428
шароити асосида амалга оширилган сўз туркуми таснифи масаласини янги
асосда кўриб чиқишни ҳам тақозо этади.
Аввало, “Таснифнинг моҳияти нимада, уни қандай тушунамиз?” деган
савол туғилади. Фалсафий адабиётда таснифнинг кўплаб таърифи
келтирилган. Ўта умумий тарзда таснифни қуйидагича тавсифлаш ҳам
мумкин: “
Тасниф
– бу инсон фаолияти ёки
билимининг қандайдир бир
соҳасига тегишли бўлган, кўпинча чизма ёки жадвал шаклида тасаввур
қилинадиган тушунча ёхуд манба гуруҳ (туркум)и ўртасидаги алоқани
тиклаш воситаси сифатида ҳамда унга тааллуқли бўлган тушунча ёки
манбани хилма-хил кўринишда аниқ белгилаш учун фойдаланиладиган
ўзаро тенг тушунча (туркум, гуруҳ)нинг кўп сатҳли тизимидир”. Тасниф
моҳиятига бундай ёндашув, бизнингча, таснифни қандайдир бир мантиқий
жараён (бўлиниш, тавсифлаш) билан тенглаштиришнинг олдини олади.
Бундан ташқари, юқоридаги ёндашувнинг мавжудлигини ҳам ҳисобга
олади. Индуктив ёндашувда тасниф қурилиши жараёни белгисининг
ўхшашлиги ва фарқланиши орқали
тавсифланадиган айрим манба
таҳлилидан бошланади. Бунда ҳал қилувчи ролни б ў л и н и ш жараёни
ўйнайди. Зеро, бу ҳолда таснифлаш объект (манба)ни гуруҳга
бирлаштиришдан бошланади ва шундан сўнггина тадқиқотчи манба
туркумини тавсифлаш (номлаш) жараёнига ўтиши лозим. Индуктив усулга
асосланган таснифдан тилдаги мавжуд мисолни (фактик материалини)
қайта ишлашда фойдаланилади.
Дедуктив ёндашувда тасниф этиш жараёни умумий тушунчани
белгилашдан бошланади ва шундан сўнг унинг бўлинишига ўтилади,
шунинг учун бу ёндашувда тушунчани тавсифлаш биринчи даражали
аҳамиятга эга.
Кўп ҳолда тасниф ҳам индуктив, ҳам дедуктив усулни қўллаш орқали
яратилади. Бунда олий (юқори) туркум дедуктив, “қуйи”си эса индуктив
усулда ҳосил бўлади.
Тил бирлигини таснифлашда илмий таснифнинг қуйидаги фалсафий
асосига таяниш мумкин:
– ҳар қандай мураккаб ҳодиса таснифи қурилишида маълумотни
гуруҳлаштиришнинг дедуктив ва индуктив усулидан фойдаланиш
зарурлиги;
429
– манба (объект)нинг серқирралиги асосида унинг бир неча таснифда
иштирок эта олиши ва унда турли-туман ўрин ола билиши;
– ҳар бир таснифнинг мантиқий изчиллиги ҳақидаги таълимот.
Бу фалсафий асос биздан ҳар бир
лексеманинг турли хил маъно,
қурилиш, вазифа, грамматик хусусият ва бошқа қиррасини алоҳида-
алоҳида асосда тузилган таснифда кўришни ва лексеманинг аниқланган
хусусиятини шу лексема моҳиятига бирлаштиришни талаб этади. Зеро,
таснифлаш бу ўрганилаётган манбанинг ўзаро муносабати тўғрисида янги
маълумот олиш усули.
Диалектика нуқтаи назаридан нарса ўзининг хилма-хил қирраси
(томон, хусусияти) асосида турли таснифда иштирок эта олиши сабабли
нарса моҳияти унинг турли хил асосдаги таснифда эгаллаган ўрнининг, бу
таснифида очиладиган хусусиятининг барқарор йиғиндиси сифатида
талқин этилиши лозим. Диалектикада нарсанинг муносабати ва қирраси
чексиз бўлганлиги сабабли бу моҳиятни ҳеч қачон тўлиқ ўргана олмаймиз.
Лекин биз қанчалик кўп асосда нарса таснифини кўриб борсак,
унинг
моҳиятига шунчалик чуқурроқ кириб борамиз. Шунинг учун бир
нарсанинг ўзини турлича асосдаги таснифда эгаллаган ўрнини кўриш,
хусусиятини аниқлаш, хилма-хил асосдаги хусусиятини аниқлаш, хилма-
хил асосдаги хусусиятини нарсанинг ўзида
бирлаштириш қарама-қарши
эмас, балки диалектиканинг нарса моҳиятини очишга қўядиган асосий
талабидан бири. Бу фалсафий қарашни лексема моҳиятини очишга татбиқ
этиш биздан ҳар бир лексеманинг ранг-баранг маъно, қурилиш, вазифа,
грамматик хусусият қиррасини алоҳида асосда тузилган таснифда
аниқлашни ва бу таснифда лексеманинг аниқланган
хусусиятини унинг
моҳиятига бирлаштиришни талаб этади. Бунинг учун, энг аввало, лексема
ва сўз муносабатини кўриб чиқиш лозим. Тилшунослик тарихида ҳодисага
қайси жиҳатдан ёндашишга кўра, сўз ва лексемага турли таъриф ва изоҳ
берилган.
Достарыңызбен бөлісу: