410
доим тобе сўз таркибида келади. Бошқа келишик баъзан ҳоким сўз (кесим)
таркибида ҳам
кела олади
(Бу совға сизга
,
Умидим сендан, Ҳурмат
кичикдан
).
Гап бўлаги вазифаси асосида келишик кўп қаторли зиддиятни ҳосил
қилади. Масалан, “эга вазифасида кела олмаслик” белгисига кўра бош
келишик кучсиз, бошқа келишик кучли аъзо сифатида намоён бўлади.
“Воситасиз тўлдирувчи бўла олиш” белгисига кўра, бош, тушум,
чиқиш келишиги нотўлиқ хиддиятда бўлади. Бунда воситасиз тўлдирувчи
ҳам бўла оладиган бош, чиқиш келишиги белгисиз, тушум келишиги
вфақат шу вазифага хосланганлиги учун белгили аъзо сифатида юзага
чиқади. Ўрин-пайт келишиги, жўналиш келишиги ва қаратқич келишиги
бу оппозитив
қаторда иштирок этмайди, чунки у бу вазифага мутлақо
хосланмаган. “Воситали тўлдирувчи бўла олиш” белгиси асосидаги
нотўлиқ зиддиятда тушум келишиги ва қаратқич келишиги кучли, бошқа
келишик кучсиз аъзо сифатида иштирок этади.
“Қаратувчи аниқловчи бўла олиш” белгиси асосидаги нотўлиқ
зиддиятда қаратқич келишиги кучли, бош, ўрин-пайт келишиги кучсиз
аъзо сифатида иштирок этиб, бу сирада бошқа келишик иштирок этмайди.
Бу зиддиятда ўрин-пайт келишигининг иштирок этиши нисбий. У баъзан
қаратқич келишиги шакли билан маъношлик муносабатида бўлади ва шу
белгиси асосида мазкур зиддиятга дахлдор бўлади.
“Ҳол бўла олмаслик” белгисига кўра қаратқич ва тушум келишиги
кучли, бошқа аъзо кучсиз аъзо сифатида иштирок этади.
“Кесим бўла олмаслик” белгисига бош, қаратқич ва тушум келишиги
ижобий ва бошқа келишик салбий муносабатда бўлади.
“Биргина гап бўлагига хослик” белгиси остидаги зиддиятда тушум ва
қаратқич келишиги белгили, бошқа келишик белгисиз муносабатда
бўлади.
Муайян грамматик маъно гуруҳига тобелана олиши жиҳатдан тушум
келишиги бошқа келишикдан ажралиб туради, яъни у фақат ўтимли
феългагина тобеланади. Бошқа келишик бирор туркумни аниқ талаб
қилмайди.
Шунингдек, қаратқич келишигигина муайян грамматик
шаклдаги (эгалик шаклидаги) сўзни талаб қилади, бошқа келишик бунда
хусусиятга эга эмас.
411
Семантик белги ҳам зиддият асоси бўла олиши мумкин. Масалан,
“аниқлик” белгисига эгалик” зиддият асосига кўра бош келишик кучсиз
(чунки у аниқликни ҳам, ноаниқликни ҳам ифодалай олади) бошқа
келишик аниқликни кўрсатади.
“Ўринни ифодалаш” белгисига кўра қаратқич келишиги кучли,
жўналиш, ўрин-пайт, чиқиш келишиги кучсиз аъзо сифатида наомён
бўлади.
Бундай семантик оппозицияни кўплаб ажратиш мумкин. Бироқ,
барибир, келишикнинг мустаҳкам ва барқарор
зиддият асоси сифатида
синтактик белги қолаверади. Бу мутлақ белги “сояси”да семантик белги
ҳам яшайди. Келишик категорияси синтактик жиҳатдан тобеликни
ифодалаш ва семантик жиҳатдан предметлик-ҳодисавийлик ва локалликни
ифодалаш учун хосланган.
Достарыңызбен бөлісу: