437
Сўз туркуми сони ва таркибини аниқлашда жаҳон тилшунослигида
бўлгани каби ўзбек тилшунослигида ҳам, сўзнинг семантик, морфологик
ва синтактик хусусиятини инобатга олиш кенг тарқалган. Бироқ амалиётда
сўз туркумини ажратишда, асосан, унинг семантик хоссасига таяниш урф
бўлган. Айрим тилшунос таснифда маъновий белгига бош ва ягона асос
сифатида қарашади. Баъзилар эса мезон сифатида мазкур уч белгини тан
олгани ҳолда сўзни маъновий ва синтактик белги асосидагина
гуруҳлашади. Сўз туркумининг бир-бирига ўтиши, лексик ва лексик-
грамматик омонимия масаласи эса бунда ҳар хил қарама-қаршилик ва
иккиланиш юзага келишига сабаб бўлади.
Сўз гуруҳиаро муносабатнинг очилиши у ёки бу белги асосида сўз
туркумининг муайян турини ажратишга, таснифини беришга олиб келади.
Шунинг учун мантиқий қарама-қаршиликдан қочиш мақсадида формал
мантиқнинг борлиқ ҳодисасини таснифлашга қўядиган асосий талабидан
бири бўлмиш “тасниф фақат бир мезон асосида амалга оширилиши лозим.
Инчунун таснифнинг икки белгисини бир пайтнинг ўзида қўллаб, уни
қориштирмаслик керак” деган қоидага қатъий риоя қилиниши даркор.
Шундай қилиб, сўз семантик, морфологик ва синтактик белгиси
асосида тасниф қилиниши мақсадга мувофиқ. Бу уч белги ҳар бир сўзда
диалектик бирликни ташкил этадими, деган савол туғилиши табиий.
Бошқача айтганда, маълум бир семантикада маълум бир морфологик белги
ва синтактик хусусият мужассамлашганми? Масалан, предметни
ифодаловчи сўз (яъни предметлик маъноси) сон, келишик, эгалик
маъносига, шунингдек, субъект, объект маъносига эгами? Далил шуни
кўрсатадики, у субъект, объект вазифасида келади. Шу билан биргаликда,
атрибутив вазифада келиб, предметнинг белгисини (
тилла узук, қум соат
),
белгининг белгисини (
товушдан тез, ёвдан хавфли
) билдиради. Белги
маъноли сўз эгалик, келишик аффиксини олиши, гапда субъект, объект
вазифасида келиши мумкин (
Олманинг
Достарыңызбен бөлісу: