Якка ва жамловчи от.
Бир турдаги предметнинг ўзини билдирувчи
от якка от дейилади:
китоб, уй, дарахт
. Жамловчи от бирлик шаклда ҳам
предмет мажмуини англатади:
армия, кўпчилик, халқ
. Лекин бундай от
семантик кўпликда бўлса-да, грамматик бирликда дейилади.
Отнинг ясалиши.
От икки хил –
аффиксация
ва
композиция
усули
билан ясалади. Шунга мувофиқ, от ясашнинг аффиксал ва композицион
қолипи мавжуд. Бу қолип ҳам ўз ўрнида унумли, унумсиз; маҳсулдор ва
каммаҳсул турга бўлинади.
От ясовчи қолипнинг аксарияти кўп маъноли қолип. Қуйида уни
кўриб ўтамиз.
Аффиксация усули билан от ясалиши
.
-чи
аффиксли
[от + -чи =
1
)
асосдан англашилган нарса билан боғлиқ
касб, мутахассислик билан шуғулланувчи шахс оти;
2
) асосдан
англашилган иш/ҳаракат/ҳодиса билан шуғулланувчи шахс оти;
3
) асосдан
англашилган иш-ҳаракат, фаолиятда қатнашувчи шахс оти;
4
) иш-
фaолиятда бирор оқим, маслак ва ш.к. тарафдори, шунга мансуб бўлган
шахсни билдирувчи от;
5
) асосдан англашилган ҳодисани, иш-ҳаракатни
бажариш одати кучли бўлган шахсни билдирувчи от]
қолипи қуйидаги
ҳосилани беради:
1
)
спортчи, дуторчи, каштачи, шахматчи, буфетчи, матбаачи
;
2
)
хабарчи, маслаҳатчи, теримчи, ёрдамчи, ҳимоячи, давомчи
;
3
)
жангчи, исёнчи, ҳашарчи, музокарачи, сайрчи, обуначи
;
4
)
республикачи, мухториятчи, пахтакорчи, турсунойчи
;
5
)
тўполончи, бузғунчи, таваккалчи, гиначи, уйқучи, лофчи, кекчи
.
Кўринадики, бу қолип полисемантик ва полифункционал бўлиб, ҳар
бир маъноси яна бир неча маъно турига бўлиниб кетади.
456
-шунос
аффиксли
Достарыңызбен бөлісу: |