4.-§. ОТ, унинг грамматик ва луғавий маъно гуруҳи
От ва унинг умумий грамматик маъноси.
Ким, нима, қаер
сўроғига
жавоб бўлиб, мавжудот, нарса, жой, воқеа, жараённи атовчи лексик бирлик
от дейилади. «Борлиқ ёки унинг парчасини предмет сифатида аташ» от
туркумининг умумий грамматик маъноси. Бунда
предмет
тушунчаси
мантиқий эмас, балки грамматик моҳиятга эга. Мантиқан жонсиз ва
бевосита сезги аъзосига таъсир этувчи нарса предмет дейилади.
Граматикада эса у кенг маънода тушунилади, «мавжудлик» моҳиятига эга
деб қаралади.
452
От сўз туркуми сифатида ўзига хос морфологик парадигмага, сўз
ясалиш тизимига, хосланган синтактик позициясига эга.
Отнинг умумий маъно парчаланишига кўра тури.
Отни маъно
жиҳатидан турлича тасниф қилиш мумкин. Бу ўринда отнинг грамматик
хусусиятини муайянлаштирувчи семантик белги асосга олинади. От
қуйидаги семантик хусусиятига кўра тасниф қилинади:
1.
Бир турдаги предметнинг бирининг номини ёки шу турдаги
предметнинг умумий номини билдиришига кўра.
2.
Ким
ёки
нима
сўроғига жавоб бўлишига кўра.
3.
Саналиш-саналмаслигига кўра.
От борлиқдаги бир турдаги предметдан бирининг номини ёки шу
турдаги предметнинг умумий номини билдиришига кўра,
атоқли
ва
турдош
отга бўлинади.
Атоқли ва турдош от.
Атоқли от бир хил предмет ёки ҳодисанинг
бирини ажратиб кўрсатишга хизмат қиладиган иккиламчи ном. Масалан,
бола
бир турдаги предмет(шахс)нинг умумий ва бирламчи номи.
Шерзод
ана шу бир хил предмет(шахс)дан бирини ажратиб кўрсатиш учун хизмат
қиладиган ва
бола
атамасидан кейин қўйилган иккиламчи ном.
Атоқли от қуйидаги луғавий мавзувий тўда (ЛМТ) га эга:
1.Кишининг исми, фамилияси, тахаллуси:
Икром, Отабек, Жумаев,
Худойназаров, Имомзода
.
2.Жўғрофий ном:
Ўзбекистон, Деҳқонобод, Ҳисор, Танхоздарё
.
3.Ташкилот, муассаса, корхона номи:
Қарши университети, Халқ
таълими вазирлиги, «Насаф зиёси» журнали.
4. Самовий ёритқич номи:
Муштарий, Зуҳро, Юпитер, Ярқироқ.
5. Тарихий ҳодиса номи:
Мустақиллик куни, Лой жанги, Бостон
чойхўрлиги
.
6. Ҳайвон номи:
Бойчибор, Бренди, Йўлбарс
.
7. Маҳсулот номи:
Силтама
(овқат),
Қорақум
(шоколад)
Чияли
яхнаси.
8. Илоҳий тушунчани ифодаловчи ном:
Аллоҳ, Дўзах, Исо, Буроқ
.
Атоқли от матндан, нутқ вазиятидан узилган ҳолда аташ маъносига
эга бўлмайди, фақат контекстда реаллашади. Масалан,
Санам
сўзининг
453
атоқли ёки турдош эканлиги шу сўзни қуршаб турган сўз ёрдамида
англашилади. Бу жиҳатдан атоқли от олмошга ўхшаб кетади.
Атоқли отнинг аксарияти турдош от ва бошқа туркум сўзи асосида
вужудга келган. Турдош отдан:
Асал, Раъно, Райҳон, Анор
; феълдан:
Сотиболди, Ўлмас, Итолмас, Турди
; сифатдан:
Ширин, Буюк, Азиз, Улуғ;
сондан:
Етмишбой, Саксонбой
каби.
Бир жинсдаги предметнинг умумий номини билдирувчи от
турдош
от
дейилади. Турдош от от туркумига кирган сўзнинг асосий қисмини
ташкил этади:
тоғ, қишлоқ, машина, севги, муҳаббат
. Турдош отда
предметлик ва белгилик хусусияти яхлитлашган ҳолда мавжуд бўлади.
Чунки ҳар қандай нарса белги-хусусият мажмуаси.
Атоқли ва турдош от нафақат луғавий семантикаси, балки грамматик
хусусияти билан ҳам фарқланади. Масалан, атоқли от, асосан, бирлик
сонда қўлланади. Кўплик сон шаклида бутунлай бошқа маъно бўёғига эга
бўлади:
Достарыңызбен бөлісу: |