165
Эгалик категорияси оралиқ грамматик маъносини фарқлашда ҳам
унинг умумий грамматик маъносини тиклашдаги каби синтактик,
морфологик ҳамда луғавий ҳодиса тажаллиси мураккаб ҳолатда қоришиб,
масала моҳиятини беҳад чигаллаштиради. Масалан, изофали бирикувда
эгалик
категорияси
нафақат
«мансублик»
оралиқ
грамматик
маъносинигина намоён қилади, балки унда шахсга ишора қилувчи
морфологик, тобеликни кўрсатувчи мураккаб синтактик мазмун ҳам
ҳамкорлик қилади. Шунингдек, сўзнинг луғавий маъносига боғлиқ
равишда турли маъновий муносабат қоришган ҳолда юзага келади.
Тадқиқотчининг бундай маъновий муносабат сонини элликтагача
етказгани маълум.
1
«Мансублик» оралиқ грамматик маъноси категория шаклининг (И
қ.к.
-
И
э.қ.
) лисоний синтактик қолипи турида воқеланади
1. Наҳотки шу
оламшумул ишларда менинг ҳам улушим бўлса. 2. Унинг бригадаси
Моҳидилнинг бригадасига қараганда анча олдинда
.
Қолипда семема умуман исм туркумидан бўлиб, оралиқ грамматик
маънонинг хусусийланиши исмнинг тармоқланиши асосида бўлади.
Натижада хусусий грамматик маъносигача иккинчи босқич тармоқланиш,
яъни иккинчи босқич оралиқ грамматик маъноси ажратилади. Масалан,
оралиқ грамматик маъно
1
1
да аниқланмиш мавқеида шахс маъносига
эга бўлмаган нарса-предметни ифодаловчи келиб, бунда «мансублик»
оралиқ грамматик маъноси ҳақиқий муайян соф эгалик тарзида
хусусийлашади:
Достарыңызбен бөлісу: