Ўзбекистон республикаси


Лексеманинг синтактик таснифи



Pdf көрінісі
бет252/303
Дата03.12.2023
өлшемі3,07 Mb.
#133510
түріМонография
1   ...   248   249   250   251   252   253   254   255   ...   303
Байланысты:
9690089a-e551-4f56-b4a9-9a2e62630397

Лексеманинг синтактик таснифи

Лексеманинг синтактик 
таснифида, асосан, унинг нутқда бошқа лексема билан боғлана олиш-
олмаслиги, гап бўлаги бўлиб кела олиш-олмаслик хусусияти ўз аксини 
топади. 
1.
Гап бўлаги бўлишга хосланмаган сўз
: ундов, модал, сўз-гап. 
2.
Гап бўлаги бўлишга хосланган сўз
: феъл, от, сифат, сон, равиш, 
тақлид, олмош. 
3.
Синтактик алоқа воситаси бўлишга хосланган сўз
: кўмакчи, 
боғловчи, юклама. 


441 
Сўз-гап бошқа сўз билан синтактик алоқага киришмайди, ўзи 
мустақил гап бўлиб келиш қобилиятига, яъни ажралиш хоссасига эга. 
Мустақил ва ёрдамчи сўз эса боғланиш хусусиятига эга бўлиб, бундан 
ёрдамчи гапда алоҳида бўлак бўлиб кела олмайди, балки синтактик 
жиҳатдан боғлаш вазифасини бажаради. Мустақил лексема эса мустақил 
равишда гап бўлаги бўлиб кела олади.
Ўзбек тилида сўз туркуми мазкур белгиси асосида янгича қуйидаги 
кўринишда тартибланади: 
 
I. Мустақил сўз II. Ёрдамчи сўз III. Оралиқ сўз 
1.Феъл. 8. Кўмакчи. 11. Сўз-гап. 
2.От. 9.Боғловчи. 
3.Сифат. 10.Юклама 
4.Сон. 
5.Равиш. 
6.Тақлид. 
7.Олмош. 
 
2- §. Сўз туркуми кўчиши 
 
Маълумки, систем ёндашувда лексеманинг аташ (денотатив) семаси 
деганда борлиқдаги ҳаракат/ҳолат, нарса-предмет, миқдор, белги 
хусусиятини атовчи, номловчи сема тушунилади. Бу семанинг ҳар бирини 
мустақил сўз туркуми – феъл ҳаракат/ҳолатни аташ семаси, от нарса-
предмет, сон миқдор, сифат ва равиш белгини аташ семаси сифатида 
бевосита хусусийлаштиради. Аташ семаси объектив борлиқ парчасига 
мувофиқ келгани боис, лексема семемаси таркибидаги бошқа сема 
(вазифа, ифода)дан муҳимроқ аҳамият касб этади. Ҳар бир сўз 
туркумининг муайян аташ семаси мутлақ ва доимийми ёки мустақил сўз 
туркуми орасидаги сўз туркумининг бир-бирига кўчиш ходисаси 
(транспозиция) нинг бунга дахли борми?
Сўз туркумининг кўчиши – транспозиция деганда маълум бмр 
туркумга мансуб сўзнинг ўзига хос бўлган аташ, вазифа семасини 
кучсизлантириб, бошқа сўз туркумига хос семантик ва синтактик белгига 


442 
эга бўлиши тушунилади. Туркий тилларда сўз туркуми бир-биридан 
қатъий чегараланмайди, улар ўртасида узвий алоқа бўлиб бир бутун 
ситемани ташкил этади. Бу система қисми диалектик мантиқдаги «оралиқ 
учинчи» қонуниятидан келиб чиққан ҳолда г и б р и д сўз сифатида 
баҳоланувчи ҳар икки сирага хос семантик-грамматик белгини ўзида 
сақловчи, бир туркумдан иккинчи туркумга кўчиш босқичида турувчи сўз 
билан узвий боғланади. 
Мустақил сўз орасидаги ўзаро муносабат ва унинг бир-бирига кўчиши 
лексема семемасидаги эволюцион тараққиёт натижасида юзага келиб, 
кўчишнинг нутқий ва лисонийлашган кўриниши фарқланади. Нутқий 
кўчишда нутқий кўчма маъно ифодаланади. Масалан, 
Бирни кўриб фикр 
қил, бирни кўриб шукур қил
гапида сон туркумига мансуб 
бир
сўзи 
вақтинча от туркуми вазифасида келмоқда ва бу ўткинчи, нутқий ҳодиса. 
Лисоний кўчишда сўз бир туркумдан бошқа туркумга бутунлай ўтиб 
кетади, транспозиция ҳодисаси юз беради. Транспозиция деярли барча 
мустақил сўз орасида, ҳатто мустақил ва ёрдамчи сўз орасида ҳам 
кузатилади: 
1. 
одам, киши, инсон
оти (
зерикиб кетди одам
(мен), 
ҳайрон қоласан 
киши
(мен), 
дардимни эшитадиган инсон
(ҳеч ким) 
топилмади
), бир сони 
(
бир киши
(кимдир)), баъзи сифати (
баъзилар
(аллакимлар) 
ундай дейди, 
баъзилар бундай
) олмошга;
2. 
йигит, қиз, ўғил, қари, эр, хотин, кўр, иссиқ-совуқ (иссиқ-совуғидан 
хабар олмоқ)
сифати, 
борди-келди, келди-кетди, олди-берди, ур-йиқит
жуфт феъли, 
ўқиш, ёзиш, ўтмиш, қилмиш, қидирув
ҳаракат номи шакли, 
ўқитувчи, боғловчи, кузатувчи
сифатдоши,
уч, етти, йигирма, кирк
сони 
отга; 
3. 
келажак, бўлажак
сифатдоши, 
тилла, кумуш, тахта (тилла узук, 
асал бола)
оти сифатга; 
4. 
чарчамасдан (ишлайсан), ўйламасдан (гапирда), индамасдан, 
билинар-билинмас
сифатдоши, 
оша, ўта, ура, қайта, қўярда-қўймай, ура-
сура
равишдоши, 
эрта, индин, кеча, кеч, кечқурун, сават-сават, 
навбатма-навбат
оти равишга; 
5. 
бир
сони, 
якка, ёлғиз
сифати юкламага; 


443 
6. 
ҳақиқатдан, чамаси, мазмуни
оти, 
яхши, сўзсиз, тузук, тўғри, 
табиий 
сифати, 
қани, қалай
олмоши модал сўзга; 
7. 
бир
сони, 
баъзан
равиши, 
ҳам
юкламаси, 
билан
кўмакчиси 
боғловчига; 
8. 
ост, уст, олд, орқа, томон, таг, тепа, ич, ора, қош, лаб, ёқа, оғиз 
оти, 
қараб, бошлаб, кўра, дея, деб, ўхшаб
равишдоши, 
бошқа, бўлак, ўзга
сифати, 
аввал, олдин, илгари, кейин, сўнг
равиши кўмакчига кўчиши ўзбек 
тилшунослигида аллақачон тегишли адабиётда қайд этиб ўтилган. 
Саналганнинг айрими бугунги кунда лисонийлашган бўлса, айрими ҳали 
ўтиш босқичида - нутқий ҳодиса сифатида қаралмоқда. Масалан, мавжуд 
грамматикада сон туркумининг таснифий белгиси саналар экан, 
предметнинг саноғи, тартибини билдириши, 
қанча, нечта, нечанчи
сўроғидан бирига жавоб бўлиши, от туркумига мансуб сўз билан эркин 
алоқада бўлиши ва гапда асосан, сифатловчи аниқловчи вазифасида 
келиши таъкидлаб ўтилади. Сон луғавий мазмун гуруҳига кирувчи 
жамловчи сон шаклида сон умумий грамматик маъносидан четлашиш 
ҳолати кузатилади.
Айни пайтда жамловчи соннинг -
ов, -ала, -овлон, -овлаб, -овлашиб
шакли ажратилади. Қайд этилган шаклдан -
овлаб, -овлашиб
шакли, 
бизнингча, жамловчи сон шакли эмас, балки жамловчи сон ўзагидан 
ясалган равишдош шаклидир: 
икки+ов+лаш+иб.
Демак, сўнгги икки шакл жамловчи сон шакли сирасидан чиқарилади. 
Асосий шакл сифатида -
ов, -ала, -овлон
кўрсаткичи ажратилиши мумкин. 
Маълумки, бундан 
-ов, -ала 
шакли бошқа сон маъно туридан фарқланиб 
деярли ҳар доим эгалик шакли билан қўлланади. 
-овлон
шаклли жамловчи 
сон аташ семаси бугунги кунда миқдор эмас, балки «қанчадир миқдордаги 
шахс» деб қаралади: 
Олтовлон ола бўлса, оғзидагин олдирар. -ов, -овлон
шакли барча сон каби от билан бирикмайди, гапда сифатловчи аниқловчи 
вазифасида келмайди, соннинг сўроғига жавоб бўлмайди, ҳатто мазкур 
шакл ясаладиган қолип ҳам ниҳоятда унумсиз бўлиб, барча сон ўзагидан 
жамловчи сон ясалмайди. У кўпроқ отга хос таснифий белгини ўзига қабул 
қилмоқда.
-ала
шакли эса сонлик белгисини ҳам ўзида бирмунча сақлаб 
турибди: 
учала бола ҳам қўшни қишлоқдан экан.
Жамловчи сон шаклидаги 
семик тараққиётни қуйидаги чизмада акс эттирамиз:


444 
-ала -ов -овлон 
Кўриб ўтилганидек, ушбу шакл орасида -ала шаклида сонлик белгиси 
бирмунча сақланган, -овлон шаклида отлик белгиси яққоллашган, -ов 
шаклида ҳар икки жиҳат уйғун бўлиб, мазкур шаклга гибрид сўз сифатида 
қараш мумкин. -
ов 
шакли жамловчи сон шакли орасида, жамловчи сон 
шаклининг ўзи эса от ва сон сўз туркуми орасида «оралиқ учинчи» 
мақомига эга бўлади. 
Демак, айтиш мумкинки, сўз туркуми орасида мунтазам алоқа мавжуд 
бўлиб, бу алоқа тил тизимининг доимий ўзгаришдаги, тараққиётдаги 
жонли жараён эканлигидан далолат беради.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   248   249   250   251   252   253   254   255   ...   303




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет