Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи


Муаммонинг ўрганилганлик даражаси



Pdf көрінісі
бет5/44
Дата25.11.2022
өлшемі1,19 Mb.
#52685
түріДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   44
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Жаҳон адабиётшунослиги 
кейинги асрларда фольклорнинг ёзма адабиётга таъсири масаласини 
атрофлича ўрганиб келмоқда. Фольклор ва ёзма адабиёт муносабатлари 
бениҳоя кенг бўлиб, бу муаммо миллий адабиётнинг шаклланиши ва 
ривожланишида халқ оғзаки ижодининг роли, унга хос тасвирий воситалар, 
бадиий шакллардан фойдаланишнинг муҳим томонлари, фольклоризмнинг 
тараққиёт омиллари, фольклоризмнинг бадииятга, шунингдек, ёзма 
адабиётнинг фольклорга таъсири каби масалаларни қамраб олади.
Жаҳон адабиётшунослиги ХХ асрнинг иккинчи ярмида ёзма адабиётнинг 
фольклордан фойдаланишини, таъсирланишини фольклоризм деб белгилади 
ва бу жараённи ХХ асрнинг 60-йилларидан бошлаб рус, ўзбек, озар, тожик, 
украин каби халқлар адабиёти мисолида тадқиқ қила бошлади
3
. Ўзбек 
адабиётшунослигида ёзма адабиёт ва фольклорнинг ўзаро муносабатларини 
3
Азадовский М.К. Статьи о литературе и фольклоре. – М.,-Л.: Гослитиздат, 1960. – С. 547; Емельянов Л.И. К 
вопросу о фольклоризме древней русской литературы / Русский фольклор. Том YII. – Л., 1962; Выходцев П.С. 
На стихе двух художественных культур (Проблема фольклоризма в литературе) / Русский фольклор. Том XIX. 
– Л., 1979. – С. 3-31; Горелов А.А. К истолкованию понятия “фольклоризм литературы” / Русский фольклор. 
Том XIX. – Л., 1979. – С. 31-49; Дальгат У.Б. Литература и фольклор. – М.: Наука, 1981. – 303 с.; 



монографик тарзда ўрганиш ХХ асрнинг 60–70-йилларида бирмунча кучайди. 
Яратилган тадқиқотларда фольклор анъаналари ва 
мотивларидан 
фойдаланишнинг ўзига хос хусусиятлари, ижодкорларнинг фольклордан 
таъсирланиши ва ундан ижодий фойдаланишдаги маҳорати, фольклорнинг 
адабий жараёнга, янги оралиқ шаклларнинг яратилишига таъсири, бадиий 
асарда сюжетнинг фольклорий асослари сингари қатор илмий муаммолар 
текширилди
4
.
ХХ асрнинг 80-йилларида ўзбек адабиётшунослиги фольклоризмни 
назарий жиҳатдан асослашга киришди. Айрим номзодлик диссертациялари 
фольклоризмларнинг адабий тур ва жанрлар тараққиётидаги ўрнини тадқиқ 
этишга, унинг типларини аниқлашга бағишланди
5
. Аммо фольклор ва ёзма 
адабиёт муносабатлари адабиётнинг турли даврларида ўзгача намоён бўлиши, 
ҳар бир тур ва жанр доирасида ўзига хослик касб этиши, ижодкор маҳоратини 
намоён этиши, ижодкор услубининг муайян қиррасига, асар бадииятига 
таъсир қилувчи омилга айланишини ўрганиш зарурати муаммонинг 
долзарблигини кўрсатади.
Истиқлолгача ўзбек адабиётшунослигида фольклор ва ёзма адабиёт 
муносабатларининг баъзи қирраларигина тадқиқ қилинди. Ҳолбуки, миллий 
шеърият фольклордан ўзлаштирган муайян жиҳатлар қай тахлит кечгани
фольклор бу хусусиятлар, образлар ва мотивларни асотир оламидан 
ўзлаштириб, уларни ўз бадиий оламида қайта ишлагани, ёзма шеърият эса 
фольклорга хосликнинг ушбу жиҳатларини ўзига қай даражада сингдиргани, 
янги поэтик вазифалар юклаганини тадқиқ қилиш адабиётшунослигимиз учун 
ўзига хос хулосалар беради. 
ХХ асрнинг иккинчи ярми ўзбек шеърияти тараққиётининг ўзига хос 
хусусиятларини адабиётшунос Н.Каримов миллий истиқлол мафкурасига 
боғлиқ тарзда ёритган бўлса
6
, Улуғбек Ҳамдам бир асрлик шеъриятнинг 
тараққиёт тамойилларини атрофлича ўрганди
7
. Уларнинг ХХ аср ўзбек 
шеърияти ҳақидаги жиддий назарий хулосалари адабиётшунослигимизни 
шеърият ривожи ва ғоявий-бадиий таҳлилига оид янги қарашлар билан 
бойитди. Ўзбек шеъриятининг 1950–2000 йил оралиғидаги даври билан боғлиқ 
ўнлаб докторлик ва номзодлик ишлари ҳимоя қилинди. Бу тадқиқотларда ярим 
4
Маллаев Н. Алишер Навоий ва халқ ижодиёти. – Тошкент: Ғ.Ғулом номидаги НМИУ, 2015. – 432 б.; 
Жалолов Ғ. Ҳамза поэзияси ва халқ оғзаки ижоди. – Тошкент: Фан, 1975. – 56 б.; Носиров О., Собиров О. Халқ 
ижоди хазинаси. – Тошкент: Адабиёт ва санъат, 1986. – 138 б.; Собиров О. Ойбек ижодида фольклор. – 
Тошкент: Адабиёт ва санъат, 1975. – 104 б.; шу муаллиф. Сарчашма адиб ижодида. – Тошкент: Фан, 1975. –
68 б.; Мўминов Ғ. Ҳозирги ўзбек адабиётида фольклоризм: Филол.фан.д-ри.дисс...автореф. – Тошкент, 1994; 
Сафаров О. Фольклор ва болалар адабиёти // Ўзбек тили ва адабиёти, 2003. – № 6. – Б. 20-26.; Амилова М. 
Ўзбек совет адабиётида фольклор анъаналари. – Тошкент: Фан, 1990. – 124 б. 
5
Ярматов И. Типология фольклоризмов в современной узбекской литературе (60-е и начало 80-х годов): 
Автореф.дисс...канд.филол.наук. – Ташкент, 1985; Нарзиқулова М. “Сабъаи сайёр” достонида 
фольклоризмлар ва ўзбек фольклоризмидаги Баҳром сюжетининг талқини

Филол.фан.номз...дисс.автореф. – 
Тошкент, 2006; Шарипова Л. ХХ асрнинг 70–80-йиллари ўзбек шеъриятида фольклоризмлар: 
Филол.фан.номз... дисс. автореф. – Тошкент, 2008. 
6
Каримов Н. ХХ аср ўзбек адабиёти тараққиётининг ўзига хос хусусиятлари ва миллий истиқлол мафкураси: 
Филол.фан.д-ри...дисс.автореф. – Т., 1993. 
7
Улуғбек Ҳамдам. Бадиий тафаккур тадрижи. – Тошкент: Янги аср авлоди, 2002. – 200 б.; шу муаллиф. 
Янгиланиш эҳтиёжи. – Тошкент: Фан, 2007. – 196 б.; шу муаллиф. Янги ўзбек шеърияти. – Тошкент: Адиб, 
2012. – 304 б.



асрлик шеъриятимизнинг тараққиёт тамойиллари, ХХ аср адабиётининг 
жаҳонда ўрганилиши
8
, ғоявий-бадиий жиҳати, шоир маҳорати
9
, шеъриятнинг 
образлар олами, поэтик ўзига хослиги
10
каби масалалар илмий-назарий 
жиҳатдан асослаб берилди. Адабиётшунослар Н.Раҳимжоновнинг истиқлол 
даври 
адабиёти, 
жумладан, 
шеърияти 
ҳақидаги 
монографияси, 
Н.Жабборовнинг замонавий шеъриятнинг тараққиёт тамойиллари ҳақидаги 
китоби нашр этилди
11
. Бизнинг диссертациямизда эса ХХ асрнинг иккинчи 
ярми ўзбек шеъриятига фольклорнинг ҳамда фольклор орқали мифологиянинг 
таъсири бадиият нуқтаи назаридан тадқиқ этилиши назарда тутилган. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   44




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет