358
тизимда бир лаҳзада юз
берувчи, тезликда бўлиб ўтувчи
чақнамоқ,
яшнамоқ, чўчимоқ
феъл лексемаси билан тескари пропорционал парадигма
ҳосил қиладиган
ўйламоқ, хаёл сурмоқ, семирмоқ
каби «маълум давомли
вақтда» амалга ошувчи феъл лексема қаторида яшайди. Мисолдаги
кузатиш
ҳаракатининг «давомлилиги»ни
-(и)б+тур
ҳаракат тарзи шакли
воситасида «узоқ давомлилик» маъноси билан тўлдирилган деб тушуниш
мумкин.
Тур
кўмакчи феълли ҳаракат тарзи шаклининг ўзига хос хусусиятидан
яна бири сифатида унинг мустақил лексема сифатида келувчи
тур
етакчи
феълининг ўзи билан бирикишини кўрсатиш мумкин. Масалан,
ёзиб тура
тур
мисолида «давомлилик» маъноси билан биргаликда «вақтинча»,
«ҳозирча» маъноси ҳам ифодаланади. Айтиб ўтилганидек, «
тур
кўмакчи
феъли етакчи феълга кетма-кет қўшилган ҳолда
унинг маъноси
таъкидланади ва етакчи феълдаги ҳаракатнинг бажарилиш муддати ишлаб
тур формасидагига нисбатан ҳам, шунингдек, ишлай тур формасидагига
нисбатан ҳам қисқароқ бўлади»
1
. Бизга маълум манбада ҳаракат тарзи
шаклининг ёлғиз бирикиш манбаи мустақил феъл бўлиши лозимлиги
айтилади. Бироқ баъзи ўринда ҳаракат тарзи шакли гапнинг боғламали от
кесимига қўшилиб, ҳаракат тарзи шаклига яқин маъно ифодалаши ҳам
мумкин. Буни тилшунос М.Миртожиев, Н.Маҳмудов қуйидагича
изоҳлайди: «
Чиқ
кўмакчи феъли гапнинг боғламали от кесимига қўшилиб,
ўз кўмакчилик маъносини илова қилиши ҳам кузатилади. Масалан:
Дастлабки сотиш бу хилда бўлиб чиқди
(Ойбек).
Бу
гапдаги кесим
бу
хилда
оти бўлиб, унда эгадан англашилган сотув жараёни назарда
тутилган. Гапдаги
бўлиб
боғламаси унинг амалга ошганини кўрсатса,
чиқ
кўмакчи феъли ўша жараён натижаланганлигини билдиради»
2
.
Маълумки, ҳаракат тарзи шакли феълнинг луғавий шаклидан бўлиб, у
маълум бир ҳаракатга нисбатан «давомийлик» ёки «қисқалик»,
«мунтазам» ёки «узлуксизлик», «кутилмаганлик» каби маъносини
ифодалаб, етакчи феъл лексемадаги мўътадил «тарз» семасини
муайянлаштиради.
Юқорида
келтирилган
гапда
муаллифлар
изоҳлаганидек, гап маркази от кесим.
Чиқ
кўмакчи
феъли от кесим
1
Ҳожиев А. Ўзбeк тилида кўмакчи фeъллар. –Т.: Фан, 1966. 55- б.
2
Маҳмудов Н., Миртожиев М. Тил ва маданият. –Т.: Ўзбекистон, 1992. 56- б.
359
таркибидаги боғлама (
бўл
)га бирикиб, грамматик маъно ифодалашга
хизмат қилган. Мазкур
-(и)б+чиқ
яхлитлиги ҳаракатга эмас, белгига
алоқадор экан, шунга кўра у ҳаракат тарзи шакли қаторидан ўрин
олмаслиги лозим.
Шунингдек, у мустақил феъл қаторидан ҳам жой
олмайди, фақат от кесим таркибидаги кўмакчи феъл сифатида изоҳланиши
мумкин.
Ҳаракат тарзи шаклининг ҳам бош шакли етакчи феъл (ўқиди)нинг
ўзига тенг бўлиб, ўқиб турибди, ўқиб олди, ўқиб бўлди мисолидаги тарз
маъносининг барчаси мазкур бош шакл (ўқиди)да мавжуд бўлади. Ўрни
билан нутқда тарз маъноси лексик, морфологик ва
синтактик омил
таъсирида муайянлашиб боради.
Аналитик шакл остида ўрганиб келинган ҳаракат тарзи шакли
синтетик-аналитик (
Достарыңызбен бөлісу: