Ўзбекистон республикаси


Кесимлик шакли парадигматикаси



Pdf көрінісі
бет243/303
Дата03.12.2023
өлшемі3,07 Mb.
#133510
түріМонография
1   ...   239   240   241   242   243   244   245   246   ...   303
Байланысты:
9690089a-e551-4f56-b4a9-9a2e62630397

Кесимлик шакли парадигматикаси
. Кесимлик категорияси 
мураккаб қурилишли категория бўлиб, унга нисбатан ташкил этувчи 
(шахс-сон, замон, майл, тасдиқ/инкор) категория шакл вазифасини ўтайди.
Кесимлик категорияси парадигма сифатида 4 аъзодан иборат: шахс-
сон, замон, майл, тасдиқ/инкор. Ҳар бир муайян замон, майл, тасдиқ-
инкор, шахс-сон шакли кесимлик категорияси парадигмаси аъзоси эмас, 
балки мазкур категория аъзоси. Масалан, 
-яп-
замон шакли кесимлик 
парадигмаси эмас, балки унга кирувчи замон парадигмаси аъзоси, ёки 
-
ман
шахс-сон қўшимчаси кесимлик категорияси эмас, унинг таркибий 
қисми аъзоси бўлган шахс-сон парадигмаси аъзоси. Демак, шахс-сон, 
замон, майл, тасдиқ/инкор категорияси аъзоси кесимлик парадигмасининг 
бевосита эмас, балки билвосита, ўзи мансуб категория орқали 
мансубликка эга бўлган аъзоси. 
Бошқа категория парадигмаси аъзосидан фарқли ўлароқ, кесимлик 
категорияси парадигмаси аъзоси бир пайтнинг ўзида юзага чиқади. 
Масалан, дейлик, маълум бир нутқий позицияда келишик, эгалик 
шаклидан фақат биттаси намоён бўлади. Аниқроғи, келишик, эгалик ва 


426 
бошқа категория шаклидан бир сўзга бир пайтнинг ўзида биттаси 
қўшилади. Дейлик, 
китоб 
лексемасига ҳам қаратқич, ҳам тушум келишиги 
қўшимчасини бир вақтнинг ўзида қўшиб бўлмайди. Лекин кесимлик 
категориясида бунинг акси кузатилади.
 


427 
3- БЎЛИМ 
 
СЎЗ ТУРКУМИ
 
1-§. Cўз туркуми таснифи 
 
Тасниф ҳақида умумий маълумот
. ХХ аср тилшунослик фани учун 
муҳим бурилиш даври бўлди. Бошқа аниқ фанда бўлганидек, тилга тизим 
сифатида ёндашилди, тил ва нутқ ҳодисаси фарқланди. Шундай қилиб, тил 
ва нутқни тизим қонунияти асосида ўрганиш, унинг ҳар бирига ўзига хос 
ёпиқ система ва структура тарзида қараш, ҳар иккисини бир диалектик 
ҳодисанинг икки томони деб тушуниш тилшуносликда катта бурилиш 
ясади ва фан ривожига жиддий туртки бўлди. 
Тилшунослик тарихида сўзни тасниф этиш каби чигал ва кўп 
муҳокама қилинган масала бўлмаса керак. Бу мавзу устида Панини, 
Арасту, Сибавайҳдан бошлаб ҳозиргача тилшунослар бош қотиради. 
Бунинг сабаби шундаки, сўз лексик ва грамматик бутунлик сифатида ҳар 
бир тилшуносдан ўз табиатини очишни, шунга таяниб лексик ва 
грамматик талқин этишни талаб қилади. Бундай талқин сўздаги бевосита 
ўхшашлик ва фарқни аниқлаш, яъни уни гуруҳлаш, тасниф этиш 
натижасидагина очилиши мумкин. Шунинг учун сўз ва унинг турлича 
таснифи ҳар бир давр тилшунослигида муҳим муаммо бўлиб қолаверади. 
Сўзни лексик-грамматик тасниф қилишда ўзбек тилшунослигида ХI–XIX 
асрда араб грамматик талқинида ишлаб чиқилган 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   239   240   241   242   243   244   245   246   ...   303




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет