440
а)
ўзгарувчи лексема
;
б)
ўзгармас лексема
.
Ўзгарувчи лексема грамматик шаклни қабул қила олади. Ўзгармас сўз
эса бундай хусусиятга эга эмас. Бу таснифда сўзнинг ўрни қуйидагича:
Лексема
Ўзгарувчи
Ўзгармас
Феъл Равиш
От Кўмакчи
Сифат Боғловчи
Сон Юклама
Сўз-гап
Ўзгарувчи сўз учун таснифловчи грамматик шакл мавжуд. Масалан,
отда сон, субъектив баҳо шакли, феълда нисбат, ўзгаловчи, ҳаракат тарзи,
сифатда даража. Ўзгармас сўз бундай шаклга эга эмас.
Ушбу таснифда
олмош ва тақлидга ўрин берилмаган. Чунки олмош ўзи ишора қилувчи
барча мустақил сўз туркумига хос ўзгариш тизимига эга.
Шунинг учун
олмошни от-олмош, феъл-олмош, сифат –олмош,
сон-олмош каби тури
мавжуд. От-олмош сонланади (сон категориясига эга бўлади), феъл-олмош
нисбатланади, тарзланади, ўзгаланади, сифат-олмош даражаланади, сон-
олмош сон шаклини қабул қилади. Тақлиднинг эса ўзига хос морфологик
категорияси йўқ. Бироқ ўзгармас сўз ҳам эмас. Тақлиднинг морфологик
категорияга эга бўлиши гапда унинг қандай бўлак бўлиб
келиши билан
боғлиқ. Чунки тақлидда лексеманинг ҳали ажралмаган даврдаги “эмбрион-
диффуз” ҳолати сақланиб қолган.
Достарыңызбен бөлісу: