Used literature:
1. Белова Е.Н. «Не отпускай меня» Кадзуо Исигуро: фантастика, миф, притча //
Романная проза Запада на рубеже XX-XXI столетий, 1990-2014: уч. пос. / Под
ред. В.А. Пестерева. Волгоград, 2014. С. 248 - 267.
2. Белова Е.Н. Поэтика романа Кадзуо Исигуро «Не отпускай меня» (к проблеме
художественного мультикультурализма): автореф. дисс. …к - та филол. наук:
10.01.03. Воронеж, 2012. 17 с.
3. Ковтун Е.Н. Поэтика необычайного: Художественные миры фантастики,
волшебной сказки, утопии, притчи и мифа (на материале европейской
литературы первой половины 20 века). М., 1999. 311 с.
4. Ланин Б. Анатомия литературной антиутопии // Общественные науки и
современность. 1993. №5. С. 154 - 163.
5. Нурмухамедова Е.О. Эволюция утопических взглядов английских писателей
XX века: диссертация… к-та филол. наук: 10.01.03. М., 2005.163 с.
198
ФИО автора: Ниёзалиева Мунаввар
Алишер Навоий номидаги
Тошкент Давлат ўзбек тили
ва адабиёти университети магистранти
Название публикации: «ФИТРАТНИНГ “РАҲБАРИ НАЖОТ” АСАРИ
ЖАМИЯТ ТАРАҚҚИЁТИНИНГ КЎЗГУСИ»
Аннотация: Мазкур мақолада “Раҳбари нажот” асарининг ёзилиш сабаблари
ва асарнинг таркибий тузилиши ўрганилади.
Калит сўзлар: Фитрат асарлари, “Раҳбари нажот”, таълим-тарбия, Қуръон,
ақлий илм, нақлий илм.
Фитрат XX аср ўзбек адабиёти, фани ва маданиятининг йирик вакили. У
қомусий билимга эга олим, адабиёт назариячиси, ўткир тилшунос, бетакрор
драматург ва шоир, жанговар публицист, ношир ва журналист, талантли давлат
ва жамоат арбоби эди.
Фитрат «Арслон» ва яна бир нечта пьесалар ёзган, афсуски уларнинг
кўпчилиги ўз вақтида босилмай йўқолиб кетган. У диний мавзуда илмий рисола,
пьесалар, ҳикоялар ёзди. «Қиёмат» (1924 й.), «Шайтоннинг тангрига исёни»
(1924 й.), «Рўзалар» «Меърож», «Зайнабнинг иймони», «Оқ мозор», «Қийшиқ
эшон», «Зайд ва Зайнаб» каби асарлари шулар жумласидандир.
26
Диний-тарбиявий характерга эга „Раҳбари нажот“ асари эса 1914-йилда
ёзилган. Бу асари ўша даврдаёқ халқ орасида кенг тарқалди. Хорижий тилларга
ҳам ўгирилди. “Раҳбари нажот”ни дўсти, шоир ва ношир Абдулвоҳид Бурҳонов
Санкт-Петербургда нашр этган.
Фитрат “Раҳбари нажот”нинг дунёга келиш сабабларидан бири сифатида
Туркистон мусулмонларининг илм-фандан ортда қолиши, бидъат-хурофотларга
берилишини кўрсатади. Мамалакатда ҳукм сураётган илмсизлик кайфиятини
“тушкунлик даври” деб номлайди. Мазкур тушкунликдан чиқиш йўли эса
мусулмонларнинг муқаддас китоби Қуръонга амал қилиш деб айтади: “Банда
ҳам маълум муддат халқ ва миллатнинг хароблиги сабабларини излаб топпиш
учун ҳар тарафга югуриб, кўп кишини сўроққа тутдим, аммо ҳеч кимдан
қониқарли жавоб ола билмадим. Оқибат, биз туркистонлиларнинг
мусулмонлигимиз ва муқаддас китобга эга эканлигимиз вас ҳу китобни ягона
раҳнамойимиз деб тасдиқлашимиз хотирамга келди. Энди шу муаззам ва
26
ЎзР ФА мухбир аъзоси С. Мамажонов
«Маънавият юлдузлари» китобидан.
199
мукаррам дастуруламал бўлмиш китобга юзланишдан бошқа чора қолмади. Бу
хусусда у бизга раҳнамолик қиладими-йўқми деб, камоли қалб ва вужуди
бебизоат ила Қуръони азим мутолаасига машғул бўлдим ва матлабимга
эришдим”, деб айтади. Қуръони карим миллатни залолатдан нурга олиб
чиқадиган ягона йўл деб кўрган Фитрат китобнинг номини “Раҳбари нажот”
яъни “Нажот йўли” деб номлайди.
Фитрат мазкур асарида, бир томондан, шу-йилларда рўй берган сиёсий,
ижтимоий масалаларга муносабатини ифодалаган бўлса, иккинчи томондан,
мусулмон олами учун ўз аҳамиятини йўқотмайдиган ёки муайян тарихий даврда
сақланиб қоладиган маънавий ва маърифий қадриятларни тушунтириб берди.
Фитрат бу асарида миллатнинг нафақат сиёсий-ижтимоий, балки диний
маърифий масалаларда ҳам етарли даражада билимга эга бўлмаганини эътиборга
олиб, ҳар бир мусулмон билиши лозим бўлган бир қатор масалаларга ёрқинлик
багʻишлади. Форс тилида ёзилган “Раҳбари нажот” рисоласида тафсир, ҳадис,
фиқҳ, калом илмлари, шунингдек, лисоний, фалсафий, дунёвий илмлар
тўғрисида аниқ тасаввур берди, авлод, бадан, фикр, ахлоқ тарбиясига оид
фалсафий, этик қарашларини олға сурди.
Фитрат Ибн Сино ва Форобийдан кейин табиий фанларни ўрганиш
зарурлигини чуқур англаган. Айни пайтда у кўплаб жадид домлалари сингари
ёшларни ахлоқий тарбиялашда диннинг муҳим ўрин тутишини эътироф этиб,
мактаблар ўқув дастурларига диний фанларни киритишни тавсия қилган.
Фитрат “Раҳбари нажот” асарида фанлар таснифини ишлаб чиқишда уларни
Илми нақлия (оғзаки илм) ва Илми ақлия (ақлий илм)га ажратган. Илми
нақлияни яна икки гуруҳга ажратар экан, уларга қуйидаги фанларни киритади:
Илми нақлия 1. Илми диний (дин илми)
• Илми тафсир (Қуръон мазмунини ўрганувчи илм).
• Илми калом (илоҳиёт, иймон илми)
• Илми ҳадис
• Илми фиқҳ ва усули фиқҳ (шариат ҳуқуқи илми)
2. Илми дунёвий (дунёвий илм)
• Илми лисоний (тил ҳақида илм)
• Илми тарих (тарих фани)
• Жуғрофия (география)
• Илми табобат (медицина)
• Илми риёзиёт (арифметика)
200
• Нужум (астрономия), мусиқа (мусиқа), манозир ва маройе (оптика), алгебра,
муқобала (оппозиция)
• Жарри аскол (механика)
Фитрат ақлий илмни инсоният кашфиётлари натижаси деб билади ва уни ҳикмат
деб атайди. У Ҳикматни қуйидаги қисмларга ажратади:
2. Илми риёзиёт (Арифметика)
• Ҳисоб (математика)
• Гилл (алгебра)
• Ҳандаса (геометрия)
• Илми ҳайъат (астрономия, космография)
И.Илми табиат (табиат ҳақидаги фан)
• Илми табобат (медицина)
• Ҳикмати табиий (кимё, физика)
• Илми набобат (ботаника)
• Илми ҳайвонот (зоология)
3. Илми фалсафа (фалсафий фан)
• Аҳволи руҳ (психология)
• Илми ахлоқ (ахлоқ)
• Илми мантиқ (мантиқ)
• Илми илоҳий (теология)
• Илми маъдан (минералогия)
• Ҳикмат
Фитратнинг фанлар бўлими Ибн Синонинг илмий таснифи билан
ўхшашликларни очиб беради. Фитрат ана шу таснифга асосланиб, ўз асарларида
санаб ўтилган фанларнинг предмети, моҳияти, ривожланиш тарихини очиб
беради, уларнинг инсон ва жамият тараққиёти учун аҳамиятини кўрсатади.
Достарыңызбен бөлісу: |