404
келишиги»ни бош келишик сифатида қарашни тақозо қилади. Масалан,
ноннинг
увоғи
– қаратқич келишигида,
нон
увоғи
– бош келишикда.
Тушум келишиги даги от гапда иш-ҳаракатни қабул қилган предметга
объект тусини беради ва тушум келишиги
аффиксини қабул қилган от
воситасиз тўлдирувчи вазифасида келади. «Отга объект тусини бериш ва
уни феълга воситасиз тўлдирувчи сифатида боғлаш» тушум келишиги
умумий грамматик маъносининг от туркумидаги хусусийлашуви.
Демак, қаратқич келишиги ва тушум келишигида таъкидлаш ва
ажратиш маъноси бўлиб, унга эҳтиёж бўлмаганда
бош келишик
қўлланади.
Чиқиш келишиги келишик категорияси умумий грамматик маъносини
умуман «олдинги сўзни кейинги феълга ўрин-пайт ҳоли ва воситасиз
тўлдирувчи вазифасида боғлаш» тарзида, от туркумида эса «олдинги отни
кейинги феълга ўрин-пайт ҳоли ва воситасиз тўлдирувчи вазифасида
боғлаш» кўринишида хусусийлаштиради.
От туркумида чиқиш келишиги кўмакчи билан келиши мумкин:
таом
дан кейин
, иш
дан сўнг
.
Чиқиш келишигидаги отнинг вазифаси:
а) воситали тўлдирувчи:
Гулнорнинг ўзи
дан
сўраб кўрармиз?
(«Саодат»)
б) ўрин ҳоли:
Эшиги очиқ нариги хона
дан
пианино овози
эшитилмоқда эди
.(П.Қодиров)
в) сабаб ҳоли:
Юлдуз таажжуби
Достарыңызбен бөлісу: