Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи


Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланиши-



Pdf көрінісі
бет4/44
Дата25.11.2022
өлшемі1,19 Mb.
#52685
түріДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   44
Байланысты:
Sharipova L avtorefarat

Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланиши-
нинг устувор йўналишларига мослиги. Диссертация тадқиқоти Ўзбекистон 
Республикаси фан ва технологиялари ривожланишининг I. “Ахборотлашган 
жамият ва демократик давлатни ижтимоий, ҳуқуқий, иқтисодий, маданий, 
маънавий-маърифий 
ривожлантириш, 
инновацион 
иқтисодиётни 
ривожлантириш” устувор йўналишига мувофиқ бажарилган.
Диссертация мавзуси бўйича хорижий илмий-тадқиқотлар шарҳи
2

ХХ асрнинг иккинчи ярми ўзбек шеърияти бўйича жаҳоннинг кўзга кўринган 
йирик илмий марказлари ва олий таълим муассасаларида, жумладан, 
Universitu of Indiana, Universitu of Michigan (АҚШ), Москва давлат 
университети, Россия давлат гуманитар университети (Россия), Istanbul 
Üniversitesi, Ankara Üniversitesi, Karabük Üniversitesi (Туркия), Миллий илмлар 
академияси Адабиёт институти, Baki Avrasiya Universiteti (Озарбайжон), 
шунингдек, Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти ҳамда Алишер 
Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 
(Ўзбекистон)да илмий-амалий тадқиқотлар олиб борилмоқда.
ХХ аср шеъриятининг янгича шеърият экани, шеърнинг шаклида ҳам, 
мазмунида ҳам ўзгаришлар бўлганини кўрсатиш, поэтика ва индивидуаллик 
масалалари сингари устувор йўналишларда рус олимлари, ўзбек адабиёти, 
жумладан, ХХ асрнинг иккинчи ярми ўзбек шеърияти борасида америкалик 
олимлар муайян илмий изланишларни амалга ошириб, шеърий асарни ўз даври 
билан уйғун тарзда тадқиқ этиш лозимлиги, бу давр шеъриятида эрк ва 
озодлик ғоялари илгари сурилгани, адабиёт, жумладан, шеърият ижтимоий 
2
Диссертация мавзуси бўйича хорижий илмий-тадқиқотлар шарҳи www.wisconsinuniversity; www.indiana.edu; 
www.humbold.edu, 
www.michigan.uni.edu; 
https://asiecentrale.revues.org/2919; 
http://www.dissercat.com; 
www.britanica.com; www.cambridge.org; www.amazon.com; www.twipx.com; www.london.ac.uk, www.ox.ac.uk, 
www.agency-nationallresearch.fr; www.harvard.edu,www.uni-bonn.de ва бошқа манбалар асосида тайёрланди.



ҳодиса экани, образлар олами, бадиий асар қурилишидаги бадиий деталлар 
сингари унсурларнинг маълум бир ижтимоий тизимга хизмат қилгани, янги 
ўзбек шеъриятининг ҳам ижтимоий, ҳам эстетик ҳодиса экани (Universitu of
Texas), ХХ аср ўзбек шеърияти табиатининг тубдан ўзгаришига жамият ва 
инсон муаммоларидаги ўзига хослик сабаб бўлгани, ХХ асрнинг иккинчи ярми 
ўзбек шеърияти юз йиллик шеъриятнинг бир қисми сифатида, шунингдек, 
даврларга бўлиниб, турли томонлама текширилгани (Ўзбек тили, адабиёти ва 
фольклори институти), бу давр шеъриятининг тараққиёт тамойилларига доир 
жиддий 
назарий 
хулосалар 
чиқарилгани, 
бу 
хулосалар 
адабиётшунослигимизни шеъриятнинг ривожига, ғоявий-бадиий таҳлилига 
оид янги қарашлар билан бойитгани (Алишер Навоий номидаги Тошкент 
давлат ўзбек тили ва адабиёти университети) аниқланган.
Дунё адабиётшунослигида ХХ аср ўзбек шеърияти, унинг ўзига хос 
хусусиятлари, унга мифологиянинг, фольклорнинг таъсири сингари устувор 
йўналишларда илмий изланишлар олиб борилмоқда: ХХ аср, жумладан, шу 
асрнинг иккинчи ярми ўзбек шеъриятининг ўзига хосликлари, шеър шакли ва 
мазмунида юз берган ўзгаришлар моҳиятини кўрсатиб бериш; оддий ва 
мураккаб фольклоризмнинг оғзаки ҳамда ёзма адабиёт муносабатлари 
ҳосиласи экани; фольклоризмларнинг шеърият композициясида, шакл ва 
мазмуни мукаммаллашувида тутган ўрни; фольклоризмнинг шоир услубига 
таъсири натижасида шеъриятда образлар ранг-баранглашгани, ҳажв 
кучайгани; давр шеърияти услубида фольклорга хос ифода усули, ритм, сюжет 
синтези бўртиб кўрингани; фольклордан ёзма шеъриятга алла, ёр-ёр, 
топишмоқ, латифа жанрлари ўзлашгани, бу жараёнда фольклор ва ёзма 
шеърият хусусиятлари синтезлашиб кетгани; дунё мифологияси фольклор 
орқали ёзма шеъриятга таъсир ўтказиб келаётгани, натижада ўзбек 
шеъриятининг поэтик ифодаси бойиб бораётгани. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   44




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет