Ўзбекистон республикаси



Pdf көрінісі
бет256/303
Дата03.12.2023
өлшемі3,07 Mb.
#133510
түріМонография
1   ...   252   253   254   255   256   257   258   259   ...   303
Байланысты:
9690089a-e551-4f56-b4a9-9a2e62630397

Феълнинг ясалиши. 
Феъл ўзига хос сўз ясалиш тизимига эга. У 
асосан аффиксация ва композиция усули билан ясалади. 
Аффиксация усули.
Аффиксация усули кенг қамровли. Бу усул 
билан феъл бўлмаган сўздан феъл ясалади.
Ясаш асосига қўшилиб, ясама феъл ҳосил қилувчи аффикснинг сўз 
ясаш даражаси ҳам турлича. 
-ла, -лан, -лаштир, -(а)|р, -(а)й
каби аффикс 
анча маҳсулдор бўлиб, кўп миқдорда феъл ҳосил қилади. Бу аффикснинг 
ҳар бири турли деривацион қолип таркибида феъл ясайди. 
1. [
от/сифат/равиш/олмош/тақлид/ундов + ла =
1) асосдан 
англашиган нарса/предметга эга ҳолатли қилиш ҳаракати; 2) асосдан 
англашилган асбоб воситасида бажариладиган ҳаракат; 3) асосдан 
англашилган нарса/предметни юзага келтириш ҳаракати
] қолипи кўп 
маъноли бўлиб, унинг ҳосиласи қуйидагича:
1) 
ўғитла, мойла, бетонла, жиловла, кишанла,тикла, текисла, 
думалоқла, тўғрила, тушовла

2) 
рандала, қайчила, эговла, аррала

3)
уруғла, моғорла, болала, чуҳла, додла, гумбурла, сизла, сенла, 
ҳозирла 
каби. 
2. [
от/сифат/сон + лан/лаш + субъектнинг асосдан англашилган 
белгига эга бўлиши ҳаракати
] қолипи таркибидаги
-лан/лаш
аффикси 
ўзининг мураккаб табиати билан характерланади.
Зоҳиран у икки аффикснинг бирикуви (
-ла+н
ва 
–ла+ш
) дек кўринади. 
Чунки ҳозирги ўзбек адабий тилида 
–ла
сўз ясовчи ва -
ш
ҳамда -
н
нисбат 
шакли фаол бўлиб, кўп ҳолда у биргаликда келади. Шунингдек, -
лан/лаш
аффиксида биргалик ва ўзлик нисбати маъноси ҳам уқилиб туради 
(
шодланмоқ, саломлашмоқ, афсусланмоқ, ажабланмоқ, завқланмоқ, 
лаззатланмоқ, жанжаллашмоқ, равшанлашмоқ 
каби). Бироқ бу мисолда 
-
лан/лаш 
аффиксини ажратиб бўлмайди. 
Майдаланмоқ
каби феълда эса у 
ажралади (
майда+ла+н+моқ
). Демак, бунда 
-ла
ва 

мустақил аффикс.
-лан 
аффиксининг аслида
 -ла
ва 
-н 
аффиксининг бирикувидан иборат 
эканлигини сезиш қийин эмас. 
3. [
тақлид+илла/Ира=асос билдирган товуш ёки образни ҳаракат 
тарзида ифодалаш
] қолипи фақат тақлид сўздан феъл ясайди: 
чирқилламоқ, чирсилламоқ, ликилламоқ, гувилламоқ, шувилламоқ, 


450 
мўлтилламоқ, 
безилламоқ, 
ярқирамоқ, 
сирқирамоқ, 
мўлтирамоқ, 
ялтирамоқ.
–илла 
ва
–ира
қўшимчаси орасида маъновий фарқ 
кузатилмайди, балки у қайси сўзга қўшилиши билан фарқланади, холос. 
4. [
от/сифат/тақлид+а
] (
ошамоқ, қонамоқ, ўйнамоқ, бўшамоқ, 
қийнамоқ, шилдирамоқ, жилдирамоқ
), [
сифат/равиш+(а)й
] (
қораймоқ, 
тораймоқ, кўпаймоқ, озаймоқ
), [
сифат+(а)р
] (
о+армоқ, кўкармоқ, 
қисқармоқ, эскирмоқ
), 
[
от/олмош+сира

(
қонсирамоқ, сувсирамоқ, 
тузсирамоқ, 
гумонсирамоқ
), 
[
сон/от/равиш+(и)к/(и)қ

(
бирикмоқ, 
йўлиқмоқ, кечикмоқ, зўриқмоқ
), [
сифат/от+и
] (
тинчимоқ, бойимоқ, 
чангимоқ
), [
сифат+т
] (
тўлатмоқ, беркитмоқ
) қолипи унумсиз қолип 
бўлиб, биринчидан, унинг ҳосиласи саноқли бўлиб, бугунги кунда бу 
қолип асосида янги-янги сўз ҳосил қилиб бўлмайди, иккинчидан, бу 
ҳосила давр ўтиши билан деривацион маъноси жиҳатидан бир-биридан шу 
даражада узоқлашиб кетганки, у асосида қолипнинг ўнг, яъни маъновий 
томонини чиқариб, аниқлаб бўлмайди. 
Камситмоқ, бошқармоқ, 
ғивирмисоқ, йўқолмоқ, кучанмоқ, ётсинмоқ, қизиқсинмоқ
каби феълнинг 
ҳам ясамалиги аниқ, лекин ундаги аффикс айрим сўз доирасида 
чегараланган. Унга нисбатан ҳам юқорида айтилган фикр ўринли. 
Эслатма

силтала, тортқила, опичла 
каби сўздаги шакл ясовчи 
–ла
аффиксини феъл ясовчи 
–ла
аффикси билан алмаштирмаслик керак. У 
омоним аффикс.
-кила (-қила, -гила,- ғила), - имсира, - инқира, ш/иш 
(
тўлиш, қизиш, 
озиш
)
, қ/иқ/к/ик
(
толиқ, кўник
), -қи/ғи
 
аффикси ҳозирги ўзбек адабий 
тилида ҳаракатнинг тарзини (кучли/кучсизлиги, такрорийлиги каби ) 
билдирганлиги учун шакл ясовчи сифатида қаралади.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   252   253   254   255   256   257   258   259   ...   303




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет