Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи



Pdf көрінісі
бет7/44
Дата25.11.2022
өлшемі1,19 Mb.
#52685
түріДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   44
Байланысты:
Sharipova L avtorefarat

Тадқиқотнинг объекти. Диссертацияда, асосан, ХХ асрнинг иккинчи 
ярми ўзбек шеърияти, жумладан, Ғафур Ғулом, Зулфия, Эркин Воҳидов, 
Абдулла Орипов, Рауф Парфи, Шавкат Раҳмон, Усмон Азим, Усмон Қўчқор, 
Садриддин Салим Бухорий ва шу каби шоирлар шеърияти ҳамда халқ оғзаки 
ижоди намуналари асосида нашр этилган тўпламлардан манба сифатида 
фойдаланилди. 
Тадқиқотнинг предметини фольклоризмларнинг бадииятга ҳамда 
фольклорнинг шоир ва давр услубига таъсири, фольклордан ўзлашган жанр, 
образ кабиларнинг ёзма шеъриятдаги поэтик вазифасини ХХ асрнинг иккинчи 
ярми ўзбек шеърияти мисолида тадқиқ қилиш ташкил этади.
Тадқиқотнинг усуллари. 
Тадқиқот мавзусини ёритишда аналитик, 
қиёсий-типологик, таснифлаш, тавсифлаш, тарихий-қиёсий, контекстуал 
таҳлил усулларидан фойдаланилди. 
Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
ХХ асрнинг иккинчи ярми ўзбек шеърияти бадиияти такомилига халқ 
оғзаки ижодининг таъсири ушбу давр шеърияти ва фольклор 
муносабатларининг анъанавий ҳамда ўзига хос томонларини 
қиёслаш 
орқали кўрсатиб берилган; 
бир мақол турли асрда яратилган шеъриятда, бир даврнинг бир нечта 
шоири асарида қўлланиб, ранг-баранг поэтик вазифа бажариши мумкинлиги, 
аналитик фольклоризм деб белгиланган қарғиш ва олқишнинг ёзма шеъриятда 
қўлланишини ҳам оддий фольклоризм дейиш мақсадга мувофиқ экани илмий 
жиҳатдан асосланган; 
шеъриятда миллий руҳни ривож топтириш, халқчилликни ошириш 
услубининг бир қиррасига айланган, фольклордан фойдаланиб асар 
бадииятини бойитган шоирлар ижоди мисолида уларнинг ўз фольклоризми 
борлиги исботланган; 
ёзма адабиёт билан фольклор алоқасига хос поэтик қонуниятлар 
фольклоризмнинг ижодкорлар услубига таъсири, халқ ижодига алоқадор 
жанр, образ, мотив, ритм кабиларнинг бадиий қайта ишланиши, янги 
жанрларнинг пайдо бўлиши, бу борада ижодкорларнинг ютуқ ва 
камчиликларини кўрсатиш орқали белгилаб берилган; 
фольклорнинг давр шеърияти услубига таъсир қила олиши ХХ асрнинг 
50–60-йиллари ўзбек шеъриятида миллийликни, халқчилликни; 70–80-йиллар 
шеъриятида эркни, Ўзбекистон мустақиллигини чорлаш мотивларини юзага 
келтиргани қиёси орқали ёритилган; 


11 
ХХ асрнинг иккинчи ярми ўзбек шеъриятида юзага келган адабий алла, 
адабий ёр-ёр, адабий топишмоқ, шеърий латифа жанрлари фольклорнинг алла, 
ёр-ёр, топишмоқ, латифа жанрлари хусусиятларини ўзлаштириш орқали юзага 
келгани асослаб берилган; 
асотирга хос воқелик, сув ва олов атрибутлари образга айланиб оғзаки 
шеъриятга, фольклордан ёзма шеъриятга кўчиб, янги поэтик вазифалар касб 
этгани исботланган; 
оғзаки ва ёзма шеъриятда қўлланган дарахт: олма, олча, тут кабилар
мифологияда илоҳий гул саналган бойчечак, бинафша, лола каби гуллар; 
кенжа ботир ва от образларининг замонавий шеъриятдаги поэтик моҳияти 
белгилаб берилган. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   44




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет