Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи


шеъриятида фольклордан ўзлашган айрим жанрлардаги ўзига



Pdf көрінісі
бет14/44
Дата25.11.2022
өлшемі1,19 Mb.
#52685
түріДиссертация
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   44
Байланысты:
Sharipova L avtorefarat

шеъриятида фольклордан ўзлашган айрим жанрлардаги ўзига 
хосликлар” деб номланган бўлиб, уч фаслдан иборат. “Адабий алла ва 
адабий ёр-ёр” фаслида ёзма аллалар бадиияти, халқ аллалари билан ўхшаш ва 
фарқли томонлари ўрганилган. Дастлабки ёзма аллаларни болалар шоирлари 
яратишди. Илёс Муслим, Зафар Диёр аллаларида фольклор аллаларига хос 
мотив, образлар бор, аммо “алла” радифининг қўлланишида фольклордан 
фарқлилик кўзга ёрқин ташланади. Вақт ўтиб болалар шоири саналмаган 
ижодкорлар ҳам аллалар яратдилар. Бу жанр стилизация қилингач, фольклор 
алласидан фарқлаш учун “адабий алла” атамасини қўллаш эҳтиёжи пайдо 
бўлди. Ёзма адабиётга эртак жанри ўзлаштирилганда “адабий эртак” атамаси 
қўлланган ва бу атама ўзини оқлагани сабаб ўзлашиб, кенг истефоъда 
қилинган эди. Ёзма аллани ҳам фольклорга хос алладан фарқлаш учун шартли 
тарзда “адабий алла” истилоҳини қўллаш мақсадга мувофиқ. Адабий алла 
жанри кенг тарқалди дейиш қийин. Аммо ёзма жанр сифатида шаклланди. 
Шоирлар яратган аллаларнинг аксарият қисмида “алла” радифи банднинг 
охирги сатрида учрайди. Аслида эса алла куйланаётганда радифнинг ҳар 
мисра ёки ҳар икки мисрадан кейин келиши куйлаш жараёни учун муҳим ўрин 
тутган. Ёзма аллада мусиқага омухталик йўқлиги боис ушбу ҳолат, кўпинча, 
унутилади. Фольклордаги алла шакли ёзма достонга кўчиб, Муҳаммад Юсуф 
“Ҳалима энам аллалари” номли достон яратди
26
. Алла достон ҳикоя ичида 
ҳикоя – қолиплаш усулида яратилган. Асар шаклан достон, табиатига кўра 
алла бўлгани сабабли алла достон дейилиши лозим.
ХХ асрнинг 70-80-йилларида яратилган адабий аллалар 50–60-
йиллардагидан кўра мукаммаллик касб этди. Бу мукаммаллик шеър 
бадииятида ва жанрий хусусиятларида кўринди. Мазмунида лирик 
қаҳрамоннинг ўз дарди ифодасидан кўра ижтимоийлик устунлик қилди. 50–
60-йилларда миллий қадрият саналган алланинг йўқолмаслигини исташ, 
оналарни алла айтишга ундаш адабий аллани юзага келтирган бўлса, 80-
25
Абдураҳмон Саъдий. Амалий ҳам назарий адабиёт дарслари / Шарқ мумтоз поэтикаси (Ҳ.Болтабоев 
талқинида). – Тошкент: Ўз МЭ Давлат илмий нашриёти, 2008. – Б. 349.
26
Муҳаммад Юсуф. Ҳалима энам аллалари. Шеърлар ва достонлар. – Тошкент: Чўлпон, 1991. 
“www.ziyouz.com kutubxonasi” сайтидан олинди. 


21 
йилларда халқни ғафлатдан уйғотиш, ёш авлодни эркпарвар, ватанпарвар 
қилиб тарбиялаш истаги туфайли алла жанридан фойдаланишди. 
ХХ асрнинг иккинчи ярмида адабий ёр-ёрлар яратилди. “Чинга”
27
– “ёр-
ёр” халқ тилидан тушмай куйлаб келингани сабаб шоирларга таъсир қилмай 
қолмади. Улар бу жанрга мурожаат қилдилар ва адабий ёр-ёрлар пайдо бўлди. 
Бу жанрнинг ўзлашуви мумтоз адабиётимизга тақалади. Қул Убайдийнинг 
мунсариҳи матвийи мавқуф баҳрида ёзилган, “Маснавийлар” сарлавҳаси 
остида берилган икки шеъри чинга – тўй қўшиғи эканини “ёр-ёр” радифи, 
мазмуни, вазни кўрсатиб турибди. Бу шеърлар илк адабий ёр-ёрлар бўлиб, ўша 
даврда кенг тарқалмади. Мумтоз шеъриятда “ёр-ёр” намунаси бошқа учрагани 
йўқ. Халқ ёр-ёрлари асосан бармоқ вазнида яратилган бўлиб, аруз вазнида 
яратилган намуналари нисбатан кам учрайди. Тўй қўшиғи саналган ёр-ёр ХХ 
асрнинг иккинчи ярмида ёзма шеъриятимизда кенг тарқалди. Бу шеърлар 
бармоқ вазнида ёзилгани билан ҳам, мотиви, образлар олами билан ҳам халқ 
ёр-ёрларига жуда яқин. Академик Н.Каримов шундай ёзади: “Ёр-ёр” радифи 
билан тугалланувчи тўй-маросим қўшиқлари фақатгина халқ оғзаки ижодида 
эмас, балки ёзма адабиётда ҳам кенг тарқалган. Аммо улар ёзма адабиёт 
вакилларида ҳам халқ шеърининг бевосита таъсири ўлароқ кўринади”
28

Аксарият адабий ёр-ёрлар ўтган асрнинг 70–80-йилларида яратилди. Уларда 
бахт мадҳи, лирик қаҳрамоннинг орзу-армонлари, кўп ҳолларда муҳаббатидан 
айрилган лирик қаҳрамоннинг изтироблари ифода этилган. Айрим адабий ёр-
ёрларда қарғаниш, иложсиз ҳолда ёрига бахт тилаш кайфияти устувор. Айрим 
адабий ёр-ёрлар халқ ёр-ёрларига тақлид доирасида қолиб кетди. ХХ асрнинг 
иккинчи ярми ўзбек шеъриятида ривож топган адабий ёр-ёр давр руҳиятига 
уйғун эди ва аввало, жабрдийда аёл туйғуларини, севгисига етмаган ошиқ 
дардларини ўзида мужассам қилди.
II бобнинг иккинчи фасли “Адабий топишмоқ” деб номланади. 
“Топишмоқ” – ўзбекча сўз, “топ” феълига “-иш” ҳаракат номи, “-моқ” сўз 
ясовчисини қўшиш орқали ҳосил қилинган. “Топишмоқлар” мақоласида 
академик Т.Мирзаев “ўзбек халқ топишмоқларининг асосий қисмини 
метафорик топишмоқлар ташкил этишини, бу жанрда метафоралар бўлиши 
илк бор Арасту “Поэтика”сида айтилганини” ёзади
29
. Фольклорнинг махсус 
турига дахлдор жанр сифатида топишмоқ асрлар давомида яшаб келади. 
Шарқ ёзма адабиётида халқ топишмоқлари таъсирида чистон жанри пайдо 
бўлди. Ўзбек адабиётида бу жанрнинг юзага келиши Алишер Навоий номи 
билан боғлиқ. ХХ асрга келиб эса шеъриятимизда адабий топишмоқлар 
яратилди. Халқ топишмоқлари, чистон, адабий топишмоқнинг ўхшаш ва 
фарқли жиҳатлари мавжудлиги сабаб уч хил атама қўлланиши табиий. 
Сиртдан қараганда бир хилдай кўринган бу жанрлар ўхшашликка эга бўлиши 
билан бирга тафовутли ҳамдир. Уларда яширилган нарса, шахс, ўрин-жой 
27
Алишер Навоий. Мезон ул-авзон. ТАТ. 10-жилд. – Тошкент: Ғ.Ғулом номидаги НМИУ, 2011. – Б. 582. 
28
Каримов Н. Шеърий шакллар ва услубий йўналишлар / Ўзбек адабиётида жанрлар типологияси ва услублар 
ранг-баранглиги. – Тошкент: Фан, 1983. – Б. 109. 
29
Имомов К., Мирзаев Т., Саримсоқов Б., Сафаров О. Ўзбек халқ оғзаки поэтик ижоди. – Тошкент: Ўқитувчи, 
1990. – Б. 104.


22 
кабилардан баъзилари вақт ўтиши билан шу тушунчаларнинг эскириши ёки 
ундаги ўзгаришлар сабаб маълум давр ўқувчисига тушунарсиз бўлиб 
қолиши мумкин. 
Алишер Навоийда “Анор” луғзи, Увайсийда “Анор” чистони, Анвар 
Обиджонда “Анор” адабий топишмоғи бор. 
Адабий топишмоқларнинг бадиий, айни дамда, топишмоқлик 
хусусиятлари ҳамиша ҳам халқ топишмоқлари даражасига етавермайди. 
Аммо ўзбек халқ топишмоқлари билан беллашадиган ўзбек адабий 
топишмоқлари анчагина. Ғафур Ғулом, Пўлат Мўмин, Э.Воҳидов, Анвар 
Обиджон сингари шоирларнинг адабий топишмоқлари белги-хусусиятни 
яшириш маҳорати, бадиияти жиҳатидан ҳам эътирофга лойиқ. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   44




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет