412
ўрганилди
1
ва бу категория шакли маъносининг мураккаблиги қайд
қилиниб, шахс, сон, замон, майл-муносабат, тасдиқ- инкор маъносининг
ушбу категория моҳиятининг маъновий томонини; кесимликни
шакллантириш ва гапни эгаси билан боғлаш вазифаси унинг моҳиятида
синтактик томонни ташкил этиши тўғрисида хулоса берилди. Кези
келганда шуни алоҳида
таъкидлаш лозимки, предикативлик категорияси
билан кесимлик категориясини аралаштирмаслик керак ва уни мутлақо
тенглаштириб ҳам бўлмайди. Предикативлик мантиқий категория бўлиб,
ҳаракат ва унинг бажарувчиси, белги ва унинг соҳиби
каби воқеликдаги
муносабатнинг инсон онгида акс эттирилиши. Кесимлик категорияси эса
соф лингвистик категория бўлиб, гап маркази – кесимни шакллантиради.
Мазмун жиҳатдан тасдиқ/инкор (N), майл (М), замон (Т), шахс/сон (Р)
маъно ва шаклининг яхлитлигидан иборат (NMTP) бу грамматик
категория ва унинг мантиқий предикациядан туб фарқи тилшуносликда
чуқур таҳлил қилинганлиги сабабли, қуйида унинг хулосасини келтириш
билан кифояланилади
2
:
1. Ҳукмнинг тилда ифодаланиш шакли гап.
2. Ҳукм хамиша икки асосий (субъект, предикат) ва
бир боғлама
қисмдан иборат бўлади. Гап эса эга-кесимдан ташқари бошқа бўлакни ҳам
ўз ичига олади.
3. Гапнинг гап бўлагига ажралиши билан шу гап замирида яширинган
ҳукмнинг тушунчага ва S, P га бўлиниши кўпгина ҳолатда бир-бирига мос
келмайди (S – субъект, Р - предикат).
4. Гап бир таркибли ҳам, икки таркибли ҳам бўлиши мумкин. Дейлик,
шахссиз гапда эга мутлақо йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмас. Ҳукм эса
ҳамиша икки таркибли.
5. Предикативлик кесимликдан кўра кенг тушунча.
1
Шаҳобиддинова Ш. Ўзбек тили морфологияси умумийлик-хусусийлик диалектикаси
талқинида. 2-жузв. Андижон, 1994. – 34 б.; Раупова Л. Ўзбек тилида номустақил кесим масаласи ва
[WPm → WPm] қурилишли гаплар: филол. фанлари номз. ... дисс. автореф. –Т., 1999.
2
Nematov H., Shirinova N. Tilshunoslikning falsafiy masalalari. (5 А 220102 –Tilshunoslik
mutaxassisligi uchun qo’llanma). –Buxoro, 2005. 60–61- b.; Бобокалонов Р. Ўзбек тилида гап синтаксиси ва
сўз-гапларнинг систем – структур талқини. –Т.: Фан, 2006.
413
Кесим гап бўлаги сифатида дунёдаги барча тилнинг синтактик
системасида алоҳида ўрин тутади.
Унинг мавқеи туркий тилларда,
айниқса, муҳим.
Туркийшуносликда ҳам, ўзбек тилшунослигида ҳам кесимлик
категориясини махсус морфологик категория сифатида кўрсатиш урф
бўлмоқда. Зеро, у алоқа-муносабат шакли сирасида тўлиқ синтактик
функция бажариши билан ажралиб туради. Туркий тилларнинг асосий
хусусияти шунда. Чунки алоқа-муносабат категорияси сирасидаги
келишик ва эгалик сўзни боғлашга хизмат қилса, кўп ҳолда гап бўлагини
белгиламаса, кесимлик шакли сўзга алоҳида синтактик вазифа беради.
Бошқача айтганда, «гап бўлагини шакллантириш» белгиси остидаги
зиддиятда кесимлик категорияси бу белгига тўлиқ эгалиги билан ажралиб
туради. Эгалик категорияси эса гап бўлагини белгиламайди, балки фақат
сўзнинг синтактик муносабатини кўрсатади. Келишик категорияси бу
белгига мажҳул муносабатда. Чунки, масалан, ўрин-пайт келишигидаги
сўз ҳол вазифасида ҳам, бошқа вазифада ҳам бўлиши мумкин. Қиёсланг:
Акам
Достарыңызбен бөлісу: