284
турлича восита билан ифодаланади ва у
битта функционал-семантик
майдонни ташкил этади. Биз юқорида тилга олган гетероген шакл мазкур
нуқтаи назардан махсус тадқиқ этилмаган. Тилшуносликдаги айтилган
категория доирасидаги мавжуд муаммо уни функционал-семантик майдон
сифатида ўрганиш асосидагина бартараф этилади.
Демак, ўзбек тилида айрим категория маъносини ифодаловчи
воситани яхлит функционал-семантик майдон сифатида қамраб олиш ва
тадқиқ қилиш долзарб вазифадан саналади.
1
Даража категорияси (қисқ. ДК) «белги даражаси»
умумий
грамматик маъносига эга. Даража турли (гетероген) шакл ёрдамида ҳосил
қилинади:
чиройли-чиройлироқ-жуда чиройли.
Аслий сифатда белгининг даражасини ифодалашга кўра уч даража
ажратилади:
а) оддий даража; б) орттирма даража; в) озайтирма даража.
Оддий даража
ҳеч қандай воситасиз юзага чиқади.
Унда даража
категорияси умумий грамматик маъноси «белгининг ортиқ-камлигига
муносабат билдирмаслик» тарзида юзага чиқади:
яхши, қаттиқ, семиз,
кенг, баланд, тўғри, юмшоқ
каби.
Орттирма даража
белгининг меъёрий ҳолатдан ортиқлиги,
кучлилигини ифодалаб, даража категорияси
умумий грамматик
маъносини «белгининг меъёрдан ортиқлигини ифодалаш» тарзида
хусусийлаштиради. Орттирма даража махсус морфологик шаклга эга эмас.
даража категорияси ифодаловчисининг гетерогенлиги ушбу даражада
яққол кўзга ташланади. Орттирма даража қуйидаги усул билан ҳосил
қилинади:
1.
Достарыңызбен бөлісу: