Ўзбекистон республикаси



Pdf көрінісі
бет235/303
Дата03.12.2023
өлшемі3,07 Mb.
#133510
түріМонография
1   ...   231   232   233   234   235   236   237   238   ...   303
Байланысты:
9690089a-e551-4f56-b4a9-9a2e62630397

Кесимлик шакли
. Кесимлик категорияси мураккаб экан, унинг 
таркибий қисмининг юзага чиқишида уч ҳолат фарқланади: 


415 
а) кесимлик маъносининг йиғиқ ифодаланиши: 
Ёз. Борай. Ўқигин.
Ўқитувчиман. Шифокорсиз; 
б) кесимлик маъносининг ёйиқ ифодаланиши:
Ёзмасайдингиз. 
Ўқитувчидирман; 
в) кесимлик маъносининг тафсилий ифодаланиши:
Ўқиса бўлади. 
Ишчи эдим. Ёғса керак.
Қуйида бу ички категориянинг ҳар бирини алоҳида-алоҳида кўриб 
ўтамиз.
1. Тасдиқ-инкор категорияси 
(қисқ. ТИК) кесимдан англашилган 
фикрнинг тасдиқ ёки инкорини ифодалайди. ТИКнинг умумий маъноси 
«тасдиқ, инкор маъносини ифодалаш билан гап кесимни шакллантиришда 
иштирок этиш, унинг ҳол валентлигига таъсир қилиш». 
Тасдиқ-инкор маъносини ифодалашда ноль шакл (тасдиқ), 
-ма
бўлишсизлик шакли, 
эмас, на
ёрдамчи,
йўқ
мустақил сўзи (инкор) 
иштирок этади. Мисол:
Мажлис ярим кечагача 
чўзилди
.
(О.Мух.) 
Узоқдан Навоийнинг қораси кўрингунга қадар у амирнинг келишига
 
ишонмаган эди. 
(Ойб.)
 На
 хотин, 
на
 фарзанд 
кўрмаган
, кимсасиз бечора 
бир йигит
. (
Уйғ.

Менинг 
фарзандим йўқ, гулбоғим йўқ
.
(С.Нур.) 
Бўлишли-бўлишсизлик категориясини ТИКдан фарқлаш лозим. 
Бўлишли-бўлишсизлик феълга хос ва унинг нокесимлик шакли. Бунда 
бўлишсизлик шакли бўлган 
-ма
кўрсаткичининг ўрнини аниқ билиш 
лозим. Бу шакл бошқа (масалан, 
-ган
шакли сифатдош шакли сифатида 
бошқа 
парадигмадан, 
кесимни 
шакллантириши 
билан 
бошқа 
парадигмадан жой олганлиги каби) грамматик шаклдек кўп вазифали 
(полифункционал) . У гап кесими таркибида кесимлик категориясининг 
умумий грамматик маъносидаги «гап кесимини шакллантириш» 
маъносини 
хусусийлаштирганлиги 
билан 
бўлишли-бўлишсизлик 
категориясидагидан бошқа бир қиррасини намоён қилади. Бу серқирра 
моҳиятли, кўп функцияли лисоний бирлик каби -
–ма
шакли ҳам бирдан 
ортиқ парадигмадан ўрин олишини кўрсатади.
 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   231   232   233   234   235   236   237   238   ...   303




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет