Қазақстан республикасы білім жәНЕ



Pdf көрінісі
бет10/33
Дата24.03.2017
өлшемі4,75 Mb.
#10204
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   33

 

 

ӨЗБЕК ХАЛЫҚ ЕРТЕГІЛЕРІ 

 

 

 

 



111

 

 



Подшоҳ хизматкорларига: «Сандиқ очилсин!» дебди, 

сандиқни очиб қарасалар, бир қиз ётган эмиш. Подшоҳ 

уни  кўриб,  ошиқи  беқарор  бўлибди.  Кўкрагидан  бир 

тири  жуволдиз  паррон  ўтибди  ва  қизни  сандиқдан 

олиб:  «Менга  теккин»  дебди.  Қиз:  -  Подшоҳим,  менга 

қирқ  кун  муҳлат  беринг!  Тўрт  ойдан  бери  кўп  азоб 

чекдим,  энди  қизлар  билан  бирга  юриб,  беш-ўн  кун 

ўйнаб,  димоғимни  бироз  чоғ  қилай,  -  дебди.  Подшоҳ 

қабул  қилмабди.  «Ҳозир  «Хўп»  демасанг,  бошингни 

танангдан  жудо  қиламан!»  дебди.  Қиз  йиғлабди: 

«Бўлмаса  уч  кунга  жавоб  беринг,  қизлар  билан  боғда 

сайр  этиб  ўйнаб  олай,  кейин  сизнинг  айтганингиз 

бўлсин». Подшоҳ бир кунга жавоб берибди. 

Қиз  қирқ  қиз  билан  подшоҳнинг  боғига  кирибди. 

Боғнинг  оёғидан  дарё  оқар  экан,  қизнинг  кўзи  дарёга 

тушибди.  «Юринглар,  қизлар,  дарёга  тушиб  чўмилиб 

чиқамиз» деб дарё томонга йўл бошлабди. 

«Мен  бир  камбағалга  тегиб,  уни  подшоҳ  қилиб, 

золим отамнинг тепасига лашкар тортиб бориб, унинг 

тахтини кўкка совураман, деб аҳд қилган эдим. Агар бу 

подшоҳга  тегсам,  мақсадим  ҳосил  бўлмайди»  деб 

ўйлабди  ўзича  ва  қизлардан  олдинроқ  бориб,  дарёга 

шўнғибди. Бир жайхун балиқ дарёда ётган экан, қизни 

ютибди-ю, сув тагига кетибди, қирқ каниз дарё лабида 

чапак чалиб қолаверибди. 

Қизлар  бориб  бу  воқеани  подшоҳга  айтибдилар. 

Подшоҳ  оҳ  тортиб,  бошидаги  тожини,  белидаги 

камарини ерга уриб, ўзи бир қаландар суратига кириб, 

чўл-биёбонга  чиқиб  кетибди.  Энди  икки  калима  сўзни 

бўлак жонибдин - шаҳри Журжондин эшитинг: 

Бир  подачининг  ўғли  дарё  бўйида  мол  боқиб  юрар 

экан.  Бир  тўда  балиқчи  дарёга  тўр  солибди.  Подачи 

бола  балиқчиларга  йиғлаб,  бундай  дебди:-  Уч  кундан 


 

 

 

 

 

112 



 

 

бери  отам  оч,  касал.  Овқат  топиб  келгани  шаҳарга 



боролмайди.  Мен  борсам  «подангни  боқ»  деб  ҳеч  ким 

кўчада  юргизмайди.  Менга  бирор  нарса  берсанглар. 

Ҳалиги  балиқчилар:  -  Мана  шу  солинган  тўримизга 

нимаики  илинса  сеники,  -  дейишиб  тўрни  сувдан 

кўтаришибди.  Қарасалар,  бир  катта  жайхун  балиқ 

тушибди.  «Ол,  бола»  дебдилар.  Подачи  бола  балиқни 

тўртта  ҳўкизнинг  белига  боғлаб,  судратиб  уйига  олиб 

борибди. Отаси суюниб балиқни ёрган экан, ичидан бир 

қиз  чиқибди.  Чол  суюниб,  қизнинг  нафасига  қулоқ 

солса,  тирик  экан.  Чол  дарров  қизнинг  оғзига  сув 

томизибди.  Бироздан  кейин  қиз  кўзини  очибди, 

ўрнидан туриб, чолга салом берибди. - Ота, қорним оч, 

менга бир луқма томоқ беринг,— дебди. Чол билан ўғли 

қизга  ҳалиги  балиқдан  пишириб  беришибди.  Сўнгра 

қиз сўрабди: 

-  Ота,  сизнинг  касбингиз  нима,  ўғлингизнинг  касби 

нима?  -  Мен  подачи  эдим.  Энди  қариб  қолдим.  Ўғлим 

подачилик  қилади.  Қиз  суюниб  айтибди:  -  Мен  энди 

муродимга етдим. Сизга қиз бўламан. Хоҳласангиз мени 

ўғлингизга олиб  беринг.  - Э болам, тўй қилишга бизда 

ҳеч нима йўқ. - Мен ўзим хоҳласам, тўй харжи учун ҳеч 

нарсанинг кераги йўқ. Ниҳоят чол хурсанд бўлиб қизни 

ўғлига  олиб  берибди.  Қиз  сочини  орқасига  турмаклаб, 

қозонни қараса, кирлигидан у қулоғи бу қулоғига етай 

деб  қолибди.  Идиш-товоқлар  ҳам  шундай.  Ҳаммасини 

тозалабди.  Чол  уни  кўриб  дили  ойнадан  ҳам  равшан 

бўлибди.  Ўрнидан  туриб:  -  Э,  қизим,  мен  касал  бўлиб 

қолдим. Уй ичига ҳам қарай олмадим. Ўғлим бўлса, мол 

боқиш билан овора. Эрта кетиб кеч келади, - дебди. 

Келин  уй-рўзғорини  бутлашга  киришибди.  Унинг 

озодалиги  ва  чаққонлигини  кўрган  чол  жуда  хурсанд 

бўлиб: - Болам, сенинг ғайратингни кўриб, менинг ҳам 

ғайратим  келди.  Хизмат  бўлса,  менга  ҳам  буюрсанг,- 


 

 

ӨЗБЕК ХАЛЫҚ ЕРТЕГІЛЕРІ 

 

 

 

 



113

 

 



дебди.  Келин  ўнг  қулоғидаги  битта  балдоқни  чолга 

бериб: - Буни бозорга олиб боринг, харидор нима берса, 

олиб келинг,- дебди. Чол балдоқни олиб, карвонсаройга 

бориб ўтирибди. Бир савдогар балдоққа харидор бўлиб: 

- Ота, неча пул бу? - деб сўрабди. Чол: - Ўзингиз инсоф 

қилиб бир нима беринг,- дебди. 

Савдогар  бир  қутини  олтинга  тўлғазиб  берибди.  - 

Ота,  бўладими  ё  озми?  -  дебди.  -  Инсоф  қилинг  деб 

эдим,  гапим  тамом,-  дебди  чол.  Савдогар  яна  бир 

халтада  олтин  чиқариб  берибди.  -  Юклаб  кетинг  деб 

бир  хачир  ҳам  берибди.  Чолнинг  аччиғи  келиб:  «Бу 

мени  масхара  қиляпти,  бир  олиб  қочайки,  савдогар 

мени  ҳеч  тополмасин»,  деб  ўйлабди.  Олтинларни 

хачирга  юклаб  жўнабди.  Савдогар  ўз  кўнглида:  «Агар 

шундан  тағин  битта  топганимда,  мамлакатимнинг 

подшосига  етти  иқлимнинг  бож-хирожи  баробарига 

сотардим» дебди, чунки балдоқ ноёб гавҳар экан. 

Чол  уйига  келиб,  олтинларни  келинига  берибди. 

Кейинги  ҳафта  келин  чап  қулоғидаги  балдоғини  ҳам 

чиқариб  берибди.  Чол  яна  аввалги  жойга  бориб 

ўтирибди. Яна ўша савдогар келиб қараса, чол ўтирган 

эмиш.  -  Неча  пул,  ота?  -  деб  сўрабди  савдогар.  -  Сенга 

сотмайман,-  дебди  чол.  -  Сен  мени  ҳазил-мазах 

қиляпсан.  Савдогар:  -  Юринг  ҳужрага,-  деб  чолни 

саройга  бошлаб  кирибди.  Чолга  икки  сандиқ  тилла 

берибди,  шоҳи  тўн  кийгизибди,  икки  хачир  берибди.  - 

Ота,  турар  жойингиз  қаерда?  -  деб  сўрабди.  Чол 

«жойимни  айтсам,  олтинларни  тортиб  олади»  деб 

ўйлаб: - Менинг жойим йўқ, - дебди. Чол уйига келибди. 

Келин  олтинларни  олиб,  уйга  қўйибди.  Ташқарига 

чиқиб оролни тахмин қилибди, кенглиги ўн кунлик йўл 

келар  экан.  Келин  чолга  қараб:  -  Пахса  урадиган 

йигирмата  деволзон  топинг,-  дебди.  Чол  топиб 


 

 

 

 

 

114 



 

 

келибди.  Келин  деволзонларга:  -  Болачақангизни  ҳам 



олиб  келинг,  -  дебди.  Улар  олиб  келибдилар.  Ҳар  куни 

уларга  ош-нон,  пул,  яхши  кийим-бош  бериб  турибди. 

Буни  эшитиб  икки  юзта  деволзон  уста  жам  бўлибди. 

Улар  девол  уришни  бошлабдилар.  Бу  деволзонларни 

кўрган  одамлар:  «Бу  ишни  ким  қиляпти?»  дейишса: 

«Подачи  қиляпти,  сизларга  ҳам  иш  керак  бўлса, 

келаверинглар», деб жавоб берар эканлар.  

Ўн беш кунда беш минг уйлик одам тўпланибди. Уч 

ой  деганда  девол  битибди.  Ўн  икки  жойга  дарвоза 

қурилибди. Келин ҳар дарвозага хат ёздириб, суратини 

ёпиштирибди. 

Хатнинг  мазмуни  қуйидагича  экан:  -  «Бу  юртнинг 

номи  Ҳуснобод.  Ҳар  кимга  ошлик-нонлик  керак  бўлса, 

келиб хизмат қилсин».  

Бир  йил  ичида  етмиш  беш  минг  уйлик  одам  жам 

бўлибди. 

Ҳаммасига 

қўша-қўша 

уйлар 

солиб 


берилибди.  Бир  қанча  одам  яроқ-аслаҳа  тайёрлабди. 

Малика  ҳам  дарвозага  йигирма  бештадан  одам  қўйиб: 

«Кимки  дарвозага  келиб,  суратга  ёмон  тикилса,  уни 

менга келтиринглар» деб ҳукм қилибди. Бу шаҳарнинг 

хабари Журжон мамлакатининг подшосига ҳам етибди.  

Подшоҳнинг аччиғи келиб: «Менинг замонамда ким 

бу  беодобликни  қилиб,  менинг  юртимга  келиб, 

подшоҳлик даъво қилади?  Бориб  тиғдан ўтказай!» деб 

дарвозага  етиб,  дарвозада  турган  қоровулларни 

кўрибди.  -  Бу  шаҳарни  ким  бино  қилди?  -  деб  сўрабди 

подшоҳ. Қоровуллар: - Шу дарвозадаги суратнинг эгаси 

қилди.  Сизга  яхши  хизмат  қилсак,  ўзимизгагина  овқат 

берар  эдингиз,  бола-чақамиз  оч  қолаверарди,  шу 

сабабли  бола-чақамиз  кўча-кўйларда  сарсон  бўлиб, 

тиланчилик  қилишиб  юрарди.  Бу  подшоҳ  хотин  эса 

бола-чақамизни  яхши  парвариш  қилди.  Биздан  ҳеч 

нарса тама қилмасдан, болаларимизни яхши жойларда 


 

 

ӨЗБЕК ХАЛЫҚ ЕРТЕГІЛЕРІ 

 

 

 

 



115

 

 



тарбия  қилиб  ўқитди.  Кўп  болалар  бир  ишнинг  эгаси 

бўлдилар,- деб жавоб беришибди.  

Подшоҳ  суратни  кўриб,  ошиқ  бўлиб,  қизни  ўзига 

хотин  қилишнн  хоҳлаб  қолибди.  Шаҳарга  кириб, 

маликанинг  ўрдасига  борибди:  -  Журжон  подшоси 

келди. Сизни ўзига хотинликка тилайди, - деб маликага 

хабар  етказибдилар.  Бу  гапдан  маликанинг  аччиғи 

келиб,  подшоҳни  чақиртирибди.  Малика:  -  Э,  подшоҳ, 

нечта хотининг бор? - деб сўрабди. 

-  Қирқта.  -  Э,  аҳмоқ  подшоҳ,  -  дебди  малика,  -  Қирқ 

хотин устига мени ҳам олмоқчимисан, бу ишни ихтиёр 

қилма! Подшоҳ бу сўздан ғазабланиб: - Сен каби аҳмоқ 

қизнинг  қўлидан  нима  иш  келарди?!  Мени  халқ  ичида 

шарманда  қилдинг!  -  деб  ёнидан  қиличини  суғурган 

экан,  қиз  ўзини  тахт  орқасига  олибди.  Қизнинг 

хизматкорлари  келиб  подшоҳни  ушлабдилар.  Оёқ-

қўлига кишан уриб, зиндонга солибдилар.  

Шаҳар  халқи  буни  эшитиб  золим  подшоҳдан  қутул

-

ганларига 



севиниб, 

маликани 

подшоҳликка 

кўтарибдилар.  Орадан  бир  неча  кун  ўтибди,  бир 

қаландар  дарвоза  олдига  келиб  суратга  тикилиб, 

йиғлайверибди.  Қоровуллар  уни  маликанинг  олдига 

олиб  келибдилар.  Малика  қараса,  бир  кунга  муҳлат 

берган  подшоҳ  экан.  Шунда  малика  сўрабди:  -  Э, 

қаландар!  Нимага  йиғлайсан?  -  Бир  қошиқ  қонимдан 

ўтсангиз, айтаман. - Ўтдим, айт! - Менинг бир маҳбубим 

бор  эди.  Оти  Ҳуснобод  эди.  Сизнинг  дарвозангизда 

ўшанинг  суратини  кўрдим.  Дарвозада  ҳам  «Ҳуснобод» 

деб ёзилган. Сизни кўрсам, кимлигингизни билардим. - 

Агарда  ўша  қиз  тирик  бўлса  нима  қиласиз?  -  Дарёга 

тушиб  йўқ  бўлган  деб  эшитдим,  агар  бирор  ҳийла 

қилиб, канизларга бирор нима бериб, ўзи қочган бўлса, 

қўлимга  тушса,  гўштини  биттадан  тиканга  иламан.  - 


 

 

 

 

 

116 



 

 

Малика  сенга  ҳеч  гуноҳ  қилгани  йўқ,  ҳали  ҳам  бу 



шаҳтингдан  қайт,-  дебди  қиз.  Қаландар:  -  «Менинг 

хотиним  шумикан?»  деб  гумон  қилибди.Қиличини 

суғуриб  маликага  ўқталибди  ва:  «Юзингни  оч, 

кўраман!»  дебди.  Малика  тахт  орқасига  яширинибди 

ва: «Ушла, бу қонхўрни!» деб буюрибди. Хизматкорлар 

буни  ҳам  ушлаб,  зиндонга  солибдилар.  Малика 

хотиржам бўлиб, вазирга буюрибди: - Лашкаримизнинг 

ҳисобини олчи, қанча экан! 

Вазир лашкар ҳисобини олиб чиқибди. Отлиқ, пиёда 

етти  лак  лашкар  йиғилибди,  қирқ  кун  йўл  жабдуғини 

тайёрлаб эри ва лашкари билан ота шаҳрига жўнабди. 

Дашт-у  биёбонларни,  чўл-у  саҳроларни  кеза-кеза, 

ахири,  малика  ўз  ота  юртига  яқинлашибди...  Эндиги 

гапни  қиз

-

нинг  отасидан  эшитинг:  -  Қизнинг  отаси 



кечаси  туш  кўрибди:  қараса,  осмондан  бир  бургут 

келиб  подшоҳни  кўтариб  учибди,  олиб  кета  туриб: 

«Менга  қуллуқ  қиласанми  ё  бошингни  узиб 

ташлайми?»  дебди.  Подшоҳ:  «Юртимни  ва  хазина-ю 

дафиналаримнинг ҳаммасини сенга берай, лекин мени 

омон  қолдир»  дебди.  Шунда  қуш:  «Менга  дунё  керак 

эмас,  сен  золимдан  Ҳуснободнинг  қонини  талаб 

қиламан»  дебди.  Подшоҳ  қизнинг  отини  эшитиб, 

йиғлаб  ялиниб  турган  вақтда,  Ҳуснобод  қизи  бир 

тоғнинг  орасидан  чиқиб  кела  бошлабди.  Бир  қўлида 

яланғочланган қилич, бир қўлида ғоз кабоби бор эмиш. 

Қиз етиб келиб ўша қушни бир урибди. Қуш икки бўлак 

бўлибди.  Подшоҳни  ерга  қўйиб  қўлидаги  кабобни 

узатиб,  «Ота,  мендан  ўтган  бўлса,  маъзур  тутинг» 

дебди. Подшоҳ «дод» деб уйғонибди. Қараса, ёниверида 

ҳеч ким йўқ, қоронғида бир ўзи ётган экан. Эрта билан 

қирқ  тўрт  вазирини  ва  тўрт  юз  акобирини 

чақиртирибди.  Улар  йиғилишиб  келибдилар,  подшоҳ 

уларни  ўтиришга  ишорат  қилибди.  Ҳаммаси  қўл 


 

 

ӨЗБЕК ХАЛЫҚ ЕРТЕГІЛЕРІ 

 

 

 

 



117

 

 



қовуштириб  ўтирибди.  Подшоҳ  ўзига  қарашли 

одамларни  йиғиб,  кечаси  кўрган  тушини  бирма-бир 

айтиб 

берибди, 



таъбирини 

сўрабди. 

Аммо 

ўтирганларнинг  бирортаси  ҳам  чурқ  этмабди.  Шунда 



подшоҳ  ғазабланиб,  икки  қўлини  мушт  қилиб:  - 

Тушимнинг  таъбирини  айтмасаларинг,  биронтангни 

ҳам  тирик  қўймайман,—  дебди.  -  Э  шаҳаншоҳ,-  дебди 

катта  вазир  таъзим  билан,  -  бир  қошиқ  қонимдан 

кечсангиз,  тушингизнинг  таъбирини  айтай.  -  Айт, 

кечдим! Вазир айтибди: - Бошингиздан кўтарилган қуш 

душман бўлса керак, душман юртимизни вайрон қилай 

деб турган бир вақтда қизингиз келиб ажратиб олса-ю, 

подшоҳлик  бошқа  одамнинг  қўлига  ўтса.  Подшоҳ  яна 

ғазабланибди  ва:  -  Э  ёлғончи,  қизимнинг  суяклари 

зиндонда  чириб  кетганига  неча  йил,  неча  замонлар 

бўлди,  сен  қўрққанингдан  шу  гапни  айтиб  юрагимни 

ғаш  қилмоқчимисан,  сени  ҳам  зиндонга  солай,  қизим 

ёнида  сенинг ҳам  суякларинг  чирисин!  -  деб  вазирини 

ҳам зиндонга солибди. 

Шундан сўнг подшоҳ кечалари қўрқиб ухлаёлмай, ўқ 

еган  тўнғиздай  ҳар  тарафга  югуриб,  оппоқ  тонг 

оттириб  чиқадиган  бўлиб  қолибди.  Бир  ҳафтадан 

кейин  бир  хабарчи  келиб,  подшоҳга:  -  Журжон 

юртининг подшоси устингга лашкар тортиб келди, тез 

чиқиб,  тож-тахтингни  берсанг  берганинг,  бўлмаса, 

ўзинг  бил!  -  деб  подшоҳнинг  ҳалқумига  бир  мушт 

урибди. Подшоҳ ўзини ўнглаб олгунча, у одам кетибди. 

Подшоҳ  буни  кўриб:  -  Битта  хабарчиси  шундай  бўлса, 

яроқ  таққан  лашкарлари  қандай  экан,-  деб  хаёл  суриб 

қолибди ва вазирлардан маслаҳат сўрабди. Вазирлар:  - 

Биздан маслаҳат чиқмайди. Яхши десак ҳам ўлдирасан, 

ёмон  десак  ҳам  ўлдирасан.  Зиндондаги  вазирни  олиб 

чиқиб  инъом  дастурхон  қилиб,  душман  олдига  чиқар, 


 

 

 

 

 

118 



 

 

ҳо  ўлиб  кетсин,  ҳо  .тирик  келсин,-  деб  жавоб 



берибдилар. 

Подшоҳга  бу  сўз  маъқул  бўлиб,  вазирни  зиндондан 

чиқарибди.  Унга  бир  қанча  пул,  мол  бериб,  бундай 

дебди:  - Журжон подшоҳига бориб, менинг саломимни 

етказасан.  Мабодо  мамлакат  керак  бўлса,  «хўп»  де, 

негаки кеча еган муштимнинг оғриғи ҳали кетгани йўқ; 

борди-ю,  қон  керак  бўлса,  у  вақтда  шаҳардан  чиқиб 

кетаман, чунки иккинчи муштга асти тобим йўқ. Вазир 

кулиб:  -  Тушингнинг  таъбирини  айтсам,  қилган 

аччиғинг бошқача эди, битта қизингни нима қилдинг? 

Ахир,  бошингга  шу  кунларни  ўзинг  орттирдинг.    У 

подшоҳ  келиб  сени  зиндонга  солар,  хорзорлик  билан 

ўлдирар, - дебди.  

Подшоҳ  лойга  ботган  эшакдек  бошини  солиб 

турибди.  Вазир  тортиқларни  олиб,  шаҳардан  жўнаб 

қўшинга  етибди,  сўнгра  ўз  номи-насабини  ёзиб  хат 

қилибди: «Қон керак бўлса, бутун шаҳар одамлари учун 

мен  жонимни  бераман,  йўқ  десалар  ноҳақ  қон 

тўкилмасин,  подшоҳлик  тахтини  бераман»  деб  қўл 

қўйиб,  элчи  орқали  хатни  жўнатибди.  Хат  маликага 

бориб  тегибди.  У  хатни  ўқиб  вазирни  ўз  ҳузурига 

чақиртирибди:  -  Ичкарига  кирсин,  -  деб  ижозат 

берибди...  Вазир  кирса,  тахтда  бир  подшоҳ  ўтирибди, 

бошида  тож,  белида  камар,  қирқта  маҳрам  қўл  боғлаб 

хизмат  учун  турибди.  Вазир  унга  таъзим  қилибди. 

Подшоҳ ёнида бетига ниқоб тутган бир одам ўтирибди. 

Бу одам вазирга қараб: - Э вазир, бизнинг маконимизга 

қўрқмасдан  бир  ўзинг  келибсан,  ўлдирсам  нима 

дейсан?  -  дебди.  Вазир  дебди:  -  Киши  ўз  фарзандидан 

ҳам  қўрқадими?  Фарзанд  ҳар  қанча  ғазаб  қилса  ҳам, 

оталик  ҳурматини  сақлайди.  Жигарпора  қизимни 

тушимда  кўрганимга  бугун  етти  кун  бўлди.  Тушимда 

мени кўп ҳурмат қилди, шоядки тушим ўнг келса. 


 

 

ӨЗБЕК ХАЛЫҚ ЕРТЕГІЛЕРІ 

 

 

 

 



119

 

 



Бу  сўзларни  эшитиши  биланоқ  маликаи  Ҳуснобод 

бетидан  ниқобини  олиб,  вазир  билан  кўришибди  ва 

бундай дебди: - Э меҳрибон ота, сиз орқали муродимга 

етдим. Отамнинг юртини сизга берсам, фуқарога, бева-

бечораларга зулм қилмасдан подшоҳлик қилсангиз. 

Вазир  дарҳол  ўрнидан  туриб,  қуллуқ  қилиб:  -  Эй 

болам, мен қариб қолдим, подшоҳлик ҳукмини... менга 

берган  бўлсанг,  рўпарамда  ўтирган  тож-у  тахт  эгаси 

подшоҳга  тутдим.  Мувофиқ  кўрсанг,  қолган  умримни 

сенинг қошингда ўтказсам, - дебди. Маликаи Ҳуснобод 

лашкар  билан  шаҳарга  кириб,  отасини  ахтарибди. 

Подшоҳ  сомонхонада  бир  охурнинг  ичида  биқиниб 

ётган  экан.  Куёви  подшоҳнинг  бошига  қилич 

кўтарибди.  Подшоҳ  йиғлаб  қизига  ялинибди.  Қизи 

эрининг қўлидан қилични олиб: - Ҳар нечук бўлса ҳам 

отам  қилган  гуноҳига  тавба  қилди,  ўлмасин,-  дебди. 

Подшоҳлик  муҳрини  подачи  йигит  номига  ўйдирибди. 

Ҳуснобод  эри  билан  бу  юртни  ҳам  идора  қилиб, 

зиндонда  бегуноҳ  ётганларни  озод  қилибди.  Улардан 

бир қанчасини шаҳарларга ҳоким қилиб тайинлабди.  

Шундай  қилиб,  Ҳуснобод  ўзининг  қаллиғи  -  подачи 

йигит билан умр кечириб, мурод-мақсадига етибди. 



 

ХУСНАБАД 

 

Замандардың  заманында,  ерте,  ерте,  ертеде,  бір 

қатігез  патша  өмір  сүріпті.  Оның  жалғыз  қызы 

болыпты. Оның есімі Хуснабад екен. Қыз ай десе аузы, 

күн  десе  көзі  бар,  айрықша  сұлу  болыпты.  Оның 

жарқыраған  сұлулығының  алдында,  тіпті  он  төртінде 

толған  ай  да  бұлыңғыр  көрінеді  екен.  Көптеген 

елдерден оған құда түсіп келген еді, бірақ патша қызын 

ешкімге бергісі келмепті.  


 

 

 

 

 

120 



 

 

Бір  күні  патша  тақта  отырғанда,  оған  қарға  ұшып 



келіп, терезенің алдындағы ағашқа қонды да: - Қар-р-р! 

Қар-р-р-! Қар-р-р! - деп қарқылдай бастады. Патшаның 

төрт  жүз  ғұламасы  бар  еді.  Патша  оларды  шақырып:  - 

Ей,  ғұламалар,  қарға  не  деп  жатыр?  -  деп  сұрайды. 

Ғұламалардың  бірі:  -  Қарғаның  не  деп  жатқанын  біз 

білмейміз.  Ол  –  қарға,  ал  біз  –  адамзатпыз.  Қарға  өз 

уақытын өткізу үшін қарқылдап жатқан болар, - дейді. 

Патша  ашуланғаннан  түнеріп  кетіп,  «жендет»  деп 

айқайлайды. 

Он 


төрт 

жендет 


қылыштарын 

жалаңдатып,  «Кімнің  ажалы  жетті»  деп  жетіп  келіпті. 

Патша  былай  деп  үкім  шығарыпты:  «Мына  төрт  жүз 

кісіні алып шық та, басын шап».  

Хуснабад  әкесінің  сөзін  есітіп  қалып,  -  Ей,  әке,  сізге 

не болды, олардан не сұрадыңыз? Нақақтан-нақақ төрт 

жүз  кісінің  басын  неге  алайын  деп  жатырсыз?  –  депті. 

Хуснабадтың  анасы  кедей  отбасынан  шыққан  еді. 

Патша  оған  жиі  сес  көрсететін.  -  Сен  –  патшаның 

әйелісің,  қарның  тоқ,  көйлегің  көк.  Сен  кедейге 

тұрмысқа  шыққаныңда  –  нанның  орнына  топырақ 

шайнап отырар едің.  

Хуснабадтың  анасы  жылайды,  ал  Хуснабад  анасына 

қарап былай деді: - Мені патшаға тұрмысқа берме, одан 

да мені кедейге бер. Егер біз бақытты болсақ, күйеуімді 

өзім-ақ  патша  етіп  аламын,  әкемнің  орнына  таққа 

отырғызып,  бүкіл  кедейлердің  өмірі  жақсаратын 

болады. 


Әкесінің  жұмбағын  шешуге  қыз  дайын  болыпты. 

Патша  «Егер  жұмбақты  шешсең,  күнәларыңды 

кешіремін»  дейді.  Қыз:  «Қарғаның  «қар-қар»  дегені 

еркекті  бар  қылатын  да,  жоқ  қылатын  да  оның  әйелі 

дегені» деп жауап беріпті. Патша қатты ашуланып, төбе 

шаштары  тік  тұрып  былай  депті:  -  Ей,  шашың 

қырқылғыр, сенің көңілің әр жақта, мен сені зынданға 


 

 

ӨЗБЕК ХАЛЫҚ ЕРТЕГІЛЕРІ 

 

 

 

 



121

 

 



тастап, жеті жыл сақтап, кейін теріңе сабан тығып, ата-

анасының  рұқсатынсыз  еркек  туралы  аузын  ашпау 

үшін,  басқа  қаздарға  үлгі  етейін,  -  деп  оны  зынданға 

салыпты. Қалған төрт жүз кісіні босатыпты.  

Патша  үйіне  келіп  бір  апта  бойы  үйінен  шықпай 

ойланды:  «Оны  зынданға  тастап,  аштан  өлтірсем  бе, 

әлде дарға асып өлтіртсем бе екен? Халық білмеу үшін 

не істесем екен?», - деп ойланды. 

Патшаның  ойын  бас  уәзір  біліп  қояды.  Оның  қызға 

жаны    ашиды.  Түнде  оны  зынданнан  шығарып,  өзінің 

үйіне әкелді. Кейін ұстаны шақырады, оған ақша беріп, 

сандық  жасауды  тапсырды.  Оған  су  да,  жел  де 

кірместей  жаса  деді.  Сандық  дайын болғанда бас  уәзір 

былай  деді:  -  Ей,  қызым,  әкеңнің  ниеті  бұзылды.  Мен 

саған  қырық  күнге  жететін  ас-су  дайындадым, 

сандыққа кір мен сені өзенмен ағызып жіберемін. Егер 

маңдайыңа  өмір  сүру  жазса,  онда  тірі  қаласың. 

Патшаның  қылышынан  қаза  тауып  немесе  тар 

зынданда  жатқаннан    гөрі,  сенің  шөл  далада  қой 

баққаның артық қой.  

Қыз  «мақұл»  деп  келісімін  беріп,  сандықтың  ішіне 

кіреді. Түн жарымда бас уәзір сандықты өзенге ағызып 

жібереді. Өзенмен сандық үш ай ақты, ал қыз бір күнде 

жейтін тамағын төрт күнде бір жеп өмір сүрді.  

Басқа  бір  алыс  елде  Қарашах  есімді  патша  өмір 

сүріпті. Бір күні ол сарайына отын әкелуді бұйырады. - 

Мен  барамын,  -  деп  бір  шал  шықты.  -  Менің  үйімде 

немерелерім  көп,  ал  жейтін  ештеңе  жоқ.  Егер  менің 

еңбегімнің ақысын берсеңіз, онда біз немерелеріміз

-

бен 



тамақтанамыз. Иығына балтасын, беліне арқанын алып 

шал  орманға  аттанды.  Ол  бір  бума  отын  алып,  кері 

қайтуға дайындалды. Кенеттен су ішкісі келді. «Өзенге 

барып су ішіп қайтайын», - деп ойлады да, солай қарай 



 

 

 

 

 

122 



 

 

жүрді. Өзеннің жағасынан ағып келе жатқан сандықты 



көрді. Шал киімін шешіп, өзенге түсіп, сандықты жағаға 

алып  шықты.  Сандықтың  жан-жағын  қарап  шықты, 

бірақ аша алмады. Сосын балтамен сандықтың құлпын 

ашып,  таңырқай  қарады.  Сандықтың  ішінен  ерекше 

сұлу  қызды  көрді.  «Сен  саудагердің  қызысың  ба, 

әкеңмен  саяхатқа  шығып,  кемелерің  суға  батып, 

сандық суға батпай солай аман қалған шығарсың... - Әй 

қыз,  тірімісің  өзі?  -  деп  сұрады  шал.  -  Тірімін!  –  деді 

Хуснабад. «Енді не істесем екен деп ойланды шал. Егер 

мен патшаға отын апарсам,  ол маған 20 тиын береді, ал 

қызды  апарсам,  түк  те  бермейді.  Одан  да  сандықты 

қалаға  апарып  сатып  жіберейін.  Бәрібір  мұны  ешкім 

біле  қоймас»  деп  ойлады  ол.  Шал  базарға  әзер  жетті. 

Оны Қарашах көріп қойды. Патша қатты ашуланғаннан, 

түнеріп  кетті.  -  Отын  қайда?  Мен  саған  отын  әкелуді 

табыстадым емес пе, ал сен болсаң біреудің үйін тонап, 

сандықты әкеліп тұрсың ба! 

Қарашах  шалды  өз  қылышымен  шауып  екіге  бөліп 

тастады,  ал  сандықты  өзінің  сарайына  апаруды 

бұйырды.  Сандықты  бұзып  ашқан  кезде,  Қарашах 

Хуснабадты  көріп,  оған  ғашық  болып  қалып,  былай 

деді:  -  Маған  күйеуге  шық!  Хуснабад  жылап:  «Мен 

кедейге  тұрмысқа  шығуға  сөз  берген  едім,  -  деді 

ойланып. – Енді не істеймін?». - Маған қырық күн уақыт 

бер,  -  деп  өтінді  Хуснабад.  –  Мен  үш  айдың  ішінде 

сандықтың ішінде жатып қиналдым, демалғым келеді, 

қыздармен көңіл көтергім келеді. - Егер дәл қазір маған 

күйеуге  шықпайтын  болсаң,  шауып  тастаймын!  –  деп 

қорқытты Қарашах. Хуснабад жылап: - Мені ең болмаса 

үш күнге жібер. Мен қыздармен қыдырайын, содан соң 

– ерік өзіңде. - Сенің көңіл көтеруіңе бір күн де жетеді! – 

деп  қатулана  айтты  Қарашах,  сөйтіп  оны  босатып 

жіберді  де,  қырық  қызға  Хуснабадтты  көзден  таса 



Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   33




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет