267
Жадвалда шахсий муносабат шаклининг фақат категориал маъносига
мисол берилди, ёндош маъноси (киноя, кесатиш, кучайтириш, камситиш
каби)
контекст, нутқ шароити ва оҳанг билан боғлиқ бўлгани учун, у
жадвалга киритилмади.
5- §. Даража категорияси
Даража шаклини ўрганиш тарихидан
. Ўзбек тилидаги даража
маъносини ифодаловчи восита, такрор бўлса-да, айтиш жоизки,
А.Н.Кононов,
Т.И.Грунин,
А.Ғуломов,
С.Н.Иванов,
Ф.Исҳоқов,
А.Мадраҳимов, З.Маъруфов, М.Асқарова, Ғ.Абдураҳмонов, Ҳ.Ғ.Неъматов,
М.Содиқова ва уларнинг издошлари томонидан атрофлича тадқиқ
этилган.
1
Ш.Шаҳобиддинова
систем
ёндашув
асосида
даража
категориясини махсус текширди ва даража ҳамда қиёс категориясини
фарқлаш лозимлиги ҳақидаги қарашини илгари сурди. Умуман олганда,
ўзбек тилидаги даража маъносини ифодаловчи воситанинг тадқиқ
этилишини бир неча аспект ва ёндашувда
кузатиш мумкин ва уни
қуйидаги таснифда кузатамиз:
1.Даража маъносининг диахроник тадқиқи:
а) формал диахроник тадқиқ;
б) формал-функционал диахроник тадқиқ.
2.Даража маъносининг синхроник тадқиқ:
а) формал синхроник тадқиқ;
б) формал-функционал синхроник тадқиқ.
Ўзбек тилшунослигида даража маъносини ифодаловчи воситанинг
формал синхроник тадқиқининг илк намунасини А.Н.Кононовнинг
«Ҳозирги ўзбек адабий тилининг грамматикаси» монографиясида
кузатамиз. Олим сифат даражаси икки кўриниш (қиёсий ва орттирма) га
эга бўлишини кўрсатади ва қиёсий даражаси уч усулда ифодаланишини
таъкидлайди: а) морфологик; б) синтактик; в) синтактик-морфологик.
1
Исхаков Ф.Г. Имя прилагательные. ИСГТЯ, II, -С.143-145. Мадраҳимов А. Ўзбек тилида
сифат ва янги ясалган сифатлар масаласига доир. Изд. АН Уз ССР, Серия общественных наук, 1957. --№
1. –С.41-47. Маъруфов З. Ўзбек тилида сифатларнинг қиёсий даражалари. А.С.Пушкин номидаги Тил ва
адабиёт институти асарлари, биринчи китоб. –Т., 1949. –С.131-143.
268
Қиёсий даражанинг морфологик усулда ифодаланиши –роқ аффикси
воситасида амалга оширилади. Олим
бунда мазкур шаклнинг келиб
чиқиши масаласида икки хил қараш борлигини кўрсатади:
1.
Бётлингк, Банг, Дени, Рясянен, Менгесу қарашига кўра, -
роқ
аффикси
йироқ
сўзининг тараққиёти натижаси.
2.
Рамстет, Броккельман нуқтаи назарича, аффикс отдан феъл
ясовчи
ра
ва феъллашган исм қўшимчаси бўлган
к
асосида эканлигини
таъкидлайди.
А.Кононовнинг ўзи аффикснинг аслида кичрайтиришни ифодаловчи
-
лоқ
қўшимчасидан келиб чиққанлиги фикрида.
Аффикснинг ҳозирги ўзбек адабий тилидаги қуйидаги маъноси
характерлилиги уқтирилади:
а) сифатнинг нотўлиқ ўлчови:
майдароқ, баландроқ, иссиқроқ
каби;
б) икки предметни қиёсламасдан бирида белгининг ортиқ
даражадалиги (бунда олдинда
яна
равиши келади):
яна кучлироқ, яна
гўзалроқ, яна бойроқ
каби.
Бу аффикс равиш, сифатдош, равишдош ва айрим отда сифатнинг
тўлиқ эмаслигини ифодалайди:
берироқ, ичкарироқ, ўқиганроқ, кулганроқ,
озроқ, қўрқиброқ
каби.
А.Кононов қиёсий даража ифодаланишининг
синтактик усули икки
кўринишда бўлишини уқтиради:
а) қиёсланаётган предмет чиқиш келишигида бўлиб, ундан кейин
сифат келади:
темирдан оғир, болдан ширин, қиличдан ўткир
;
б)
қараганда, нисбатан, кўра
кўмакчиси жўналиш келишигидаги
сўздан кейин келиб:
қандга қараганда ширин, Андижонга нисбатан
каттароқ
каби.
Синтактик-морфологик усулда морфологик восита ва синтактик
қурилма маънони ифолашда уйғунлашади:
олмадан ширинроқ, ўғлидан
яхшиоқ
каби.
А.Кононов орттирма даража воқеланишининг 5 усулини ажратади:
а)
энг, жуда, ғоят, ниҳоят
сўзи воситасида:
энг яхши, жуда чиройли,
ғоят совуқ, ниҳоятда иссиқ
каби;
б)эгалик қа чиқиш келишиги қўшимчасини
барча, ҳамма, бари
сўзига
қўшиш орқали:
барчасидан/ҳаммасидан/баридан кучли
каби;
269
в)сифатни қаратувчили бирикма сифатида такрорлаш асосида:
яхшининг яхшиси, дононинг доноси
каби.
г)қаратувчи отга қаралмиш сифатни боғлаш асосида:
қовуннинг
яхшиси, шоирнинг улуғи, одамнинг ақллиси
каби;
д)чиқиш келишигидаги отга эгалик шаклидаги сифатни бо-лаш
асосида:
қовундан яхшиси, шоирдан улуғи, одамдан ақллиси
каби.
1
А.Хометова («Превосходная и преувеличительная
стпени имен
прилагательнқх
в
тюркских
языках»),
2
Ф.Г.Исҳоқов
(«Имя
прилагательные»), А.Мадраҳимов («Ўзбек тилида сифат ва янги ясалган
сифат масаласига доир»), З.Маъруфов («Ўзбек тилида сифатнинг қиёсий
даражаси») асарида ҳам шунга монанд фикрни кузатамиз.
Ўзбек
тилининг
академграмматикасида
сифат
даражасига
муносабатнинг ўзига хос кўриниши мавжуд. Унда сифатнинг даража
шакли қуйидагича эканлиги таъкидланади:
1)
орттирма даража белгининг ортиқлигини ифодалайди;
2)
озайтирма даража белгининг камлигини ифодалайди;
3)
қиёсий даража белгининг ортиқ-камлигини турли чоғиштириш
усули воситасида аниқлайди.
Орттирма даражани ифодаловчи воситанинг қуйидаги типи
кўрсатилади:
Морфологик усул (бу интенсив усул деб ҳам юритилади) да интенсив
шакл бир предмет белгисини бошқа предметдаги шундай белгига қиёс
этмаган ҳолда ифодалайди. Унинг кўриниши сифатида қуйидаги
ажратилади:
а) сўзнинг биринчи бўғини ажратилиб, унга кейинги бўғиндаги
биринчи ундошни қўшиб ёпиқ бўғин ҳосил
қилиш ва унинг кетидан асл
ўзакни қўшиб айтиш асосида:
Достарыңызбен бөлісу: