445
бўлади ва бунда объектни ифодаловчи бирлик тушум келишигидаги сўз
бўлади:
ол, ўқи, бошқар
. Ўтимсиз феъл бундай хусусиятга эга бўлмайди:
йиғла, ухла, севин.
Ўтимли-ўтимсизлик феълнинг зотий моҳиятида,
лисоний табиатли бўлиши ҳам, грамматик шакл воситасида ҳосили
қилиниши ҳам мумкин. Масалан,
ухла, йиғла, бор, кет, кел
феълида
ўтимсизлик маъноси феълнинг ўзак-негизидан англашилади ва у лисоний
табиатли.
Ювинмоқ, севинмоқ, бурилмоқ, қирилмоқ
феълидаги ўтимлилик
эса нутқий бўлиб, грамматик восита ёрдамида вужудга келган. (Бу ҳақда
яна «Нисбат категорияси» мавзуси остида сўз юритилади); 4) феъл
ифодалаган ҳаракат объектив борлиқ ҳодисаси бўлиб, уни тилда
ифодалашда бевосита инсон, сўзловчи иштирок этади. Тилда ифодаланган
ҳаракатда, демак, инсон муносабати ҳам мавжуд бўлади. Бундай
муносабат феъл майли деб юритилади; 5) ҳаракат реал ёки ирреал бўлиши
ҳам мумкин. Бунга кўра бўлишли ва бўлишсиз феъл фарқланади; 6) ҳар
қандай ҳаракат бажарувчи билан ҳам боғланади. Бажарувчи аниқ, ноаниқ,
битта ёки бир нечта бўлиши мумкин. Иш-ҳаракатнинг бажарувчига
муносабат нуқтаи назаридан тавсифи феъл нисбати деб юритилади; 7)
ҳаракат замон билан боғланиши мумкин. Мантиқан замондан ташқаридаги
ҳаракат йўқ.
Юқорида тилга олинган
бориш
феълида замон бевосита
ифодаланмаган. Лекин уни гап ичида олсак (
Ишга бориш лозим
), унинг
келаси замонда юз берадиган ҳаракат эканлиги мантиқан англашилиб
туради. Демак, ҳар қандай феълда ё грамматик, ё мантиқий замон
англашилиб туради. Модомики, тил қурилишини ўрганаётган эканмиз, биз
учун грамматик замон аҳамиятли. Шу боисдан замонли ва замонсиз
феълни фарқлаймиз; 8) айтилганидек, борлиқда ҳаракат, албатта,
бажарувчи билан боғланади. Бироқ унинг тилдаги ифодасида грамматик
шахс мавжуд бўлмаслиги мумкин. Масалан,
Салим келди
гапида
грамматик шахс мавжуд. У кесимлик шаклида юзага чиққан. Бироқ
Салим
келгач
қурилмасида мантиқий шахс мавжуд бўлса-да, у ўз
ифодасига эга
эмас. Чунки қурилма
мен келгач, сен келгач
тусини олса ҳам,
келгач
сўзшаклида бажарувчи қайси шахсда эканлиги ноаниқлигича қолмоқда.
Салим, мен, сен
мантиқий бажарувчи, грамматик эмас. Бу нутқдаги
тусланган ва тусланмаган феълни фарқлашни тақозо қилади.
446
Тилдаги мантиқий ва грамматик жиҳатни кескин фарқлай билиш
керак. Уни қориштириш ҳар
хил чалкашликка олиб келади, моҳиятни
англашга тўсиқ бўлади.
Номустақил феъл бевосита луғавий ифодали ҳаракат маъносига эга
эмас. Масалан,
қарор қилди, ўқиб чиқди, ишлаётган экан
ҳосиласида
қилди,
чиқди, экан
бирлиги олдинда турган сўзнинг луғавий маъносини ё
янгилаган, ё модификация қилган. Бироқ бу феълдан ҳам қандайдир
ҳаракат уқилмоқда. Бу ҳаракат деривацион, грамматик ҳаракатдир, лекин
луғавий эмас. Аниқроғи, улар ўзидан олдинги сўзнинг маъносига ҳаракат,
жараён тусини бермоқда.
Номустақил феъл моҳият эътибори билан учга бўлинади: а) ёрдамчи
феъл; б) кўмакчи феъл; в) тўлиқсиз феъл. Ёрдамчи феъл янги луғавий
бирлик ҳосил қилади – сўз ясайди, кўмакчи феъл ҳаракат тарзи шаклининг
бир қисми бўлиб, феъл луғавий маъносини нутққа хослайди –
модификация қилади, тўлиқсиз феъл эса феъл ва феъл бўлмаган сўзнинг
замонини кўрсатади.
Достарыңызбен бөлісу: