Ўзбекистон республикаси


Ҳаракат тарзи категорияси шакли



Pdf көрінісі
бет198/303
Дата03.12.2023
өлшемі3,07 Mb.
#133510
түріМонография
1   ...   194   195   196   197   198   199   200   201   ...   303
Байланысты:
9690089a-e551-4f56-b4a9-9a2e62630397

Ҳаракат тарзи категорияси шакли
. Бугунги кун тилшунослигида 
1
Ғуломов А. Феъл. –Т.: Фан, 1954. 76- б. 
2
Материалы 
координационного 
совещания 
по 
проблемам 
глагольного 
вида 
и 
сложноподчиненного предложения в тюркских языках // Вопросы грамматики тюркских языков. 24–27 
сент. 1956 г. –Алма-Ата, 1958, с. 45–51. 
3
Фердаус С. Феълнинг вид категорияси // Ўрта Осиё Давлат Университетининг илмий 
асарлари. Янги серия. 104- чиқиши. Филология фанлари. –Т., 1957. 84–86- б. 
4
Ҳожиев А. Ўзбeк тилида кўмакчи фeъллар. –Т.: Фан, 1966. 210- б. 
5
Кононов А.Н. Грамматика современного узбекского литературного языка. –М. –Л.: Изд-во 
АН СССР, 1960. с. 72. 


355 
тилни яхлит тизим сифатида тадқиқ қилиш муаммоси кўтарилган бўлиб, 
бу эса сатҳлараро муносабат, унинг ўзаро таъсири ва умумий маънонинг 
тажаллисини ўрганишдан иборат. Ҳар қандай лисоний бирлик ҳеч вақт 
айнан воқеланмайди. Унинг нутқдаги ҳар бир воқеланган ҳолатида лексик, 
морфологик, синтактик ёки услубий сатҳ зарраси қоришган ҳолда намоён 
бўлади. Аниқроғи, мазкур омил лисоний зотни ўз таъсири доирасида 
нутққа чиқарувчи восита бўлиб хизмат қилади.
Феъл луғавий шакли сирасида бўлган ҳаракат тарзи шакли етакчи 
феълнинг семантик-синтактик имкониятига таъсир этади. Ҳаракат тарзи 
шаклининг тарз семаси мўътадиллашган феъл лексемага таъсири 
натижасида маълум бир ифодаланмаган ҳол кенгайтирувчининг нутққа 
тортилиши фаоллашади. Ҳол кенгайтирувчининг нутққа киритилиши эса 
феъл лексемадаги мўътадиллашган тарз семасини муайянликка қараб 
йўналишига сабаб бўлади. 
Ҳаракат тарзи шакли ҳам воқеланар экан, тил сатҳи таъсиридан четда 
қолмайди. Ўрганилаётган ҳодиса грамматик шакл бўлганлиги боис унда 
омилнинг таъсир доираси кучли бўлади. Ўрни билан луғавий маънони 
йўқотиш белгисига асосланган кўмакчи феълда лексик сатҳнинг таъсир 
доираси кучли бўлса, баъзан синтактик ёки морфологик омил устуворлик 
қилади. 
Луғавий шакл нутқда сўз билан бирикканда грамматик маъно 
ифодалаши билан биргаликда мазкур сўзнинг луғавий маъносига ҳам 
таъсир қилади. Ушбу ҳолат, айниқса, феълнинг луғавий шаклидан бири 
бўлган ҳаракат тарзи шаклида яққол ўз аксини топади. Ҳаракат тарзи 
шаклида ҳам қўшимча морфема каби етакчи феълга бирикиб, сўз 
маъносини қисман ўзгартириш, аниқлаштириш ва муайянлаштириш 
хусусияти намоён бўлади. Бироқ барча ҳаракат тарзи шаклида луғавий 
маънога таъсир бир хил эмас. Ҳаракат тарзи шаклининг луғавий маънога 
таъсири ҳақида фикр юритилганда, кўмакчи феълнинг луғавий маънони 
сақлаш хусусиятига кўра даражаланган қаторини эсга олиш лозим бўлади. 
Одатда, луғавий маънони кўпроқ сақлаган 
-а/й+бошла

-(и)б+бўл
каби 
ҳаракат тарзи шаклида етакчи феълнинг луғавий маъносига таъсири 
кучлироқ. 
1. Ой... қора бахмал кечанинг юзига гавҳар парда ёпа бошлади 
(Ҳ.Шамс
). 
2. Ўтап ўз улушига тушган зовурни хотини билан қайнасининг 


356 
ёрдамида ҳаммадан аввал қазиб бўлди (Ҳ.Ғулом
). Мисолдан кўриниб 
турибдики, луғавий маъносини бутунлай сақлаган кўмакчи феъл ўз етакчи 
феълидан маъновий ажралишга ҳаракат қилади. Биринчи келтирган 
мисолдаги 
ёпа бошлади
ҳосиласи маъносини 
ёпди 
бирлиги орқали 
ифодалаб бўлмайди. Зероки, ёпиш ҳаракати даражали бўлиб, «бошланиш», 
«давом этиш», «тугалланиш» босқичига эга бўлади. Мазкур мисолда эса у 
«бошланиш» ҳолатида бўлиб, бунда 
-а/й+бошла
ҳаракат тарзи шакли 
ўзидан олдин келган етакчи феълга зич боғланган. Натижада у 
ифодаланаётган лексик маънонинг ажралмас бир бўлаги каби нутқда 
намоён бўляпти. Шунингдек, иккинчи мисолдаги 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   194   195   196   197   198   199   200   201   ...   303




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет