Ўзбекистон республикаси


Лексема – серқирра ҳодиса



Pdf көрінісі
бет245/303
Дата03.12.2023
өлшемі3,07 Mb.
#133510
түріМонография
1   ...   241   242   243   244   245   246   247   248   ...   303
Байланысты:
9690089a-e551-4f56-b4a9-9a2e62630397

Лексема – серқирра ҳодиса. 
Барча нарса сингари лексема ҳам 
серқирра ҳодиса ҳисобланади. Лексеманинг бир қирраси сифатида унинг 
маъно хусусияти ҳам тан олинади. 


430 
Лексема тил бирлиги бўлганлиги учун ҳам унинг моҳияти фақатгина 
маъно муносабати орқали белгиланадиган ўхшашлик (парадигматик) 
алоқаси билангина эмас, балки қўшничилик (синтагматик) муносабати 
асосидаги гуруҳланиш орқали ҳам очиб берилиши мумкин. 
Лексема нутқда “сўз” шаклида юзага чиқар экан, бунда у грамматик 
жиҳатдан тугал шаклланган, яъни грамматик морфема билан бириккан 
ҳолда намоён бўлади. Албатта, лексема ҳар қандай грамматик морфема 
билан бирика олмайди. Шунинг учун 
грамматик категория ҳамда шакл 
(форма) га хилма-хил муносабатига
кўра лексеманинг яна бир қирраси 
аниқланади. Чунончи, ўзбек тилида 
“Очиллар чечакди
” деб бўлмайди. 
Ваҳоланки, 
“Чечаклар очилди
” – гап. Бунинг сабаби, (очил) феълининг (-
лар) билан, (чечак) лексемасининг (-ди) билан бирика олмаслиги ва, 
аксинча, (чечак)нинг (-лар) билан, (очил)нинг (-ди) билан бирика олиши. 
Шу боис қандай грамматик категория ва унинг шакли маъносига эга бўла 
олиш, унинг қўшимча билан қўшничилик (синтагматик) муносабатига 
кириша олиш хусусиятига серқирра лексеманинг қиррасидан бири 
сифатида қараш лозим бўлади. 
Лексема нутқда сўз шаклида гап таркибида маълум бир синтактик 
боғланишда, қуршовда ва синтактик вазифада келади. Лексемага 
“яхлитлик” (бутунлик, субстанциаллик) назарияси асосида ёндашсак, 
лексеманинг гап қурилишида тута оладиган ўрни 
ҳам унинг 
қиррасидан бири саналади. 
Биз лексеманинг маъно жиҳати, ўхшашлик (парадигматик) ва 
қўшничилик (синтагматик), гап қурилишидаги ўрни каби атиги уч 
қиррасини санаб ўтдик. Лексемада бундан бошқа қирра, чунончи, 
фонологик таркиб (состав), қўлланиш доираси, қўлланиш даражаси ва ҳ.к. 
ҳам ажратилиши мумкин бўлади. 
Лексема серқирралигини изчил ва қарама-қаршиликдан холи 
таснифнинг назарий асоси юзасидан билдирилган фикр билан 
бирлаштирсак, биз унинг ҳар бир қирраси бўйича алоҳида-алоҳида 
таснифни беришимиз ҳамда лексема гуруҳини аниқлашимиз лозим 
бўлади. Шу йўл билан лексеманинг ҳар бир таснифда тутган ўрни асосида 
кашф этган белгининг йиғиндиси унинг (лексеманинг) нисбий моҳиятини 
ташкил этишини равшанроқ тушуниб етилади. Соддароқ қилиб айтганда, 


431 
ўзбек тили лексемасининг юқорида санаб ўтилган қирраси асосида унинг 
уч алоҳида изчил таснифини берамиз. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   241   242   243   244   245   246   247   248   ...   303




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет