263
(А.Қаҳ.). 2.
Куёв бола
йўқларми
дейман, тақ-туқлари эшитилмай қолди
(Р.Файзий).
Баъзи шевада, масалан, Марғилон шевасида
-лар
қўшимчасини эгалик
қўшимчасидан кейин келтириш ҳурмат ифодалаш билан бирга,
умумлаштириш, жамлаш маъносини ифодалаш учун ҳам хизмат қилади
(
акамлар, тоғамлар
). Бундай маъно Тошкент шевасида эгалик қўшимчаси
билан кўплик қўшимчаси ўртасига
-ги
элементини қўшиш
орқали
ифодаланади:
Опамлар айтишди
(Марғ.шеваси)-
опамгила айтишди
(Тошк.шеваси). Масалан,
Опамгилар
келиб қолишди
(Ў.Умарбеков).
Қуйидаги мисолда қўшимчанинг тартиби ҳурматнинг кимга тегишли
эканлигини ифодалайди:
Бу киши Азимовнинг
қизлари
(ҳурмат Азимовга
тегишли).
Бу киши Азимовнинг қизилар
(ҳурмат Азимовнинг қизига
тегишли).
Феъл таркибида
-лар
қўшимчаси шахс қўшимчасидан сўнг келиб, у
билан биргаликда мураккаб қўшимча ҳосил қилади:
Суҳбат айлайлик
келинглар
, жўралар, ўртоқлар
(Муқимий). Бу феъл учун одатдаги тартиб.
Тошкент шевасида эса одатдаги тартибнинг акси ҳам бор. Бундай тартибда
тингловчини менсимаслик, камситиш каби
салбий шахсий муносабат
англашилади:
Бўлди!
Достарыңызбен бөлісу: