Ўзбекистон республикаси


бир  дам олинг . 5. «бир хил» маъноси:  Тилинг билан кўнглингни  бир



Pdf көрінісі
бет275/303
Дата03.12.2023
өлшемі3,07 Mb.
#133510
түріМонография
1   ...   271   272   273   274   275   276   277   278   ...   303
Байланысты:
9690089a-e551-4f56-b4a9-9a2e62630397

бир 
дам олинг
.
5.
«бир хил» маъноси: 
Тилинг билан кўнглингни 
бир
 тут

6.
«кучайтириш» маъноси: 
Ёмғир
 бир
 ёғди

7.
«навбатма-навбат» маъноси: 
Бола
 бир
 бизга қарайди, 
бир
 отасига 
қарайди
.
8.
«ўхшашлик» маъноси: 
У менинг 
бир
им.
9.
ЖК да «биргалик» маъноли равишга ўтади: 
бирга ишламоқ

10.
ЧК да «тўсатдан» маъноли равишга ўтади: 
бирдан 
қичқириб 
юборди



470 
11.
-дай
шакли билан равиш бўлиб келади: 
бирдай

12.
-ов 
аффиксини олиб «гумон» маъноли олмош: 
Биров
 келди

13.
-ор/-он
аффиксини олиб келади: 
бирорта, биронта.
14.
-гина
юкламаси билан «чегаралаш» маъноси:
 биргина

15.
фонетик ўзгарган 
ҳам
юкламаси билан «кучайтириш» маъноси: 
бирам

16.
-оқ
элементи билан боғловчи вазифасида:
 бироқ

Шунингдек, 
бир
сўзи 
ров, пас, нафас, зум, пайт, йил, вақт, ой, кун 
(
бирров, бир пас, бир нафас
), 
неча, мунча, сидирға, оз, мунча, қадар
(
бир 
неча, бир оз, бир мунча
), 
нима, нарса
(
бир нима, бир нарса
), 
қатор, 
талай
(
бир қатор, бир талай
), 
хил
(
бир хил
), 
баъзи, ҳар, қайси
(
баъзи бир, 
ҳар қайси
) сўзи билан бирга кела олади. 
Бир сўзи такрорланиб кела олади:
бир-бир 
(«тартиб билан» 
маъносида)
, бирма-бир 
(«батафсил» маъносида)
, бирдан-бир 
(«ягона» 
маъносида)
, бир-биридан 
(«ўзаро» маъносида)
, бир-бирига 
(«бири 
иккинчисига» маъносида)
.
Ўзбек тилида 
бир
сўзи 
илк, якка, ёлғиз, ягона
сўзи билан маънодошлик 
касб этади.
 
Саноқ соннинг ҳисоб сўзи билан қўлланлиши
. Саноқ сон ўлчов 
бирлигини ифодаловчи сўз билан бирга қўлланилиши ҳам мумкин: 
гектар, таноб, тош, бош, туп
каби. Бундай сўз 
ҳисоб сўзи
(нумератив) 
дейилади. Ҳисоб сўзи одатда от туркумидан бўлади ва алоҳида луғавий-
маъновий гуруҳни ташкил этади.
Ҳисоб сўзи ўзи бириккан сон билан бирга ажралмас синтактик 
бирликни ташкил этиб, гапда бир синтактик позициядан ўрин олади. 
Ҳисоб сўзи қадимдан ўзбек адабий тилида фаол қўлланган. Бугунги 
кунда унинг айрими бутунлай истеъмолдан чиқиб кетган ёки жуда кам 
ишлатилади. Унга 
қадоқ, жон, таноб, газ, саржин, пайса, тахта, энлик, 
сўлкавой, тош, пуд, маҳал, юмалоқ 
(чой)
, меҳнат куни
(уч меҳнат куни). 
Гектар, градус, киловатт-соат, кубометр, метр (сантиметр, 
миллиметр), минут, пар, пачка, сотих, центнер, 
меҳнат куни
каби ҳисоб 
сўзи ўзбек тилига ХХ асрда кириб келган. 
Ҳисоб сўзи тизими очиқ система.


471 
Ҳисоб сўзи луғавий-маъновий гуруҳси қуйидаги микросистемадан 
ташкил топади: 
1.
Предметни яккалаб ҳисоблаш учун ишлатиладиган ҳисоб сўзи: 
бош, нафар, дона, нусха, туп, жон.
2.
Предметни бутун ёки тўданинг қисми сифатида ҳисоблаш учун 
ишлатиладиган ҳисоб сўзи: 
бурда, варақ, луқма, парча, пой, сиқим, тилим, 
томчи, тўғрам, чақмоқ, чимдим, шингил, қултум.
3.
Предметни тўдалаб, гуруҳлаб ҳисоблаш учун ишлатиладиган ҳисоб 
сўзи: 
боғ, 
гала, гуруҳ, даста, тўда, тўп, шода, қучоқ, ҳовуч

4.
Предметни жуфтлаб ҳисоблаш учун ишлатиладиган ҳисоб сўзи: 
жуфт, (пар).
5.
Предметнинг оғирлик ўлчовини ҳисоблаш учун ишлатиладиган 
ҳисоб сўзи: 
грамм, килограмм, литр, пуд, тонна, центнер, мисқол, қадоқ, 
ботмон, коса, пиёла, қоп, қошиқ, қути

6.
Предметнинг узунлик ва масофа ўлчовини ҳисоблаш учун 
ишлатиладиган ҳисоб сўзи: 
қадам, қарич, қулоч, метр, тош, чақирим, 
километр.
7.
Ёш ҳисобини билдириш учун ишлатиладиган ҳисоб сўзи:
яшар, 
ёшдаги, ёшли.
8.
Вақт ўлчовини ҳисоблаш учун ишлатиладиган ҳисоб сўзи:
аср, 
йил,кун, кеча-кундуз, ой, ҳафта, дақиқа, сония. 
9.
Қиймат ўлчовини ҳисоблаш учун ишлатиладиган ҳисоб сўзи: 
сўм, 
тийин, мири, пақир, динор, доллар, рубль. 
10.
Ҳаракат миқдорини ҳисоблаш учун ишлатиладиган ҳисоб сўзи: 
марта, карра, қатла, дафъа, сидра.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   271   272   273   274   275   276   277   278   ...   303




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет