Ўзбекистон республикаси


шаҳарда яшайди ( шаҳарда



Pdf көрінісі
бет234/303
Дата03.12.2023
өлшемі3,07 Mb.
#133510
түріМонография
1   ...   230   231   232   233   234   235   236   237   ...   303
Байланысты:
9690089a-e551-4f56-b4a9-9a2e62630397

шаҳарда
яшайди (
шаҳарда
– ҳол).
 
Шаҳарда
 яшайдиган акам келди
(
шаҳарда
– аниқловчининг таркибий қисми, ҳол эмас). Бош келишикдаги 
сўз эга вазифасида ҳам (
Акам
келди
), эгадан бошқа вазифада ҳам (
Акам
ўқиган китоб
) кела олади. Шунингдек, жўналиш, ўрин-пайт, чиқиш 
келишиги ҳам муайян гап бўлагини шакллантирмайди. 
Кесимлик категориясининг маъноси мураккаб бўлиб, у қуйидагидир: 
а) тасдиқ/инкор маъноси; 
б) майл-муносабат маъноси; 
в) замон маъноси;
г) шахс маъноси;
д) сон маъноси; 
е) кесимни шакллантириш ва уни гапнинг эгаси ва ҳол билан боғлаш. 
Демак, кесимлик категориясида бешта маъновий хусусият ва бир 
синтактик вазифа мужассам. Кўринадики, «тасдиқ/инкор, майл-муносабат, 
замон, шахс, сон, маъносини ифодалаб, кесимни шакллантириш ва унинг 
гап кенгайтирувчиси (эга, ҳол) га синтактик муносабатини кўрсатиш» 
кесимлик категориясининг умумий маъносини ташкил қилади. 


414 
Кесимлик категорияси шакли учун шахс, сон, замон, майл-
муносабат, тасдиқ/инкор маъносини яхлит ифодалаш хос бўлиб, бу маъно 
бир қўшимча билан ҳам, бир неча қўшимча билан ҳам ифодаланиши 
мумкин. Масалан, 
китобни ўқи
гапида 
ўқи
сўзшакли иккинчи шахс, 
бирлик, ҳозирги-келаси замон, тасдиқ маъноси воқеланган бўлиб, битта 
ноль шакл билан юзага чиққан. 
Отам – ишчи 
гапида ҳам шундай ҳол 
кузатилади. 
Китобни ўқимадингиз 
гапида шахс маъноси
-инг
, сон 
маъноси 
-из
, инкор маъноси 
-ма
, замон маъноси 
-ди
шакли билан алоҳида-
алоҳида равишда ифодаланган. Бошқа сўз туркуми билан феъл орасида 
тусланишда, кесимлик билан шаклланишда жиддий фарқ борлигини айтиб 
ўтган эдик. Бу феълнинг кесимлик вазифасини бажариш имкониятининг 
кенглиги, кесим вазифасига кўпроқ хосланганлиги туфайли унда мазкур 
маънони ифодаловчи воситанинг кенг ривожланганлиги билан 
белгиланади. 
Айтилганидек, кесимлик мураккаб категория бўлиб, унинг таркибий 
қисми тасдиқ-инкор, майл, замон, шахс-категорияси. Бу категория 
кесимлик категориясининг алоҳида шакли эмасми, унинг ҳар бирини 
категория сифатида баҳолашга асос борми деган савол туғилиши табиий. 
Чунки бунга ўхшаш ҳол ўзгаловчи категория мисолида кузатилган эди. 
Маълумки, категория шакли бир зотий маънони хусусийлаштириши керак 
эди. Кесимлик категориясининг зотий маъновий моҳияти мураккаб бўлиб, 
ундаги тасдиқ-инкор, майл, замон, шахс-сон маъноси нисбий 
алоҳидаликка эга. Шунингдек, бу категориянинг ички шакли бошқа 
категория маъноси асосида эмас, балки ўзи тегишли категория маъносини 
хусусийлаштиради. Масалан, замон категорияси шакли замон маъносини 
хусусийлаштиради (ўтган, ҳозирги, келаси). Шахс-сон категорияси 
(биринчи, иккинчи, учинчи шахс бирлик ва кўплик) шакли шахс-сон 
маъносинигина 
хусусийлаштиради. 
Бунда 
«бегона» 
категория 
тажаллисини кузатмаймиз. Демак, кесимлик категорияси ички категориал 
системадан иборат яхлитлик. Яхлитликнинг моҳияти шундаки, бу ички 
категориянинг бирортаси иккинчисисиз яшай олмайди.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   230   231   232   233   234   235   236   237   ...   303




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет