Ўзбекистон республикаси


) шаклли от нутққа ҳеч қандай аниқловчисиз кирар экан, бунда  унинг «тур» маъноси юзага чиқади. Бошқача айтганда, ( 0



Pdf көрінісі
бет75/303
Дата03.12.2023
өлшемі3,07 Mb.
#133510
түріМонография
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   303
Байланысты:
9690089a-e551-4f56-b4a9-9a2e62630397

0
) шаклли от нутққа ҳеч қандай аниқловчисиз кирар экан, бунда 
унинг «тур» маъноси юзага чиқади. Бошқача айтганда, (
0
) шакл лексема 
атаётган денотатни тур сифатида бошқа турдан фарқлаш вазифасини 
ўтайди:
Олим бўлиш осон, одам бўлиш қийин.
Тур маъноси лексеманинг 
маъновий табиатига боғлиқ равишда юзага чиқади. Лексема аниқловчи 
олса, бу маъно бироз тораяди. 
1. Етук олим бўлинг. 2. Жамият 
тараққиётини маънавий жиҳатдан етук одамлар ҳал қилади.
Демак, 
лексик 
омил 
мазкур 
маънони 
воқелантирса, 
синтаксис 
уни 
муайянлаштирувчи омил сифатида намоён бўлади. Шунингдек, атоқли да 
ҳам (
0
) шакл «тур», «ажратиш» маъносини воқелантиради. Бу, албатта, 
атоқли нинг ўзига хос семантик табиатдан келиб чиқади. Демак, атоқли 
нинг маъновий хоссаси шаклнинг ўзига хос тур маъносини янада 
муайянлаштирувчи восита. Бунга ҳодисани атоқли нинг кўплик сон 
шаклида қўлланган ҳолатига қиёслаш билан амин бўлиш мумкин. 
1
Нигматов Х.Г. Функциональная морфология тюркоязычных памятников ХI–ХII вв. –Т.: Фан, 
1989, с. 45. 
2
Шаҳобиддинова Ш.Ҳ. Грамматик маъно талқини ҳақида: филол. фанлари номз. ... дисс. 
автореф. –Самарқанд, 1994. 16- б. 


160 
Демак, (
0
) шаклнинг «тур-ажратиш» оралиқ грамматик маъносини 
воқелантиришда луғавий омил етакчилик қилади ва синтактик омил унга 
кўмаклашади. (
0
) шакл умумий грамматик маъносини аниқлашда 
аниқловчининг характери муҳим аҳамият касб этади. Хусусан, бирор сўз 
(
0
) шаклдаги отга аниқловчи бўлиб келар экан, унинг умумий грамматик 
маъносига хос бирлик миқдорий хоссани ноаниқлик сифатий хоссаси 
билан бир бутун ҳолда намоён қилади. 
1. Сизни мактаб ҳовлисида бир 
киши кутяпти.
Демак, (бир) сўзи каби аниқ миқдор аниқловчиси билан 
нутққа кирган от аниқ ёки ноаниқ бўлиши мумкин: 
3 та ўқувчи - 3 та 
аълочи ўқувчи 
каби.
 
(
0
) шаклнинг маъновий муайянлаштирилмаган даги маъноси 2 хил 
бўлади: ноаниқ нарсанинг ноаниқ миқдори (
китоб ўқиш
) ва ноаниқ 
шаклнинг аниқ миқдори (
бир китоб). 
Бу маънонинг воқеланишида аниқ 
миқдор аниқловчиси билан бир қаторда ноаниқ миқдор аниқловчиси ҳам 
муҳим ўрин тутади: 
(кўп/ анча/ бир қанча китоб)
. Демак, миқдорий аниқ 
маъноли сўз (
0
) шаклнинг миқдор жиҳатини муайянлаштиради ва сифат 
жиҳатини мавҳумлигича қолдиради. Сифат аниқловчиси эса унинг миқдор 
хоссасига аниқлик кирита олмайди. 
б
у, ушбу, шу
кўрсатиш олмоши аниқловчи мавқеида келганда ҳам 
шакл бирлик оралиқ грамматик маъносини воқелантиради: 
Ушбу 
ёдгорликка мурожат килар эканман, менинг мақсадим битта (О

Матжон). 
Луғавий муайян сифат аниқловчиси билан келганда (
0
) шакл 
чекланган кўплик маъносини ифодалаши мумкин. Тадқиқотчи 
Ш.Шаҳобиддинова таъкидлашича, «кўплик «аниқ» ёки «ноаниқ» сифат 
билан нутққа киради. Бунга аниқ миқдор ёки ноаниқ миқдор ифодаловчи 
сўз муҳим аҳамият касб этади: 1
. Пахта тозалаш машинаси тинмай 
ишлар, тўрт киши доим у билан овора эди. 2. Совиб қолган чойдан бир- 
икки пиёла ичди.
Бунда кўплик (
0
) шаклга хосми ёки ундаги синтактик 
восита тажаллисими? деган савол туғилади. Аниқроги, гапдаги аниқ 
қўплик (тўрт), иккинчи гапдаги ноаниқ кўплик (бир-икки) сўзи тажаллиси 
эмасми? Демак, шундай экан, бирлик сон шакли (


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   303




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет