Ўзбекистон республикаси



Pdf көрінісі
бет74/303
Дата03.12.2023
өлшемі3,07 Mb.
#133510
түріМонография
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   303
Байланысты:
9690089a-e551-4f56-b4a9-9a2e62630397


52- б.
 


158 
тарзида бирикув тузиш мумкин эмас. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, 
луғавий шакл сифатида ҳаракат тарзи воситасининг луғавий маъно семик 
таркибига, шунингдек, воқеланаётган лексема турини фарқлашга таъсири 
бошқа шаклга нисбатан кучлироқ сезилади. Бунинг сабаби, бизнингча, у 
асосида, биринчидан, луғавий бирлик ётганлиги бўлса, иккинчидан, 
шаклнинг табиатан аналитик-синтетик характерда эканлиги. Ҳаракат тарзи 
шакли феълни воқелантирар экан, аввало, унинг норелевант «тарз» 
семасига таъсир қилади. Ифода семаси сифатида ўрин олувчи бу семик 
парча феълнинг аташ семасига нисбатан дахлсиз бўлиб, унга жиддий 
таъсир қилиш табиатдан йироқ ва, асосан, феълни ҳар томондан 
тавсифлайди, холос. 
Морфологик 
шакл 
умумий 
грамматик 
маъносини 
воқелантириш ва оралиқ грамматик маъносини фарқлашда лексик 
ва синтактик омил ҳамкорлиги
. Морфологик шакл умумий грамматик 
маъносини ўз ҳолича юзага чиқара олмайди. Улар бунинг учун бошқа сатҳ 
– лексик ва синтактик сатҳ бирлиги ёрдамига эҳтиёж сезади. Буни қуйида 
айрим морфологик шакл маъносининг нутқий воқеланиши мисолида 
кузатамиз. 
Сон шакли
. Маълумки, сон категориясига мансуб (0) шакл умумий 
грамматик маъноси сифатида «бўлинмас аниқ-ноаниқ миқдор» тикланган.
1
Бу шаклга хос субстанциал моҳиятнинг воқеланиши ҳам уни тиклашдаги 
каби қатор қийинчиликни келтириб чиқаради. Даставвал, шаклнинг 
моддий кўрсаткичдан холилиги масалани мураккаблаштирувчи сабаб 
бўлса, иккинчидан, унда бирлик ва кўплик миқдорий моҳияти билан 
қоришган ҳолда яшайдиган ноаниқлик-аниқлик сифатий моҳият 
тажаллиси унинг ўзига хос хоссасини тиниқ идрок қилиш имконини 
чеклайди. 
Тадқиқотчилар шаклнинг бир нечта оралиқ маъносини фарқлайди. 
Хусусан, Ҳ.Неъматов (
0
) шаклнинг бевосита миқдор билан боғланган ёки 
1
Нигматов Х.Г., Абдуллаев К.М., Банару В.И., Махмудов Н.М., Мухамедова Д.А., Нурманов А.
Структура предложения и актуальные вопросы синтаксиса тюркских языков. Тезиси формально-
функционального исследования // Советская тюркология. 984. -№ 5. –С. 16; Нигматов Х.Г. 
Функциональная морфология тюркоязычных памятников ХI–ХII вв. –Т.: Фан, 1989. с. 45 


159 
боғланмаган 8 та маъно турини ажратади.
1
Ш.Шаҳобиддинова шакл 
умумий грамматик маъносини 3 та оралиқ грамматик маъно асосида 
тиклайди.
2
Шакл умумий грамматик маъноси нутқда тажаллиланар экан, у 
бевосита ўз «борлиғи»ни ўзи намоён қила олмайди. Бунда нутққа 
чиқаётган ва қуршов ҳосил қилаётган лексеманинг роли беҳад улкан. 
Меъёрий қуршов шаклга намоён бўлувчи хоссани бермайди, аксинча, 
шакл бу хоссага эга бўлганлиги боис, ушбу қулай қуршовда уни намоён 
қилади. 
(
0
) шакл оралиқ грамматик маъносини ойдинлаштиришда синтактик 
омил лексик омилга нисбатан устуворлик касб этади. Аниқроғи, бунда (0) 
шакл билан нутққа кириб, отга аниқловчи сифатида иштирок этадиган сўз 
муҳим аҳамият касб этади. Айрим оралиқ грамматик маънонинг баъзи 
хоссаси сўзшаклга асос бўлаётган лексеманинг табиати билан 
белгиланади. 
(


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   303




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет