Ўзбекистон республикаси



Pdf көрінісі
бет149/303
Дата03.12.2023
өлшемі3,07 Mb.
#133510
түріМонография
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   ...   303
Байланысты:
9690089a-e551-4f56-b4a9-9a2e62630397

кўра …роқ, -дан ҳам –роқ

Шунингдек, кўмакчи сўзсиз ҳам қиёсий даража ифодаланиши 
айтилади: 
ташаккурдан қимматлироқ мукофот борми одам боласига
.
-
роқ
аффиксининг турли қуршов, сўзловчининг субъектив муносабати 
асосида бошқа воситасиз қиёсий даража маъносини ифодалаши 
таъкидланганлиги эътиборга молик. Масалан, 
Аҳмаднинг бўйи баланд, Йўқ, 
Валининг бўйи ҳам ундан баландроқ
гапи қиёсланса, бунда -
роқ
шаклининг 
ортиқчалиги кўринади. 
Академграмматикада 
энг, янада, баттар, бешбаттар
каби содда, 
бир-биридан, биридан-бири, кундан кун, йилдан-йил, ойдан-ой
каби 
такрорий сўз қиёслаш воситаси сифатида хизмат қилиши, булар 
воситасида қилинган қиёсда ҳам белги маъносида ортиқлик ифодаланиши 
таъкидланади.
1
Маълум 
бўладики, 
академграмматикада 
сифат 
даражаси 
кўрсаткичининг белгининг ортиқ ёки камлигини англатиш хусусияти – 
даража маъносини ифодалаши, бу сирага турли-туман (фонетик, лексик, 
семантик, лексик-морфологик, контекстуал, субъектив муносабат) восита 
киритилади. Демак, академграмматикада зимдан сифат даражасини 
грамматик категориядан кенгроқ бир ҳодиса сифатида қарашга интилиш
яққол сезилиб туради. Бу даража ифодаловчи воситанинг китобдаги 
1
Ўзбек тили грамматикаси. I том. –Т.:Фан, 1975. –612 б. –Б.298. 


272 
«Грамматик категория» мавзуси остида алоҳида морфологик категория 
сифатида махсус таъкидланмаганлиги билан ҳам мустаҳкамланади.
1
Чунки 
сон, эгалик, келишик, даража, бўлишли-бўлишсизлик, майл, замон шакли 
мажмуига нисбатан 
категория
атамаси ишлатилган. Бу, албатта, даража 
маъносини ифодаловчи воситанинг турли сатҳга мансублиги, бошқача 
айтганда «мазмунан бир хиллик» ва «шаклан ҳар хиллик» хусусиятига 
эгалиги грамматик категория сифатида қаралишига монелик қилганлиги 
билан белгиланади. 
«Ҳозирги ўзбек адабий тили» дарслигида сифат даражасига 
академграмматикалагидан бирмунча фарқли муносабат кўзга ташланади. 
Масалан, «ранг-тус билдирувчи айрим сифатда қўланувчи –
иш, (-и)мтир
аффикси белгининг кучсиз даражасини билдирмайди, балки белгининг 
сифат билдирган ранг-тусга мойиллигини, шунга яқинлигини кўрсатади: 
оқиш, кўкиш, кўкимтир
каби. 
Қора, қизил, оқ сариқ
кабида ҳам худди 
шундай маъно ифодаланади: 
қора қизил – қорага яқин
(қорага мойил) 
қизил, оқ сариқ – оққа яқин
(оқ рангга мойил) 
сариқ

2
Дарсликда 
даража 
маъносини 
ифодаловчи 
восита 
академграмматикадагидан сезиларли фарқланмайди, бироқ уни турга 
ажратишда ўзига хослик кузатилади. Масалан, академграмматикада 
эътиборга олинган айрим жиҳат дарсликда қуйидагича талқин қилинади: 
«Сифатнинг даражаси оддий даражага инсбатан белгиланади. Бир 
предметнинг белгиси иккинчи бир предметнинг билгисига нисбатан 
қиёсан олиниши мумкин. Бунда бирининг белгиси ортиқ, бириники кам 
бўлади: 
темир ёғочдан оғир, у сендан кучли
каби. Лекин бундай 
ифодаланиш даражанинг махсус тури бўла олмайди. Чунки бунда бир 
предмет белгиси бошқа предмет белгисига нисбатан олинади. Даража 
категорияси эса белгининг оддий даражага муносабатини кўрсатади. 
Юқоридаги каби қиёслашда эса сифат оддий даража, орттирма даража ёки 
озайтирма даража формасида бўла олади: 
ундан ширин – ундан жуда
1
Ўзбек тили грамматикаси. I том. –Т.:Фан, 1975. –612 б. –Б.60-63. 
2
Шоабдураҳмонов Ш., Асқарова М., Ҳожиев А., Расулов И., Дониёров Х. Ҳозирги ўзбек 
адабий тили. I қисм. Педагогика институтларининг филология факультети студентлари учун дарслик. –
Т.:Ўқитувчи, 1980. –448 б. –Б.256.


273 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   ...   303




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет