Ўзбекистон республикаси



Pdf көрінісі
бет69/303
Дата03.12.2023
өлшемі3,07 Mb.
#133510
түріМонография
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   303
Байланысты:
9690089a-e551-4f56-b4a9-9a2e62630397

4. Чиқиш келишиги 
шакли ўзи қўшилган асос сўзнинг семантик 
валентлигига маъно ва семантик-синтактик валентлик нуқтаи назаридан 
айириш, ажратиш, узоқлашиш, фарқлаш ва ҳоказо маъноли феъл ва 
исмнинг шу келишик билан бирикиш имкониятли валентлигини 
воқелантиришга хизмат қилади ва [-
дан
] қўшимчали асос лексемани 
чиқиш шакли бошқарувчиси билан тобе мавқеда боғланишини зарурий 
синтактик валентлик даражасига кўтаради. Чунончи, 
олмоқ
феъли [-
дан

қўшимчаси билан ифодаланган воситали тўлдирувчи билан бирикиш 
имкониятли валентлигига эга бўлса, 
китобдан
сўз шакли 
олмоқ
типидаги 
бошқарувчи билан бошқарилишни талаб қилади ва 
Китобдан олмоқ
сўз 
бирикмасида зарурий грамматик – синтактик валентлик (-
дан
шаклида) ва 
имкониятли (факультатив) валентлик (
олмоқ
лексемасида) бирикиб ҳамда 
уйғунлашиб, китобдан олмоқ сўз бирикмасини беради. 
5. Ўрин-пайт келишиги 
шакли макон келишиги орасида ўзига хос 
ҳам синтактик, ҳам маъновий хусусиятга эга. Унинг синтактик ўзига 
хослиги шундаки, бу келишик ихтисослашган синтактик вазифага – гапда 
ҳол бўлиб келишига асосланган ва гапда ҳол ҳам, тўлдирувчи ҳам бўлиб 
кела оладиган жўналиш, чиқиш келишигига зид туради. Бундан ташқари 
мазкур шаклдаги сўзнинг исм/феъл томонидан бошқарилиши ҳам 
жўналиш, чиқиш келишигидаги сўзнинг бошқарилишидан заифроқ. 
Исм/феълни замон/макон маъноси билан бошқа феъл/исм билан ҳол 
мавқеида тобе алоқага киритиш ўрин-пайт келишигининг туб, субстанциал 
моҳиятини ташкил қилар экан, 
тонгда йиғилмоқ

уйда бўлмоқ

Бухорода 
яшамоқ
каби бирикмадаги ўтимсиз феъл [-
да
] қўшимчаси билан 
шаклланган ҳол билан бирикиш имкониятли валентлигига эга бўлади. 
Ўрин-пайт келишиги шаклидаги макон/замон маъноли ҳол учун 


149 
юқоридаги феъл (бошқарувчи) зарурий валентлик мақомида туради ва 
мазкур зарурий ҳамда имконий валентлик бирлашиб, уйғунлашиб Т → Ҳ 
(тобе → ҳоким) муносабатини воқелантиради. Сўзнинг лексик-семантик 
валентлигига янги синтактик қобилият бағишловчи қаратқич, тушум, 
жўналиш, ўрин, чиқиш келишиги хусусияти билан танишгач, бош 
келишик ва унинг синтактик валентлиги ҳақида фикр юритса бўлади. 
Илмий адабиётда бош келишик сўз шаклининг ўзига хос синтактик 
вазифаси деярли ҳар бир тавсифда оддий ҳақиқат сифатида қайд этилса-да, 
баъзан тадқиқотчи уни «эсдан чиқариб қўйишади». Ўзбек тилида гап 
қурилишида эга мавқеида келган бирликнинг морфологик шакли фақат 
бош келишик шаклигина бўла олади; бош келишик шакли гапда эгадан 
бошқа бўлак мавқеида бемалол кела олади, лекин гапнинг эгаси бош 
келишикдан ўзга бўлак шаклида бўла олмайди.
 
Бош келишикнинг қолган 
барча келишик шакли маъно ва вазифасида кела олиши эса, бу шаклнинг 
грамматик категория ичида доминанта (нейтрал) шакл мавқеида 
келаётганидан далолат беради. 
Юқоридаги тавсифдан хулоса қилишимиз мумкинки, келишик шакли 
ўзи бирикиб келган асос лексема семантик-синтактик валентлигига шу 
келишик шакли билан бирикиш факультатив имкониятига эга бўлган 
бирлик билан тобе мавқеда боғланиш зарурий валентлигини беради.
 
Бунда 
эгалик ва келишик категорияси орасида асос лексема лексик-семантик 
валентлигини кенгайтиришда ўзаро зиддиятли йўналиш ва қобилият 
мавжуд: эгалик шакли сўз бирикмаси таркибида ҳоким мавқеда келиш ва 
шу асосда тобе бўлак билан имконий бирикиш валентлигини берса, 
келишик шакли сўз бирикмаси таркибида тобе мавқеда келиш ва шу 
келишик шакли билан имконий бирикишга эга бўлган бирликка 
тобеланишни зарурий валентлик сифатида беради. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   303




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет