270
катта, сап-сариқ, қип-қизил, сип-силлиқ, қоп-қоронғи, нес-нобуд, ям-шил
каби;
в) сўз олдидан такрорланувчи қолип бўғин икки (ёпиқ, очиқ)
бўғиндан иборат бўлади, бошқача айтганда ажратиб олинган икки товушга
п товушини қўшиш орқали ёпиқ бўғин ҳосил қилинади ва унга ясама бўғин
–па
қўшилади:
тўппа-тўғри, соппа-соғ, оппа-осон, қуппа-қуруқ, теппа-
тенг, ҳаппа-ҳалол
каби.
1
Кўринадики, академграмматикада морфологик (интенсив) усул
деганда сўз ўзгариши ҳодисаси эмас,
балки фонетик усул назарда
тутилади. Демак, бунда атама ҳодиса моҳиятига унчалик тўғри келмайди.
Академграмматикада лексик усулнинг бир неча кўриниши
фарқланади:
а) махсус кучайтирувчи сўз орқали:
жуда, ғоят, энг, ниҳоятда, бир,
бирам, тим, нақ, зап, беҳад, бениҳоя, чексиз, мислсиз, тенгсиз, ниҳоясиз,
беқиёс
каби;
б) такрорий сўз воситасида:
зўр-зўр, бармоқдай-бармоқдай, не-не,
каттадан-катта
каби;
в) турлича сўз бирикмаси, идиоматик ибора воситасида:
ҳаддан зиёд
чўтир, ҳаддан ташқари қонли, мисли йўқ бир тўй, баҳоси йўқ жувон, минг
марта яхши, ақл бовар қилмас гап, мутлақо
нотаниш одам, ҳусни бир
жаҳон аёл
каби.
2
Лексик-семантик усул лексик усулдан маълум бир фарқли кўринишга
эга. Бунда белги билдирувчи сўз ўрнида бошқа кўчма маъноли сўз
қўлланади:
шакар қовун, шайтон қиз, олов бола
каби.
Академграмматикада
ажратилган
фонетик
усул
интенсив
(морфологик) усулдан кескин фарқланмайди. Бунда асосан урғу,
интонация, товуш такрори каби фонетик восита аҳамият касб этади:
балаанд, каатта, ям-яшил, қипп-қизил, юм-юмалоқ
каби.
3
Озайтирма даражада кўпроқ ранг-тус белгисига хослиги қайд этилиб,
унинг ифодаловчи қуйидаги восита фарқланади:
1
Ўзбек тили грамматикаси. I том. –Т.:Фан, 1975. –612 б. –Б.296-297.
2
Ўзбек тили грамматикаси. I том. –Т.:Фан, 1975. –612 б. –Б.298.
3
Ўзбек тили грамматикаси. I том. –Т.:Фан, 1975. –612 б. –Б.296-300.
271
1) аффиксация:
а)
-иш/-иш
(
қиз-иш, сар-иш, кўкиш, оқиш
),
-(и)мтир
(
қорамтир, қиз-
иш, кўкимтир
) шакли;
б) -роқ аффикси (эскироқ туфли);
2)
лексик восита: ярим, ним, оч, хиёл, сал, айтарли, унча, унчалик…
эмас, у қадар… эмас;
3)
лексик-морфологик усул. Бунда белги маъносни бериш
учун лексик
унсур морфологик шакл билан қўлланади:
Буниси хиёл китчикроқ.
Қиёсий даража шаклини ясовчи энг муҳим воситадан бири сифатида -
роқ аффикси ажратилади. Бунда шакл ушбу маънони контекстдагина
англатиши таъкидланади ва қиёсий даража учун қуйидаги тартибда
тузилган гап келтирилади: -
га қараганда …роқ, -га нисбатан …роқ, -дан
Достарыңызбен бөлісу: