Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи



Pdf көрінісі
бет12/44
Дата25.11.2022
өлшемі1,19 Mb.
#52685
түріДиссертация
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   44
Байланысты:
Sharipova L avtorefarat

шеър композицияси узви” деб номланади. Бу фаслда оддий 
фольклоризмнинг шеърият бадииятида тутган ўрни ҳақида фикр юритилган.
Алишер Навоий “Ишқ айнидин кўзумни қилмади ёруқ жаҳон” деб 
бошланувчи ғазалида “Ит ҳурар – карвон ўтар” мақолини қўллайди: 
Борибон аҳбобу мен ғафлат асири бўлмағим, 
Уйладурким, ит уюб қолдию кўчти корвон
15

Бобокалонимиз ўгит берган, халқ мақолидаги мазмунни тасдиқлаган бўлса, 
А.Орипов ўкинч билан халқ хулосасига қўшимча қилган
16
.
Профессор А.Расулов структурализм методи ҳақида фикр юритар экан, 
бу метод “матндаги яхлитлик, изчиллик; тушунча, образлараро алоқадорлик; 
ҳолат тароватини безаҳа ифодалаш” билан боғлиқ эканини, “бадиий асар 
сарлавҳасининг ихчам, лўнда, бетакрорлиги матннинг пишиқлигидан, 
системанинг мустаҳкамлигидан нишона” деб ҳисоблайди
17
. Сарлавҳа ўта 
муҳимки, шоирлар ихчам шаклга эга мақолдан фойдаланишлари, оддий 
фольклоризм композицион воситага айланиши мумкин. Оддий фольклоризм 
лирик композицияда муҳим ўрин тутиб, шеърий асарнинг шакл ва мазмунига 
бирдай таъсир қилади. Баъзан халқ мақоллари сарлавҳа вазифасини ўтаб, 
шеър жозибасини, таъсир кучини оширса, баъзан сюжет тугунини, айни дамда, 
оддий фольклоризмни юзага келтиради. Сарлавҳага айланганда шеър 
композициясида очқич вазифасини ўтаб, матн билан биргаликда яхлит бадиий 
тизимни ташкил этади.
Шоирларнинг халқ мақолини қўллаши ўзига хослик касб этишини 
таъкидлаш лозим. “Осмон узоқ, ер қаттиқ, Ўлай десанг, жон қаттиқ” мақолини 
Рауф Парфи, Усмон Азим, Муҳаммад Юсуф сингари шоирлар ноиложлик 
туйғусини жонли тарзда ифодалаш учун қўллашган, аммо ҳар бир шоир 
мақолни ўзининг поэтик мақсадига хизмат қилдирган. Шу маънода ХХ 
асрнинг иккинчи ярми ўзбек шеъриятида мақолни қўллашда айрича 
хусусиятлар кўзга ташланади: 1. Бир шоир бир мақолни ўзининг турли 
асарларида қўллаб, турлича поэтик вазифа бажартириши мумкин. 2. Шоирлар 
бир мақолни турли асрларда, ҳатто бир асрнинг турли даврларида қўллаб, ўз 
асарларининг ғоявий-бадиий пишиқлигини таъминлашга эришишлари 
мумкин. 3. Бир мақолни бир даврда турли шоирлар маълум поэтик мақсад 
билан қўллаши мумкин. Мақолнинг ёзма шеърият таркибида учраши ёзма 
адабиётнинг илк давридан ҳозиргача давом этиб келмоқда. Оддий 
фольклоризм шеърий асар бадииятини юксалтиришга, ижодкор мақсадининг 
чуқурроқ очиб берилишига, ғоянинг бўртиб туришига хизмат қилиши билан 
аҳамиятлидир. Шу ўринда яна бир назарий жиҳатни ойдинлаштириш лозим. 
Б.Саримсоқов ёзма адабиётда “халқ мақоллари, маталлари, юмуқ иборалар, 
15
Алишер Навоий. МАТ. Олтинчи том. Фавойид ул-кибар. – Тошкент: Фан, 1990. – Б. 334. 
16
Орипов А. Йиллар армони. – Тошкент: Адабиёт ва санъат, 1987. – Б. 445. 
17
Расулов А. Бадиийлик – безавол янгилик. – Тошкент: Шарқ НМАК, 2007. – Б. 47-50. 


17 
оғзаки нутқ учун хос ифода ҳамда оборотларнинг қўлланишини оддий 
фольклоризм” деб ҳисоблайди
18
. Биз номзодлик диссертациямизда юмуқ 
иборалар, оғзаки нутқ учун хос ифода ҳамда оборотлар фольклор жанри 
бўлолмаслиги сабабли фольклоризм дейилмаслигини айтиб ўтган эдик
19

Б.Саримсоқов иборалар “юксак образлилиги билан кишини ҳайратга 
солишини”, “жанр мансубияти фольклоршунослик нуқтаи назаридан жиддий 
ўрганилиши лозимлигини”, “ҳар бир ибора асосида ётган халқнинг қадимги 
тасаввурини, дунёқарашини очиб бериш катта ижтимоий-эстетик аҳамиятга 
моликлигини” таъкидлайдики
20
, биз ҳам ибораларнинг фольклорда ва ёзма 
шеъриятда 
қўлланиши 
поэтик 
мақсадига 
кўра 
ўрганилса, 
адабиётшунослигимиз учун янги хулосалар қилинишига йўл оча олади, деган 
фикрга келдик. Олимнинг ибораларнинг ёзма адабиётда қўлланиши оддий 
фольклоризм деб баҳолагани ўзини оқлайди. Таъкидланиши зарур бўлган яна 
бир жиҳат бор. Мақол ва матал фольклор жанри, бунинг устига уларни бадиий 
асар таркибидан топиш осон ва улар ихчам бўлгани учун оддий фольклоризм 
саналса, қарғиш билан олқишни ҳам мураккаб фольклоризмнинг аналитик 
фольклоризм кўринишига мансуб демасдан оддий фольклоризм дейиш 
маъқул.
1-фаслнинг ички иккинчи фасли “Мураккаб фольклоризмнинг 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   44




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет