Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи



Pdf көрінісі
бет13/44
Дата25.11.2022
өлшемі1,19 Mb.
#52685
түріДиссертация
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   44
Байланысты:
Sharipova L avtorefarat

шеърият бадииятига таъсири” деб номланади. Бу фаслда синтезлашган ва 
аналитик фольклоризмнинг бадииятга таъсири масаласи ёритилган. “Ҳақиқий 
бадиий асар – мукаммал, мураккаб таркиб (структура)”
21
. Ундаги ҳар бир 
унсур асарнинг яхлитлигини, бадииятини таъминлайди. Фольклор материали 
маълум ижодкор тафаккури билан қоришиб, бадиий асар таркибидаги унсурга 
айлангандагина фольклоризм туғилади. Айниқса, синтезлашган фольклоризм 
асар таркибига қоришиб кетади ва асар сюжетини бойитади
мукаммаллаштиради, шоир мақсадининг юзага чиқишида муҳим роль 
ўйнайди. Бирор бир ижодкор фольклорга хос сюжетни ўз асари сюжетига 
сингдириб юборса ва бу икки сюжет қоришиб, ажралмас ҳолга келса, мураккаб 
фольклоризмнинг синтезлашган фольклоризм кўриниши юзага келади. Тўра 
Сулаймоннинг “Эргаш Жуманбулбул юрт кезади”, А.Ориповнинг “Ҳаким ва 
ажал”, Омон Матжоннинг “Ҳаққуш қичқириғи”, Хуршид Давроннинг “Ватан 
ҳақида етти ривоят” асарлари синтезлашган фольклоризмнинг ўзига хос 
кўринишидир. Аксарият ҳолларда синтезлашган фольклоризмни юзага 
келтиришда халқ ривоят ва афсоналари сюжети муҳим ўрин эгаллайди. 
Э.Воҳидов “Шарқ эртаги” шеърида онанинг эртак айтиб, боласига ширин 
тушлар тилаши мотивини сарбаст кўмагида ифодалайди. Шеър бадииятидаги 
ўзига хослик фольклор таъсирида пайдо қилинган: 1. Шеър сюжет ичида 
сюжет келтириш, яъни қолиплаш усули асосида яратилган. Алишер 
Навоийнинг “Сабъаи сайёр”, Гулханийнинг “Зарбулмасал” асарлари 
қолиплаш усулида яратилгани маълум. Бу усул дастлаб фольклорда юзага 
18
Саримсоқов Б. Фольклоризмлар типологиясига доир // Ўзбек тили ва адабиёти, 1980. – №4. – Б. 40-41.
19
Шарипова Л. ХХ асрнинг 70-80-йиллари ўзбек шеъриятида фольклоризм. – Тошкент: Фан, 2008. – Б. 39-40. 
20
Ўзбек фольклори очерклари. – Тошкент: Фан, 1988. – Б. 84. 
21
Расулов А. Бадиийлик – безавол янгилик. – Тошкент: Шарқ НМАК, 2007. – Б. 44. 


18 
келган. “Уч оғайни ботирлар” эртаги мисол. Мавжуд анъанадан Э.Воҳидов 
ўзига хос тарзда фойдаланиб, синтезлашган фольклоризмни юзага келтирган. 
2. Шоир фольклорга хос эртак ва алла жанри хусусиятларини синтезлаштирган 
ҳолда шеър композициясига ўзига хослик бахш этган. 
Усмон Қўчқор “Гулим, яйдоқ бу боғларда” деб бошланадиган шеърида 
девнинг хум ичига қамалиши мотивини стилизация қилади: 
Ажаб, девдек имонлар ҳам 
Жо бўларкан кичик хумга. 
Бу не эртак, не афсона – 
Мушкулот йўқ, осон йўқдир. 
Халқ эртакларида дев хум, жин чироқ ичига қамалиши мумкинлиги, уни 
чиқариб олган соҳиб саналиши таъкидланган. Шеърда фольклордагидан 
фарқли ўлароқ имон ҳам хум ичига қамаб қўйилиши мумкинлиги айтилган. 
Шоир бу жамиятда имонсизлик авжида, бир кун кимдир, қайсидир авлод 
хумдонга қамалган имонни хумдан чиқаради деган фикрни сатрлар қатига 
яширади. У Ватандаги ҳар қандай йўқчилик барҳам топадиган кунлардан 
умидвор. Усмон Қўчқор лирик қаҳрамон шоир эканини таъкидлаш учун 
бармоқ вазнидаги шеърида тахаллус қўллайди: 
Неча ғафлат, неча нафрат 
Кўрди гарчи бу фаслдан. 
Қайтган эрмас, қайтар эрмас, 
Усмон кўнглин узгон йўқдир
22
.
Келтирилган банднинг учинчи сатрида шаклдош сўз қўлланиб, тажнис 
санъати ҳосил қилинган. Шоирнинг маҳоратига эътибор қилинг: биринчи 
“эрмас” сўзи “эмас” тўлиқсиз феълининг эскирган шакли бўлиб, “қайтган 
эрмас – қайтган эмас” маъносида, иккинчи бор “қайтар эрмас” – қайтадиган 
киши эр эмас” маъносида гап таркибида берилган. Шеърнинг сўнгги банди 
шоир муносабатини, мақсадини таъкид эта олган. 
I бобнинг 2-фасли “Шоир ва давр шеърияти услубида фольклоризм” 
деб номланади. Услуб ҳақида Абдурауф Фитрат шундай ёзади: “Услубнинг 
адабиётдаги ўрни жуда катта, жуда муҳимдир. Бир асардаги фикрлар
маълумотларнинг эски, бошқа шоирлар томонидан айтилган бўлиши 
мумкундир. Уларнинг эскилигини бизга сездирмасдан, билдирмасдан ифода 
қилиб, уни бизга ўқута олған куч услубдадир”
23
. ХХ аср иккинчи ярми ўзбек 
шеъриятининг фольклорга муносабатини ўрганиб, услубида фольклор 
таъсири бўртиб турган шоирларни фольклорнинг қайси жиҳатидан 
фойдаланишига, фольклоризмни қай тахлит қўллашига кўра шундай гуруҳлаш 
мумкин: 1. Ижодида доимий тарзда фольклорга хос оҳанг, образ, бадиий 
тасвир воситаларидан фойдаланадиган шоирлар. Ғафур Ғулом, Миртемир, 
А.Орипов, О.Ҳожиева, Садриддин Салим Бухорий, Йўлдош Эшбек, 
Муҳаммад Юсуф, Рустам Мусурмон каби шоирлар ижоди фикримизни 
далиллайди. 2. Фольклорга хос оҳанг, образ, ифода воситаларидан 
22
Қўчқоров У. Ҳаяжонга кўмилган дунё. Шеърлар. – Тошкент: Адабиёт ва санъат, 1982. – Б. 55.
23
Абдурауф Фитрат. Адабиёт қоидалари / Шарқ мумтоз поэтикаси (Ҳ.Болтабоев талқинида). – Тошкент: Ўз 
МЭ Давлат илмий нашриёти, 2008. – Б. 351. 


19 
фойдаланиши билан бир қаторда оғзаки адабиётга мансуб жанр, сюжет, мотив 
кабиларга қайта-қайта мурожаат қилган, ҳатто янги шакллар яратган 
шоирлар. Тўра Сулаймон, Омон Матжон, Ҳ.Худойбердиева, Усмон Азим, 
Хуршид Даврон, Азим Суюн каби шоирлар ижоди орқали фикримизга 
мисоллар келтиришимиз мумкин. 3. Фольклор ва мумтоз шеъриятга хос 
маълум хусусиятларни мутаносиб тарзда ифода этиш орқали услубида айрича 
жиҳат бўртиб турган шоирлар. Эшқобил Шукур, Абдували Қутбиддин, 
Ҳ.Аҳмедова, З.Мирзаева кабилар ижоди бунга мисолдир. 4. Фольклорга хос 
сатира ва юмор ижодида бўртиб турганидан ҳажв услубининг бир қиррасига 
айланган, халқона кулгуни, кинояни ўз шеъриятига сингдириб юборган 
шоирлар. Э.Воҳидов, Анвар Обиджон, Иқбол Мирзо каби шоирлар ижоди 
далилдир. Ҳар бир гуруҳга мансуб шоирлар фольклорнинг қайси жиҳатидан 
қай йўсинда фойдаланганига кўра услубларида ўзига хослик касб этишган. 
Услубида фольклор таъсири бўртиб турган иккинчи гуруҳ вакилларидан бири 
Усмон Азим оддий фольклоризмдан ҳам, мураккаб фольклоризмдан ҳам 
бирдай фойдалана олгани билан бошқа ижодкорлардан фарқланади. У халқ 
оғзаки ижоди таъсирида бахшиёналар яратган шоирдир. 
ХХ асрнинг 80-йилларида мустабид тузумда ғафлат уйқусида 
қолганларни уйғотиш, эркни чорлаш, халқ дардларини ифодалаш 
адабиётнинг, аввало, шеъриятнинг зиммасига тушди. Шоирлар айтилаётган 
фикр қудратини, ифоданинг туйғуларга таъсир кучини ошириш учун мумтоз 
адабиёт ютуқларидан, биринчи галда, фольклордан фойдалана бошладилар. 
Бахшиёна ана шундай изланишлар натижаси сифатида юзага келди. Бу ҳақда 
ўз вақтида мунаққид И.Ғафуров, фольклоршунос Ғ.Мўминовлар ёзишди
24
. 80-
йилларда Усмон Азим бахшиёналари мухлисларга манзур бўлган паллаларда 
Хуршид Даврон, Азим Суюн, Ҳ.Худойбердиева, О.Ҳожиева, Фахриёр сингари 
шоирлар бахшиёна шеърлар, Тўра Сулаймон эса “Эргаш Жуманбулбул юрт 
кезади” шеърий туркумини ёзди. Бахшиёна жанр сифатида маълум бир 
белгиларга эга бўлиб боргани сабабли лиро-эпик турга мансуб жанр юзага 
келаётгани кўриниб турган эди. Аммо истиқлол йилларида бу шаклнинг жанр 
сифатида шаклланиб келиш жараёни тўхтади. Бу ҳол адабиёт тараққиёти 
давомида турли шакллар пайдо бўлишини ва бу шаклларнинг барчаси ҳам 
жанр мақомини олавермаслигини, даврлар қатида қолиб кетишини кўрсатади. 
Бахшиёна ўзбек халқини истиқлолга чорлаган давр адабиётида фольклор ва 
ёзма шеърият муносабатларидан ҳосил бўлган янги шакл сифатида ўзига 
юкланган тарихий вазифани бажарди. У бутунлай йўқолиб кетади дейиш 
ноўрин, аммо бахшиёна яратиш тўхтагани сабабли жанрий белгилари тўла-
тўкис шаклланиб улгурмагани маълум.
Ҳар бир давр шеърияти фольклордан ўзига хос тарзда фойдаланар экан, 
давр фольклоризми ҳосил бўлади. “Ҳар замоннинг ўз услуби бўладир – 
шоирларнинг хусусий ва мумтоз услубларидан бошқа ҳар даврнинг ўзига 
махсус ва ўзида муҳарирларнинг кўбчилиги ёқтиратурған умумий, яъни ўртоқ 
24
Ғафуров И. Тозариш // Шарқ юлдузи, 1988. – №5. – Б. 192; Мўминов Ғ. Ҳозирги ўзбек адабиётида 
фольклоризм: Филол.фан.д-ри... дисс.автореф. – Тошкент, 1994. – Б. 45. 


20 
бир услублари бўладир”
25
. ХХ асрнинг иккинчи ярми ўзбек шеъриятида уч 
авлод етакчилик қилди: 1) Ғафур Ғулом мансуб авлод; 2) Э.Воҳидов мансуб 
авлод; 3) Усмон Азим мансуб авлод. Уларда ўзига хос услуб бор, бу уч давр 
шеъриятининг ўхшаш ва фарқли жиҳатлари мавжудлиги диссертацияда 
кўрсатиб берилди. 50–60-йиллар ўзбек шеъриятида етакчи авлод саналган 
Ғафур Ғулом, Миртемир, Зулфия сингари шоирлар халқ мақолларидан, 
олқишидан фойдаланиб, оддий фольклоризмни, халқ қўшиқларидан 
фойдаланиб, аналитик фольклоризмни, удумларни ифода этиб мотив 
стилизациясини юзага келтирдилар. 50–60-йиллар ўзбек шеърияти бир давр 
бўлиб, бу давр услубида фольклордан фойдаланиш, таъсирланиш 70-80-
йиллар шеъриятидагидан кучсиз, аммо кейинги даврга пойдевор бўла олди. 
Диссертациянинг II боби “ХХ асрнинг иккинчи ярми ўзбек 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   44




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет