Ўзбекистон республикаси



Pdf көрінісі
бет257/303
Дата03.12.2023
өлшемі3,07 Mb.
#133510
түріМонография
1   ...   253   254   255   256   257   258   259   260   ...   303
Байланысты:
9690089a-e551-4f56-b4a9-9a2e62630397

 
Композиция усули
. Бу усул воситасида қўшма ва жуфт феъл ясалади. 
Қўшма феъл. 
Қўшма феъл
 
таркибига кўра иккига бўлинади: а) 
исм+феъл; б) феъл+феъл. 
Исм+феъл типидаги феълни ҳосил қилишда ёрдамчи феъл вазифасида 
қилмоқ, этмоқ, айламоқ, бўлмоқ, бермоқ, олмоқ, топмоқ, емоқ, урмоқ, 
кўрмоқ, келмоқ, келтирмоқ 
каби бирлик келади: 
абгор қилмоқ, адо бўлмоқ, 
айюҳаннос солмоқ, жавоб бермоқ, жавоб олмоқ, халал бермоқ, хабар 
олмоқ, қирон солмоқ, тартибга келтирмоқ, оҳ урмоқ, туш кўрмоқ, қўним 
топмоқ
каби. 


451 
Ўзбек тилида феъл+феъл типидаги феъл бармоқ билан санарли: 
сотиб 
олмоқ, олиб бормоқ, олиб келмоқ, олиб чиқмоқ, олиб қочмоқ, ишлаб 
чиқармоқ каби

Жуфт феъл
. Жуфт феъл грамматик шаклига кўра икки кўринишда 
бўлади: 
1.
Бири равишдош шаклида, иккинчиси бошқа шаклда: 
айланиб-
ўргилмоқ, 
елиб-югурмоқ, 
яйраб-яшнамоқ, 
ўйнаб-кулмоқ, 
қўллаб-
қувватламоқ.
2.
Ҳар икки қисми бир хил шаклда: 
айланиб-ўргилиб, ўйламай-
нетмай, аралашиб-қуралашиб, ачиб-бижиб, тежаб-тергаб, қисиниб-
қимтиниб, ювиб-тараб, яйраб-яшнаб
.
 
Ўзбек тилшунослигида феъл ибора билан қўшма феъл чегараси аниқ 
ойдинлаштирилмаган. 
Жуфт феъл таркибий қисмининг қўлланишига кўра қуйидаги шаклда 
бўлади: 
1.
Қисми якка ҳолда ишлатиладиган жуфт феъл: 
а) қисми ўзаро синоним: 
ҳормай-толмай, қўллаб-қувватламоқ; 
б) қисми ўзаро антоним: 
келиб-кетиб, ўлиб-тирилиб, кириб-чиқиб, 
ўтириб-туриб; 
в) қисмининг маъноси яқин: 
айланиб-ўргилмоқ, еб-ичмоқ, ўйнаб-
кулмоқ, ошириб-тошириб, ювиб-тараб. 
2. Иккинчи қисми якка (мустақил) ишлатилмайдиган феъл: 
алдаб-
сулдаб, йиғлаб-сиқтаб, ямаб-ясқаб, қолган-қутган.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   253   254   255   256   257   258   259   260   ...   303




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет