434
фарқланишни ортиқча таъкидлаб турмайди. Шунинг учун от, сифат, сон,
феъл каби туркумни морфологик жиҳатдан фарқларкан (яъни бунинг ҳар
бирига маълум бир таснифловчи категория бириктирар экан), бу туркумни
қўшимча равишда маъно ва синтактик жиҳатдан
яна фарқлашга куч
сарфлаб ўтирмайди, аксинча, уни морфологик жиҳатдан кескин фарқлаб,
маъновий ҳамда синтактик жиҳатдан, аксинча, яқинлаштиради. Шунинг
учун бу туркумнинг барчаси тасниф жараёнида бир т ў п г а – н о м л о
в ч и л а р т ў п и г а
бирлашади. Худди шу сабабли бу туркумга оид сўзни
маъно жиҳатидан фарқлаш анъанавий ўзбек тилшунослигида энг чигал
тўғаноқни вужудга келтирган муаммо бўлиб қолди. Натижада,
о л т и
н
ни от ва сифат дейликми,
я х ш и
ни сифат, равиш деб баҳолайликми,
ў қ и
т и ш
ни от ёки феъл дейликми,
ч и н и қ қ а н
ни феълми, сифатми? каби
муаммо тилшуносларимизни узоқ вақт ўйлантириб келди. Ҳақиқат эса
тамоман бошқа томонда – морфологик жиҳатдан фарқланувчи
лексеманинг маъновий ва синтактик жиҳатдан ўзаро яқинлашувида эди.
Демак, бу ўринда айни лексема ўзаро фарқланишининг асосий белгисини
аниқлаб олгандан сўнг бошқа жиҳатдан унинг ўхшашлигини аниқлаш ўта
муҳим.
Шунинг учун
ўлмоқ, ўлдириш
ва
ўлим
сўзи қиёсланар экан,
биринчи навбатда улар орасидаги маъновий фарқни эмас,
балки улар
орасидаги морфологик фарқ ҳамда маъновий ва синтактик ўхшашликни
ахтариш керак. Чунки бу сўз морфологик жиҳатдан фарқланувчи бўлиб,
маъно жиҳатидан ҳолатни турли тарзда ёритади.
Шу асосда ўзбек тилида маъновий, морфологик ва синтактик жиҳат
бўйича фарқланувчи қуйидаги лексема туркумини ажратишимиз мумкин:
и ш о р а, у н д о в ва т а қ л и д л а р
Достарыңызбен бөлісу: