Ўзбекистон республикаси



Pdf көрінісі
бет77/303
Дата03.12.2023
өлшемі3,07 Mb.
#133510
түріМонография
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   303
Байланысты:
9690089a-e551-4f56-b4a9-9a2e62630397

сўзнинг лексик маъноси 
(таъкид бизники – Б.М.) асосида юзага келади.
1
Кўринадики, оралиқ грамматик маънонинг ҳар иккала жузъий 
намояндаси ҳам ўзи мансуб умумий грамматик маънонинг «ноаниқ 
кўплик» унсурини ифодалайди. Бунда оралиқ грамматик маънонинг 
«боғлиқликка ёки ўхшашликка асосланган» қисми дахлдорлик даражасига 
кўра устунлик касб этади. 
(
-лар
) шакли кўплик оралиқ грамматик маъносини воқелантирар экан, 
бунда шакл уни миқдорий ноаниқлик ва сифатий бўлинувчанликнинг 
яхлит бирлиги сифатида воқелантиради.
2
Бу оралиқ грамматик маънонинг 
фарқланиши ва юзага чиқишида луғавий бирликнинг ички табиати муҳим 
роль ўйнайди. Аниқроғи, маъновий моҳиятидаги «саналадиган» 
иррелевант семаси (
-лар
) шаклининг юзага чиқишига сабаб бўлади ва 
шакл ҳар бир қўлланишда бирдан ортиқ маъносини воқелантираверади, бу 
эса оралиқ грамматик маънонинг бошқа ташкил этувчисига нисбатан 
устувор дахлдорликка эга бўлади: 
1. Жасур ўглонларни нега туғасиз? 
2. 
Ана шу кўзларда теваракдаги чироқлар сингари шуълалар милтирар эди.
3

Кўринадики, Ш.Шаҳобиддинова таъкидлаганидек, мисолда кўплик 
ўзининг ноаниқлик ва бўлинувчанлик белгиси билан яхлит воқеланган. 
Кўплик оралиқ грамматик маъноси отнинг қайси маъно турини нутққа 
олиб кираётганлигига қараб турлича жилваланади. Дона нарса ида у «соф 
кўплик»
 (бу жойларни обод қилиш учун
), «чама- тахмин» (я
қин кунларда)

мавҳум да «кўп, ҳар хил» (
ўтмиш сарқитлари
) тарзида юзага чиқади.
4
Зикр этилган маъновий кўринишнинг бир қисмида шакл маъноси 
фарқланиши учун луғавий маънонинг ўзи етарли бўлса, баъзисида
синтактик омил кўмагига кучли эҳтиёж сезилади 
(ўша пайтлар, булоқ 
бўйларида, дастлабки вақтларда
). 
1
Ўзбек тилининг изоҳли Луғати. 2 томли. 1- том / З.Маъруфов таҳрири остида. –М.: Рус тили,
1981, 130- б.
2
Шаҳобиддинова Ш.Ҳ. Грамматик маъно талқини ҳақида: филол. фанлари номз. ... дисс. 
автореф. –Самарқанд, 1994, 15- б.
3
Шаҳобиддинова Ш.Ҳ. Грамматик маъно талқини ҳақида: филол. фанлари номз. ... дисс. 
автореф. –Самарқанд, 1994, 16- б.
4
Ўзбек тилининг изоҳли Луғати. 2 томли. 1- том / З.Маъруфов таҳрири остида. –М.: Рус тили,
1981, 139- б.


163 
«Ноаниқ кўплик» умумий грамматик маъноси воқеланишида 
синтактик ва луғавий омил роли ҳақида гап борар экан, баъзи аниқ миқдор 
ифодаловчи сўз ҳам шаклда гоҳ луғавий, гоҳ синтактик омил сифатида 
ноаниқ кўплик оралиқ грамматик маъноси учун хизмат қилишини 
таъкидлаш жоиз: 
1. Адашмасам, унинг бурнига уриб қонатганида уч 
ёшларда эдим. 2. Соат учлар эди.
Биринчи гапда аниқ миқдор ифодаловчи 
сўз синтактик ва иккинчи гапда луғавий омил сифатида (
-лар
) шакл 
оралиқ грамматик маъносига таъсир қилган.
Шакл умумий грамматик маъноси жамлик ифодалаганда «миқдорий 
ноаниқлик» «кўплик» сифатида қолади, бироқ «бўлинувчанлик» 
«бўлинмас сифат» тарзида юзага чиқади. Бу эса ушбу от «жамлик» 
сифатида «бирлик» ва «кўплик» оралиқ грамматик маъноси орасидаги 
бўғин эканлигидан далолат беради: 
1. Қумларни аста сийпалаб юрган 
шамол. 
(Ж.Аб.). 2.
 Дарё кучли қарсиллаб, музлар ёрилди
(Ж.Абд). 3.
 Ёшлар 
уюшмаси қандай булиши керак. 4. Қариялар уйи
. Маълум бўладики, 
кўплик шакли саналмайдиган да ҳам, саналадиган да ҳам «жамлик» оралиқ 
грамматик маъносини юзага чиқаради. Саналмайдиган отни нутққа 
киритиш асосида «жамлик» оралиқ грамматик маъносини намоён қилишда 
асос лексеманинг луғавий маъноси, саналадиган да эса синтактик омил 
(қариялар уйи
бирикувида
уй, ёшлар уюшмаси
бирикувида 
уюшма 
каби) 
устуворлик касб этади. 
«Кучайтирилган маъно ифодалаш» ҳам (
-лар
) шакли умумий 
грамматик маъносига хос оралиқ грамматик маъно бўлиб, бу бир қарашда 
гўё «миқдор» умумий моҳиятига бевосита дахлдор эмасдек туюлади. 
Бироқ мантиқан «оз нарсага нисбатан кўп нарса кучлироқ ва устуворроқ 
аҳамият касб этади».
1
Шу боисдан алоҳида диққат қилиш лозим бўлган 
ўринда нарсанинг миқдорини кўп қилиб кўрсатиш мақсадида отни гарчи 
якка бўлса-да, кўплик сон шаклида бериш ҳоли учрайди. Бу оралиқ 
грамматик маънони фарқловчи омил сифатида лексеманинг луғавий 
маъноси юзага чиқади. Асосан, инсоннинг якка, баъзан жуфт аъзосини 
ифодаловчи, шунингдек, мавҳум шаклнинг бу оралиқ грамматик 
маъносини бўрттиради: 1
. Тилларим ачишиб кетди
. 2. 
Баданларим музлаб 
1
Шаҳобиддинова Ш.Ҳ. Грамматик маъно талқини ҳақида: филол. фанлари номз. ... дисс. 
автореф. –Самарқанд, 1994, 15- б .


164 
кетд
и. З. 
Қовоқларим ёрилай дейди. 4. Шодлигим сиғмас дилимга. 5. 
Уйқуларим қочиб кетди
.
Демак, хулоса қилиш мумкинки, кўплик сон шакли оралиқ грамматик 
маъносини воқелантиришда луғавий омил устувор бўлиб, бу шаклда омил 
нисбати (


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   303




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет