Ўзбекистон республикаси



Pdf көрінісі
бет246/303
Дата03.12.2023
өлшемі3,07 Mb.
#133510
түріМонография
1   ...   242   243   244   245   246   247   248   249   ...   303
Байланысты:
9690089a-e551-4f56-b4a9-9a2e62630397

Биринчи тасниф
: лексеманинг маъно хусусияти асосидаги изчил 
таснифи; 
иккинчи тасниф
: лексеманинг морфологик категория ва шаклга 
муносабати жиҳатидан таснифи; 
учинчи тасниф
: лексеманинг гап қурилишида тута оладиган ўрни ва 
бажара оладиган вазифасига кўра таснифи. 
Ҳар бир тасниф натижасида лексеманинг алоҳида-алоҳида 
маъновий 
(семантик), морфологик 
ҳамда
 
синтактик
гуруҳи ажратилади. 
Ажратиладиган ҳар бир гуруҳ эса нисбий мустақил. 
Лексемани замонавий таснифлаш ҳақида. 
Лексеманинг маъновий, 
синтактик ва морфологик томони ҳар бир лексеманинг алоҳида бир 
қирраси эканлиги сабабли лексеманинг маъновий, синтактик ва 
морфологик изчил таснифи учун мазкур жиҳат алоҳида олинган ҳолда 
асос бўлишини кўриб ўтдик. Бироқ бу қирра алоҳида мустақил хусусият 
бўлиб, ҳар бир лексемада бу уч қирра мавжуд, шунинг учун ҳар бир 
лексеманинг моҳияти аниқланар экан, унинг ҳар уч томонига эътибор 
берилиши ҳамда тавсифланиши зарур. Бундан ташқари, бу қирра ҳар бир 
таснифда умумлаштирилиши ҳам лозим. Чунончи, 
к и т о б
лексемасини 
таҳлил этмоқчи бўлсак, биз мазкур лексеманинг ҳар уч таснифдаги ўрнини 
мумкин қадар аниқ кўрсатишимиз даркор: 
к и т о б
– маъновий жиҳатдан 
мустақил лексема типи, атовчи лексема синфи, номловчи лексема тўпи, от 
туркуми муайян от тури, “Фан-маданият” мавзу гуруҳининг “Ўқув 
қуроли” луғавий-маъновий гуруҳ си (луғавий маъно гуруҳи)нинг 
“Ўқиладиган буюм” ЛҚ (луғавий қатор)сига мансуб лексема; синтактик 
жиҳатдан боғланувчи, мучаланувчи, синтактик вазифаси чекланмаган 
лексема; морфологик жиҳатдан ўзгарувчи, сонланувчи лексема. 
Лексеманинг 
бундай 
уч 
жиҳатдан 
– 
маъновий-грамматик 
таснифланиши лексема ҳақида батафсил, чуқур ва бир-бирини рад 
этмайдиган, балки бир-бирини тўлдирадиган хулоса чиқаришга имконият 
беради ҳамда анъанавий ўзбек тилшунослигидаги лисоний таҳлил 
жараёнида сўзга бериладиган тавсиф (таҳлили)дан бой ва мукаммалроқ. 


432 
Маъновий, синтактик ва морфологик изчил тасниф асосида 
лексеманинг қуйидаги катта гуруҳи ажралиб чиқади. 
Т
урк
умд
ан 
қуй
иси 
бев
оси
та 
маъ
но 
хус
уси
яти 
бил
ан 
боғ
лиқ
лиг
и ва 
тур
кум
нин
г 
ичида содир бўлганлигидан уни бу чизмада акс эттиришнинг ҳожати ҳам 
йўқ, чунки ҳар бир туркумнинг ички мавзу гуруҳи, унинг луғавий-
маъновий гуруҳи, ҳар бир МГ ва луғавий-маъновий гуруҳда у ёки бу 
умумий, маъновий, синтактик, морфологик белгининг юзага чиқиш 
хусусияти алоҳида ўрганилиши лозим бўлади. 
босқич Жиҳат 
Гуруҳ номи 
Маъновий 
Синтактик 
Морфологик 
I. 
Тип 
1.Ёрдамчи 
2.Мустақил 
1.Ажралувчи 
2.Боғланувчи 
1.Ўзгармас 
2.Ўзгарувчи 
II. 
Синф 
1.Тасвирловчи 
2.Атовчи 
1.Мучаланмас 
2.Мучаланувчи 
1.Сонланувчи 
2.Даражаланувч
и 
3.Тартибланувчи 
4.Нисбатланувчи 
III. 
Тўп 
1.Ишора 
2.Ном 
1.Чекланган 
2.Чекланмас 
Синтагматик 
муносабатига 
кўра 
IV. 
Туркум 
1.От 
2.Сифат 
3.Сон. 
4.Феъл 
5.Равиш 
6.Модал 
7.Ундов 
8.Тақлид 
1.Боғловчи 
2.Кўмакчи 
3.Юклама 
Синтагматик 
муносабатига 
кўра 
V. 
Тур 
Туркум ичида 
Туркум ичида 
Синтагматик 
муносабатига 
кўра 
VI. 
Мавзу 
гуруҳи 
Тур ичида 


VII. 
Луғавий 
маъно гуруҳи 
Мавзу 
гуруҳи 
ичида 


VIII. 
Луғавий 
қатор 
Луғавий 
маъно 
гуруҳи ичида 


IX. 
Алоҳида 
олинган 
лексема 
Луғавий 
қатор 
ичида 


X. 
Лексеманинг 
нутқдаги 
маъноси 
Матнда 




433 
Жадвалдан шу нарса аёнки, маъновий таснифда бўлиниш т и п дан то 
алоҳида луғавий қатор ва лексема, ҳатто лексеманинг нутқий босқичигача 
борса, синтактик таснифда т у р к у м, морфологик таснифда эса с и н ф 
босқичи билан чекланиб қолади. Бунинг асосий сабаби лексеманинг а л о ҳ 
и д а л и г и, ўзига хослиги (“уникаллиги”), грамматиканинг эса “ўта 
умумлаштирувчи” табиати. 
Мазкур жадвал туркийшунослик ва тилшуносликда тамоман янги бир 
ҳукмни, янги хулосани чиқаришга имконият беради. Бу ҳам бўлса, туркий 
тил, жумладан, ўзбек тилида морфологиянинг синтаксисдан кўра 
умумлашганроқ, универсал (муштарак)роқ эканлиги ҳақидаги хулоса. 
Изчил таснифда лексеманинг маъновий бўлиниши 10 босқич, синтактик 
бўлиниши 4 босқични ўз ичига олган бўлса, морфологик тасниф эса атиги 
2 босқичда ўтказилди. Бу ўзбек тилининг (умуман туркий тилнинг) 
агглютинатив қурилиши ва форма ясаш шаклининг умумийлиги туфайли 
содир бўлса керак. 
Келтирилган жадвалнинг 4-босқичида рус ва ўзбек тилшунослигида 
анъанага айланган сўз туркумининг барчасини кўриш мумкин. Табиийки, 
бу эса анъанавий тилшуносликдаги анъанавий сўз туркумининг 
ажралишида маъновий ҳамда синтактик асоснинг устувор аҳамиятга эга 
бўлганлигидан далолат беради. 
Шунинг учун анъанавий тилшуносликка нисбатан сўз туркуми 
ажралишида синтактик омил нотўғридир, деган фикрни рад этган ҳолда, 
бу соҳада академик И.И.Мешчаниновнинг илгари сурган фикрини – 
сўзнинг гуруҳланишида ва гуруҳга ажратилишида, тарихан сўз 
туркумининг шаклланишида маъно ва синтаксис етакчи ўрин эгалламаган, 
деган фикрини тан олишимизга тўғри келади. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   242   243   244   245   246   247   248   249   ...   303




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет