Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи



Pdf көрінісі
бет9/44
Дата25.11.2022
өлшемі1,19 Mb.
#52685
түріДиссертация
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   44
Байланысты:
Sharipova L avtorefarat

Тадқиқот 
натижаларининг 
ишончлилиги 
муаммонинг 
аниқ 
қўйилгани, чиқарилган хулосаларнинг аналитик, таснифлаш, тавсифлаш, 
тарихий-қиёсий, контекстуал таҳлил каби усуллар билан асослангани, 
ишончли назарий манбалардан фойдаланилгани билан изоҳланади. 
Тадқиқот 
натижаларининг 
илмий 
ва 
амалий 
аҳамияти. 
Диссертациянинг асосий таҳлилий хулосалари ва умумлашмалари замонавий 
ўзбек шеърияти поэтикасини ўрганишда, шеърий асарларнинг бадиий-
композицион ва лингвопоэтик хусусиятларини илмий таҳлил қилишда ўзига 
хос назарий аҳамият касб этади. Фольклоризм турларининг бадиий-эстетик 
вазифаларини, ҳар бир ижодкор фольклоризмини, ижодкор услубида 
фольклор таъсирини, маълум даврга хос фольклоризмни аниқлашда, бир давр 
шоирларининг фольклордан фойдаланиш маҳоратини қиёсий тадқиқ қилишда 
муҳим роль ўйнайди. Миллий шеъриятга фольклорнинг таъсирини 
кўрсатишга имкон беради. 
Тадқиқотнинг амалий натижалари фольклоршунослик, ўзбек адабиёти ва 
ўзбек адабиётшунослиги фанлари бўйича таълим тизимининг барча 
босқичлари талабаларига дарс машғулотлари олиб боришда, махсус курс, 
амалий машғулот ва семинарлар ўтишда, шунингдек, бу фанлар бўйича ўқув 
қўлланмалар, дарслик, мажмуалар, атамалар луғати яратишда, оммавий 
ахборот воситаларида ўзбек фольклорини ва ХХ асрнинг иккинчи ярми ўзбек 
шеъриятини тарғиб ҳамда ташвиқ қилишда атрофлича фойдаланиш 
мумкинлиги билан белгиланади. 
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фольклорнинг ёзма 
шеъриятга таъсири, фольклоризмнинг шеърият бадииятидаги ўрни ХХ 
асрнинг иккинчи ярми ўзбек шеърияти мисолида тадқиқ этилишидан келиб 
чиққан ҳолда: 
ХХ асрнинг иккинчи ярми ўзбек шеъриятида фольклорга хос 
хусусиятларнинг стилизация қилиниш ҳолатларини асослаш учун шу давр 
шеъриятидаги шаклий-услубий янгиланишлар, поэтик кашфиётларнинг юзага 
келиш омилларини ёритишга оид хулосалардан Ф-1-06 “Истиқлол даври ўзбек 
адабиётида Шарқу Ғарб адабий анъаналари синтези” фундаментал тадқиқот 
лойиҳасида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 
йил 14 сентябрдаги 89-03-3488-сон маълумотномаси). Натижалар 
фольклорнинг ёзма шеъриятга таъсирини тадқиқ қилиш орқали адабий 
анъаналар синтезини ўрганиш адабиётшунослик учун муҳим деган хулосага 
келишга асос бўлган; 
фольклор 
ва 
ёзма 
шеъриятнинг 
ўзаро 
муносабатларини, 
фольклоризмнинг ёзма шеърият поэтикасига, баъзи шоирлар ҳамда муайян 
давр шеърияти услубига таъсирини ўрганиш, фольклорга хос алла, “ёр-ёр”, 
топишмоқ жанрларининг ХХ асрнинг иккинчи ярми ўзбек шеърияти 
томонидан ўзлаштирилишини асослаш, ўрик, олча, тут дарахтлари; бойчечак, 
бинафша каби гуллар образларининг мифологияда, оғзаки ҳамда замонавий 


13 
шеъриятда қўллангани ҳақидаги илмий-назарий хулосалардан ФI-XT-0-19919 
“Ўзбек мифологияси ва унинг бадиий тафаккур тараққиётида тутган ўрни” 
фундаментал тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус 
таълим вазирлигининг 2019 йил 14 сентябрдаги 89-03-3488-сон 
маълумотномаси). Натижада замонавий шеъриятга мифология ва 
фольклорнинг 
таъсирини 
ўрганиш 
орқали 
шеъриятдаги 
поэтик 
янгиланишларни, образлар оламидаги ўзгаришларни тадқиқ қилиш лозим 
деган хулосага келинган; 
синтезлашган фольклоризмни юзага келтириш жараёнида афсона ва 
ривоятлардан фойдаланишнинг аҳамиятини, фольклоризмнинг шоирлар ва 
бир адабий давр услубига таъсир кўрсатишини тадқиқ этиш, мифологияда сув 
ва олов атрибутлари саналган тушунчаларнинг фольклорга, оғзаки поэтик 
ижод орқали ёзма шеъриятга кўчиши жараёнида бу образларнинг поэтик 
вазифаларини аниқлаш ҳақидаги хулоса ва умумлашмалардан Ф1-ФА-0-43429 
“Қорақалпоқ фольклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини 
тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган 
(Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2019 йил 27 августдаги 
179/1-сон маълумотномаси). Натижада фольклорнинг ёзма шеъриятга 
таъсирини ўрганиш орқали адабиётдаги ривожланиш, ўзига хосликни 
ўрганиш мумкин деган хулосага келинган
халқ мақолларини шеър композицияси узвига айлантириш, оддий 
фольклоризмни турли давр шоирлари турли поэтик мақсадда қўллашлари 
мумкинлигига, мифологияда олов атрибутлари саналган ўт, тутун, тандир, 
ўчоқ олови кабиларнинг фольклор орқали ёзма шеъриятга кўчиши жараёнида 
бу образларнинг поэтик вазифаларини аниқлашга, оғзаки ва ёзма шеъриятдаги 
анор, олма, тут, олча каби дарахтларнинг, бойчечак, лола, лолақизғалдоқ каби 
гулларнинг образ сифатидаги поэтик маъноларини ўзаро қиёслашга доир 
изланишлар натижаларидан Туркиянинг Карабук давлат университети 
адабиёт факультети турк тили ва адабиёти бўлимида “2018-2019-yıl Güz ve 
Bahar dünemleri lisans eğitim programındaki TED 413 “Cumhuriyet dönemi türk 
edebiyatı”, TED 313 “Servet-i fünun Edebiyatı II” каби фанлар дастурларини 
яратишда фойдаланилган (Карабук давлат университетининг 2019 йил 18 
сентябрдаги маълумотномаси). Натижада Туркия профессор-ўқитувчи ва 
талабаларининг замонавий ўзбек шеърияти мазмун-моҳиятидаги ўзига 
хосликлар ҳақидаги билимлари кенгайишига эришилган; 
“Шеърият ва фольклор (ХХ асрнинг иккинчи ярми ўзбек шеърияти 
мисолида)” монографиясидан, Озарбайжонда ўтказилган халқаро илмий 
анжуманлардаги “Мотив стилизацияси” (“Turk xalqları ədəbiyyatı: mənşəyi, 
inkişaf mərhələləri və problemləri” mövzusunda keçiriləcək Beynəlxalq elmi 
konfransa), “Ўзбек адабий аллалари бадиияти” (Gənc Türkoloqlarin I Türkoloji 
Qurultayin 90 illiyinə həsr olunmuş “Müasir türkoloji tədqiqatlar: problem və 
perspektivlər” mövzusunda Beynəlxalq Elmi Konfransа) маърузалар тезислари 
илмий-назарий 
хулосаларидан 
Озарбайжоннинг 
Боку 
Евроосиё 
университетида “Дунё адабиёти” фани ишчи дастури ва маъруза матнларини 


14 
тайёрлашда фойдаланилган (Боку Евроосиё университетининг 2019 йил 9 
октябрдаги маълумотномаси). Натижада талабаларнинг ХХ аср ўзбек 
шеърияти, унинг фольклор билан муносабати, шеър таҳлили ҳақидаги 
билимлари кучайган; 
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Бухоро” телеканалининг 
“Долзарб мавзу”, “Қадрият, урф-одат ва анъана”, “Наврўз удумлари”, 
“Алла” телекўрсатув ва радиоэшиттиришлар сценарийларида тадқиқотнинг 
ХХ асрнинг иккинчи ярми шеърияти фольклордан образ, мотив, оҳанг 
ўзлаштириш 
орқали 
миллийликни, 
халқчилликни 
кучайтиргани, 
фольклорнинг эртак, ривоят, афсона каби жанрларидан таъсирланиб, халқни 
истиқлолга чорлагани ҳақидаги хулосаларидан фойдаланилган (Бухоро 
вилояти телерадиокомпаниясининг 2019 йил 8 июлдаги 176-сон 
маълумотномаси). Натижада омманинг ХХ асрнинг иккинчи ярми ўзбек 
шеъриятидаги ғоявий-бадиий юксалишга эришгани ҳақидаги билимлари 
бойишига эришилган; 
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Бухоро вилояти бўлими томонидан 
ўтказилган турли адабий-маърифий тадбирларда, хусусан, Ўзбекистон халқ 
ёзувчиси Н.Аминов, Ўзбекистон халқ шоирлари Жамол Камол, Муҳаммад 
Юсуф, шунингдек, С.Барноев, Садриддин Салим Бухорий сингари шоирлар 
таваллуд кунлари билан боғлиқ адабий-маърифий тадбирларда адиблар 
ижодига фольклорнинг таъсири ҳақида маърузалар қилишда, бўлим 
ҳузуридаги адабий тўгарак машғулотлари, маҳорат сабоқлари, китоб 
тақдимотларида диссертацияда илгари сурилган илмий хулосалардан 
самарали фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Бухоро вилояти 
бўлимининг 2019 йил 5 июлдаги 31-сон маълумотномаси). Натижада 
замонавий шеърият бадииятининг фольклоризм таъсирида бойигани хақидаги
хулосалар орқали ўзбек шеърияти янги босқичга кўтарилгани кўрсатиб 
берилган.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   44




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет