Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи


Тадқиқотнинг амалий натижаси қуйидагилардан иборат



Pdf көрінісі
бет8/44
Дата25.11.2022
өлшемі1,19 Mb.
#52685
түріДиссертация
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   44
Тадқиқотнинг амалий натижаси қуйидагилардан иборат: 
дунё адабиётшунослигида фольклор ва ёзма шеърият муносабатларини 
тадқиқ этиш алоҳида йўналиш сифатида илмий аҳамият касб этиши ХХ 
асрнинг иккинчи ярми ўзбек шеърияти мисолида далиллаб берилган; 
ўзбек адабиётшунослиги ўзбек фольклоризмини алоҳида ижодкорлар ва 
даврлар асосида тадқиқ қилиши, ўзбек фольклоризми нафақат ўз 
адабиётимизда, балки таржима асарларда мавжудлиги фольклор ва ёзма 
шеърият муносабатларининг кенгайтирилиши зарурлигини кўрсатиши
асослаб берилган; 
ХХ асрнинг иккинчи ярми ўзбек шеърияти Ватан мустабидлар қўлида 
эканини, истиқлолни қўлга киритиш орзусини фольклор кўмагида 
ифодалагани аниқланган; 
халқ мақолининг оддий фольклоризмга айланиб, шеърий асар 
композициясида муҳим ўрин тутиши, бир мақол турли шоирлар шеърларида 
турлича поэтик вазифа бажариши, мураккаб фольклоризмнинг бадииятдаги 
ўрни кўрсатилган; 
шоир ва давр шеърияти услубида фольклор таъсири сезилиб туриши
шоир ва давр фольклоризми борлиги адабиётшунослик учун янги илмий-
назарий маълумотлар бериши ҳақидаги хулосалар ярим асрлик шеърият 
мисолида исботлаб берилган
сув, олов, ўсимликлар билан боғлиқ образларнинг фольклордан ёзма 
шеъриятга кўчиши жараёнида уларнинг маъно кўлами кенгайгани очиб 
берилган; 
кенжа ботир, от каби образлар фольклордан замонавий шеъриятга 
кўчганда ўзбек халқига хосликни, мардлик, жасорат, ватанпарварлик 
туйғуларига вобасталикни ифода этгани ХХ асрнинг иккинчи ярми ўзбек 
шеърияти негизида далилланган; 
мифологияга хос хусусиятларнинг фольклор орқали ёзма шеърият 
ривожига таъсир кўрсатиши билан боғлиқ илмий хулосалар адабиётшунослик, 
ўзбек адабиёти, ҳозирги адабий жараён каби фанлардан яратиладиган дарслик 
ва қўлланмаларнинг мукаммаллашувига хизмат қилиши асосланган; 
ўзбек фольклори ютуқларидан тўйинган ХХ асрнинг иккинчи ярми ўзбек 
шеърияти ёш авлоднинг маънавий камолотини таъминлашда, миллий 


12 
мафкурамизнинг, 
жамиятнинг 
ахлоқий-эстетик, 
маънавий-маърифий 
такомилида муҳим аҳамият касб этиши аниқланган.  


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   44




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет