса ҳам маориф, адабиёт,
архитектура анча ривожланди. Умархон, Мадалихон, Худоёрхон ҳукмронлиги Қўқон хонлигининг
энг кучайган даври
бўлди. Қўқон хонлиги равнақ топган, маданий жиҳатдан ривожланиб юксак даражага кўтарилган XIX асрда кўплаб
мактаб ва мадрасалар юзага келди. Андижон уезди бошлигининг 1889
йилда Фарғона вилоятн губернаторига юборган
Андижон уезди ўқув юртларининг 1887 йилдаги руйхатида 28 та мадраса ва 169 та мактаб тўғрисида ахборот берилган.
Бу ҳужжатда мактаблар сони тўла кўрсатилмаган. Фарғона вилояти ҳарбий губернатори томонидан хар йили чоп
этиладиган "Фарғона вилояти обзори" нинг 1904 йилга бағишланган жилдида кўрсатилишича, Андижон уездида 1890
йилда 28 та мадраса ва
316
та мактаб фаолият кўрсатган. 1887 йилда 169 та мактаб бўлса, 1
-
2 йилда 147 мактаб
қурилиши амадда мумкин эмас.
Шундан келиб чиқиб айтиш керакки, 1887 йилда мактаблар тўла руйхатга олинмаган. Андижон уезди ўқув
юртларининг 1887 йил рўйхатидаги маълумотга кўра, мадраса ва мактабларнинг асосий қисми Қўқон хонлиги даврида
ташкил килинган. Рўйхатдаги 28 та мадрасадан 26 таси Қўқон хонлиги даврида барпо этилган. 169 та мактаб дан 115
таси хонлик даврида, яъни 1876 йилгача ташкил бўлган. Марғилон вилояти Қўқон хонлигида мадрасалар сони
жиҳатидан Наманган ва Қўқон вилоятларидан кейин учинчи ўринда бўлган. 1887 йилда Фарғона вилояти
бошқармасига Марғилон уезди бўйича 49 та Мадраса мутаваллилар вақфномаларни текшириш учун топширган.
Фарғона водийсида бошлангич таълим берувчи мактаблар ҳам мавжуд бўлган. Айрим мактабларнинг вақф
мулки бўлган ва ундан тушган даромадни, бинони ва ўқитувчини таъминлашга сарфланган. Вақф мулкини одатда
мактаб, 1887 йилдаги маълумотга кўра, Андижон шаҳридаги Оқ масжид Мадраса кошидаги мактабнинг 96 рубль,
Раҳимбой хўжа мактабининг 25 рубль, Шарифбой мактабининг 8 рубль, Ҳаққулобод волости Ҳаккулобод мактабининг
45 рубль, Учқўрғон мактабининг 45 рубль, Пойтуғ мактабининг 35 рубль, Олтинкул волости Ниёзбек мактабининг 24
рубль, Норқулбой Мактабининг 20 рубль, Қувондиқ Сўфи мактабининг 15 рубль, Мухиддиёр хўжа мактабининг 10
рубль, Боймурод мактабининг 8 рубль микдорида даромади бўлган.
Мактаблар одатда кичкина бўлган ва уларда озгина бола ўкиган. 1887 йилда Андижон уездидаги 91 та
мактабда 10 нафар ва ундан кам болалар ўқиган. 78 та мактабдан 11 нафардан 30 нафаргача болалар таълим олган.
Ҳаққулобод волостининг Учқўрғон қишлоғида 1818 ййлда очилган Учқўрғон мактабида 6 нафар ўқувчи, 1806 йилда
барпо этилган Баликчи волостининг Дўнкайма қишлоғидаги Иброҳим саркар мактабида 8 нафар бола, 1816 йилда
бунёд этилган ўша волостнинг Хўжаобод қишлоғидаги Хўжа додхоҳ мактабида 10 нафар ўкувчи сабоқ олган. Ёрбоши
волостининг Бўтақара қишлоғида 1826 йилда очилган мулла Саъдулла мактабида 21 нафар бола, Тикмозор
кишлоғидаги 1846 йилда барпо этилган Қодиркулбеги мактабида 28 нафар ўқувчи таҳсил олган. Бўтақарада хотин
-
қизлар мактаби ҳам мавжуд бўлган. Мазкур ўқув юртларининг ҳужжатларида кўрсатилишича, 1826
-
1873 йиллар ичида
Кўқон хонлигининг Андижон беклигида 26 та мадраса бунёд этилган. Шулардан 16 та мадраса Андижон шаҳрида,
қолганлари йирик қишлоқларда барпо этилган. Хонлик даврида куйидаги мадрасалар барпо этилган ва фаолият
кўрсатган: Абдураҳмон офтобачи, Абдуҳолиқбой, Азимхўжа Мирзахўжа Эшонов, Бердихўжабек, Боқибой Жоме,
Зулфиқорбек, Зуннунбек, Исо Додхоҳ, Маҳмудалибой, Мулла Абдусаттор, Мулла Олимқул, Мусулмонқул, Муҳаммад
Раҳим, Муҳаммадҳолиқ, Насридинбек, Оқ масжид, Пойдевор Маҳсум, Пойчакбой, Тагшигин, Тоғайхўжа, Чувама, Чуқур
масжид, Ўринбой, Қўқонқишлоқ, Холбек қушбегилардир.
Россия империясининг рус маъмурияти томонидан Марғилон уездининг эски Марғилон шаҳрида 34 та,
қишлокларида 8 та мадраса рўйхатга олинган. 1888 йилдаги маълумотга кўра, 34 мадрасада 60 нафар мударрис, 912
нафар муллабаччага сабоқ берилган. Ўртача битта мадрасада 27 нафар талаба ўқиган. 8 та қишлоқ мадрасаларида
16 нафар мударрис 468 нафар муллабачча дарс берган. Марғилон уездида
1886
йили 42 та мадрасада 76 нафар
мударрис 1480 талабага сабоқ берган. Мадрасада талабалар яшаши учун ҳужралар, мударрис муллабаччалар билан
машғулот олиб бориши учун дарсхоналар, кутубхоналар, намоз ўкиш учун масжид,
хонақох ва бошқа ёрдамчи бинолар
бўлган. Мадрасанинг асосий ходими мударрис бўлган. Катта мадрасаларда бир неча мударрис ва уларнинг
ёрдамчилари талабаларга сабок берган. Мадрасанинг хўжалик ишларини мутавалли бошқарган. Булардан ташқари
имом, муаззин, фаррош, сартарош, қоровул каби ходимлар бўлган. Уларнинг барчаси мадраса вақф мулки
даромадидан нафақа олиб ишлаган Мударрислар мадрасаларда 40
-
50 йил ишлаган. Шуни ҳисобга олганда, 1891
-1892
140
«Проблеми та перспективи розвитку науки на початку третього тисячоліття у країнах Європи та Азії»
ўқув йилида мадрасаларда фаолият олиб борган мударрисларнинг кўпчилиги Қўкон хонлиги даврида ҳам ишлаган
бўлиши аниқ. Қўқон хонлиги даврида Марғилон вилояти мадрасаларида ишлаган мударрислар ҳақида шубҳа
туғдирмайдиган маълумотлар йўклиги учун В.П.Наливкиннинг
1891-1892
ўкув йилида Фарғона вилояти ва 1893 йилда
Туркистон
ўлкаси мадрасалари ҳолати тўғрисида ҳисоботлари ва уларга қилинган мударрислар рўйхати,
муллабаччалар сони
тўғрисидаги маълумотлари жуда муҳим ҳисобланади.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, мактабларда ёшларга бошланғич таълим берилган бўлса, мадрасаларда
олий таълим берилган. Мадрасаларда ўқитилган фанлар ўрта асрлар даражасида бўлган замонавий фанлар, аниқ ва
техника фанлари деярли ўтилмаган. Асосан илоҳиёт соҳасидаги китоблар ўрганилган. Мадрасада ўқиш 15
-
20 йил
давом этган. Шу даврда талабаларга 130 дан ортиқ фанлар ва асарлар ўқитилган, Талабалар Қуръон, уни қироатини,
ҳадислар тўпламларини, фиқҳга оид китобларни, пайғамбарлар тарихи, фалсафа, мантиқ ислом ақоиди, мерос ва
бойлик тақсимлаш мақсадида математиканинг 4 амалини, бадиий асарларни ўқиган, ўрганган. Мадрасада диний
билимлар билан бирга айрим дунёвий билимлар ҳам ўқитилган. Масалан, талабаларга риёзиёт (математика), нужум
(астрономия), география, фалсафа, тарих, араб, форс тиллари, ҳуснихат, шарқ мумтоз адабиёти вакилларининг
асарлари ўргатилган. Миллий маориф муассасалари эндиликда факат ёшларни саводхон қилиш билан чекланиб
қолмай, давлат ва диний ташкилотларга юқори малакали кадрлар чиқара бошлаган.
Адабиётлар:
1.
Ўзбекистоннинг янги тарихи. Биринчи китоб. Туркистон чор Россияси мустамлакачилиги даврида. –
Тошкент: Шарқ,
2000.
–
Б. 124.
2.
Алимова Н. Фарғона водийси миллий маорифи тарихидан. // Фарғона водийси тарихи янги тадқиқотларда
мавзусидаги иккинчи республика илмий анжумани. –
Фарғона, 2012. –
Б. 194.
3.
Бобобеков Ҳ. Қўқон тарихи. –
Тошкент: Фан. 1996. –
Б. 148.
Євген Нероденко
(Суми, Україна)
СТАНОВЛЕННЯ ВІЛЬНОГО КОЗАЦТВА У 1917 РОЦІ:
УСТАНОВЧІ ЗБОРИ ТА ПЕРШИЙ З’ЇЗД
Проблема українського козацтва в історичних дослідженнях займає особливе місце, оскільки пов’язана з
обороною рідного краю на добровольчих засадах. За часів діяльності Центральної Ради в умовах хаосу та безладдя
небайдужі до долі пересічених громадян вільні козаки прийняли активну участь у збереженні спокою та наведенні
правопорядку в країні.
Мета статті –
дослідити обставини скликання установчих зборів та першого з’їзду Вільного козацтва в
Звенигородському повіті на Київщині в 1917 році.
Після лютневої революції 1917 року Тимчасовий уряд Росії видав постанову «Про заснування міліції» та
Тимчасове положення «Про міліцію» від 17 квітня 1917 року. Оскільки загальна концепція розбудови міліції, яка була
викладена в цих документах, істотно не відрізнялась від поглядів діячів Центральної Ради стосовно виникнення та
діяльності міліції, то правові засади організації народної міліції в Україні визначалися цими документами [4, с. 3].
Наприкінці літа –
на початку осені 1917 року Україну охопив хаос та безладдя, поширилися погроми. В таких
умовах народна міліція виявилася зовсім безпорадною. Повсюди частими були випадки нападів на міліцію,
роззброєння її працівників, вбивства. Працівники міліції почали залишати свою роботу [4, с. 4].
Не мали успіху спроби навести порядок за допомогою військової міліції. Щоб взяти ситуацію під контроль, в
повітових містечках почали утворюватися «Тимчасові Комітети по охороні порядку» [7], які з допомогою сил
самооборони намагалися контролювати ситуацію на місцях. Такими силами самооборони були селянські добровільні
дружини та Вільне Козацтво –
добровільне військове формування, створене за територіальним принципом
на
традиціях українського козацтва.
23 квітня 1917 року, вільні козаки Гусаківської волості, Звенигородського повіту, в кількості 350 чоловік, що не
залежні від військової служби, зібралися на чолі з комісаром Гусаківської громади Никодимом Смоктієм. Було
вирішено, «що в цей час самі лучі сини Украини і всенькоі Россіі, находяця на ниві боротьби проти злого ворога німця,
а через те, ми Козаки Гусаківськоі Волости вважаєм святим долгом, в цей мент негайно згуртуватись і напрагти всі своі
сили, разом з усіма
націями нашоі обновленоі держави, стати рука об руку, на захист Росіі, проти наплива злоі
деспотичної німецької орди, котра напустила своіх шпіонів в Россію і котра вмісьці з буржуазіей сіють смуту і силяться
зробить контр
-
революцію» [3]. Тому козаки на своїй гуртовій раді вирішили знаходити противників Тимчасового уряду,
реагувати на провокації та не допустити контрреволюції. Розповсюджувати ідею про демократичну
-
федеративну
республіку, а також боронити всіх мирних громадян від бандитів, посягань на їхню свободу та майно. Для реалізації
поставлених завдань було обрано керівників. Курінним отаманом став Никодим Смоктій, сотником 1
-
ї сотні –
Юмен
Горленко, 2
-
ї сотні –
Іван Проценко із села Кобриново, 3
-
ї сотні Яков Мельниченко із с. Заліського, 4
-
ї сотні –
Лигор
Чернобай із с. Гуляйки, 5
-
ї сотні –
Юмен Галайда із с. Вільхівця, 6
-
ї сотні Дмитро Галан із с. Росохватка, скарбничим
став Марко Монастирський, а писарем Павло Квашенко [3]. Обраному курінному отаману Никодиму Смоктію у 1917
році було 40 років. Він мав 10,5 десятин землі (в тому числі 8,5 десятин польової), хату, клуню, комору та хлів. На
початку березня 1917 року його обрали головою волосного самоуправління та членом повітової народної управи, а
пізніше, після грудневих перевиборів, він очолив самоврядування повіту [5, с. 65]. Уродженець тих місць Лев
Биковський згадував: «Зовнішнім виглядом скидався він на «кулішівський тип», з вусами додолу, завжди у вишиваній
сорочці, з зеленою або червоною стрічкою, в широких шароварах і добрих чоботях. Він мав на собі з доброго сукна
чорну чемерку й смушкову шапку. Смоктій і мій батько щоразу довго за столом в канцелярії про щось гомоніли... Після
його від'їзду батько оповідав мені, що то був Смоктій з Гусакової, нащадок козацького роду. У його родині ще й досі
переховуються шляхетні козацькі традиції, та що Смоктій думає при першій нагоді відновити козацтво в Україні» [1].
Вільнокозаче товариство, яке мало діяти в межах волості, назвали відповідно до запорізьких традицій –
«Перший Кіш Вільного Козацтва Звенигородського повіту на Київщині» [5, с. 67]. Відповідно до взятих на себе широких
зобов'язань та ідеалізованих козацьких традицій гусаківські вільні козаки формували структуру нової організації.
Заснований Гусаківський волосний козачий курінь поділявся на шість сотень на чолі з сотниками. У сотнях
запроваджувалися козацько
-
демократичні порядки. Козаки мали можливість самостійно, незалежно від позиції
«Проблеми та перспективи розвитку науки на початку третього тисячоліття у країнах Європи та Азії»
141
козацького товариства, брати участь у вирішенні загальногромадських справ, відвідувати зібрання, лекції. Одночасно
й
громадяни, які не належали до козацтва, могли користуватися козацькою бібліотекою, бути присутніми на козацьких
нарадах (крім випадків, коли там обговорювалися «воєнно
-
технічні справи» козацтва) тощо.
Козак повинен був чітко виконувати накази сотенних та десяткових отаманів, слідкувати за дотриманням
громадського порядку. За всі злочини, вчинені козаком, він відповідав перед сотенним або курінним (залежно від
тяжкості звинувачень) судом. В основі «судочинства» був колегіальний розгляд справ. Суд був відкритим для широкого
громадського загалу. Перед розглядом справи в суді сотник чинив слідство і, встановивши провину козака, порушував
питання про проведення над ним суду.
До складу сотенного суду входили представники від кожного десятка, які обирали головуючого. Усі члени суду
мали рівні права. Скаржник або підсудний могли висловити недовіру будь
-
якому членові суду, якщо їхні особисті
стосунки (ворожнеча, родинні зв'язки і т. п.) заважали справедливому розгляду справи. Курінний суд складався із
сотенних отаманів, що були його постійними членами, та виборних –
по одному представнику від кожної сотні.
Головуючий судового засідання обирався членами суду. Сотенний суд розглядав справи про бійки, сварки, самовільну
відсутність, пияцтво, обман та інші незначні порушення. Тяжкі провини належали до компетенції курінного суду [5, с.
68].
Звенигородське селянство схвально і навіть із захопленням сприймало нових селян
-
козаків: у травні рух
поширився на інші волості. Газета Звенигородського повітового земства «Звенигородська зоря», розповідаючи про
національне свято на честь Т. Шевченка, яке відбулося в с. Кирилівці 22 травня, вперше повідомляла про існування
ще кількох (крім Гусаківського) вільнокозачих куренів –
Козачанського, Ольшанського, Пидинівського, Петриківського
та
ін. Частина козаків були на конях. Проте найбільше враження на учасників свята справило саме Гусаківське
козацтво: «...Воно все було на конях, призброєне шаблями, рушницями, а їхні керовничі кінжалами і пістолями. Всі
вони були в синіх жупанах, а їхні верховодителі в червоних» [3].
На святі був присутній і повітовий комісар Віктор Ковтуненко, який у вітальній промові схильно відгукнувся про
організацію вільного козацтва на Звенигородщині [3].
Достарыңызбен бөлісу: |