Ўзбекистон республикаси



Pdf көрінісі
бет255/303
Дата03.12.2023
өлшемі3,07 Mb.
#133510
түріМонография
1   ...   251   252   253   254   255   256   257   258   ...   303
Байланысты:
9690089a-e551-4f56-b4a9-9a2e62630397

Натижали фаолият феъли 
тизими 
ясамоқ, қурмоқ, бунёд этмоқ, 
ҳосил бўлмоқ, чизмоқ, ёзмоқ, барпо қилмоқ, арраламоқ, парчаламоқ, сайқал 
бермоқ, рандаламоқ, синдирмоқ, емоқ, ўчирмоқ 
каби бирликни ўз ичига 
олади. 
Тафаккур феъли
сирасига инсоннинг фикрлаш қобилияти билан 
боғлиқ 
ўйламоқ, фикрламоқ, хаёл сурмоқ, тафаккур қилмоқ, ўйга ботмоқ, 
кўз олдига келтирмоқ, бир қарорга келмоқ, хулосага келмоқ 
каби киради. 
Муносабат феъли
қатори 
эркаламоқ, суймоқ, яхши кўрмоқ, парвона 
бўлмоқ, раҳми келмоқ, хушомад қилмоқ, ён босмоқ, мафтун бўлмоқ, 
эъзозламоқ 
каби ижобий характердаги муносабат феъли, 
бети қурсин, худо 
олсин, қораси ўчсин, балога гирифтор бўлсин, жувонмарг бўлгур
каби 
салбий характердаги муносабат феълидан ташкил топади. 
Феъл маъновий гуруҳида ҳам марказ ва қуршов лексемаси 
фарқланади. Масалан, маънодош феълда бош (доминанта) сўз, уядошлик 
парадигмасида уя (гипероним) марказ лексемаси ҳисобланса, бошқа 
маънодош ва уядош (гипоним) қуршов лексемаси дейилади. 
Кулмоқ
феъли 
доминанта сифатида бунга маънодош бошқа лексемани, 
бузмоқ
эса 
бузишнинг турли кўринишини ифодалайдиган
 
гипоним лексемани 
уюштириб туради. Сўз йирикроқ бутунликка бирлаштирилганда, марказ 
лексемасигина бу бутунликдан жой олади. Қуршов лексемаси эса унинг 


448 
«сояси» сифатида қуйида қолаверади. Масалан, 
кулмоқ, йиғламоқ, хурсанд 
бўлмоқ
лексемаси ўз атрофида кўплаб феълни бирлаштирган. Лекин у бу 
уч лексема мансуб тизимга кира олмайди, қуйи босқичда қолади. 
Феълда сўзшаклнинг тури. 
Феълда ҳам, бошқа туркумда бўлгани 
каби, сўзшакл ноль шаклли, синтетик, синтетик-аналитик, такрорий 
кўринишда бўлади. 
Феълнинг грамматик шаклдан холи қилинган ўзак-негизи ҳар доим 
келаси замон, буйруқ майли, аниқ нисбат, иккинчи шахс, бирлик 
маъносини ифодалайди:
бор, кел, ўқи, ёз, сев, айт, ишон
каби. Бундай 
сўзшакл 
ноль шаклли
дейилади. Юқорида айтилганидек, ноль шакл 
масаласи ўзбек тилшунослигида ўз ечимини кутаётган муаммодан бири. 
Грамматик шакли қўшимча тусида бўлган феъл 
синтетик шаклли 
сўзшакл дейилади. 
Ўқийман, бордим, келяпман, ёзаётирман, шошиб, 
келгач, келган 
каби. Бунда грамматик шакл феъл ўзак-негизига «ёпишган» 
ҳолда.
Феъл номустақил феъл билан шаклланганда, албатта, синтетик-
аналитик кўринишда бўлади. Масалан,
 ўқиб чиқди, айта бошлади, борган 
экан каби
. Бунда ҳам «ёпишган», ҳам «ажралган» грамматик шакл 
яхлитликни ташкил қилганлиги учун у 
синтетик-аналитик шакл
атамаси 
билан юритилади.
Такрорий шаклни фақат такрорий дейиш унчалик тўғри эмас. Чунки 
бунда такрорланаётган феъл аввал синтетик шакл қиёфасига киради, 
сўнгра такрорий шаклга айланади. Масалан, 
айтди-айтди, ўқиди-ўқиди, 
борди-борди 
каби. Мисол: 
Айтиб-айтиб чарчади, чопиб-чопиб ўйнади 
ва ҳ. 
Бунда такрорланувчи феъл нисбат, ўзгаловчи, кесимлик шаклини олган ва 
ундан кейин такрорланган. 
Айрим манбада феълнинг 
жуфт сўзшакл
тури ҳам ажратилиб, унга 
айтди-қўйди

топширди-қўйди 
типидаги мисол киритилади. Бунга 
қўшилиб бўлмайди. Чунки жуфланаётган феълнинг иккаласи ҳам 
мустақил бўлса ва унинг жуфтланишидан янги грамматик маъно 
уқилсагина, уни сўзшаклнинг жуфтлиги дейишга асос бўлур эди. Бунда 
эса жуфтликнинг иккинчи қисми кўмакчи феъл сифатида грамматик маъно 
ифодалаш учунгина хизмат қилмоқда.



449 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   251   252   253   254   255   256   257   258   ...   303




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет